Ҳар қачон мол-дунё зиёда бўлса, кишида ҳирс, очкўзлик зиёда бў | 🐴OTLAR OLAMI🐴
Ҳар қачон мол-дунё зиёда бўлса, кишида ҳирс, очкўзлик зиёда бўлади, ортади. Қачонки ҳирс зиёдалашса, бахиллик зиёдалашади. Бахиллик ортгани сайин Аллоҳ таолодан узоқлашиши ортади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларига кўра: “Бахил одам Аллоҳдан узоқ, инсонлардан узоқ, жаннатдан узоқ, дўзахга яқиндир”. Аллоҳ таолодан бизга ва барча мусулмонларга бу иллатдан саломатлик сўраймиз. Соллаллоҳу ъала саййидина Муҳаммад ва ъалаа алиҳи ва васаҳбиҳи васаллам.