Get Mystery Box with random crypto!

ТО ЧТО МНЕ НРАВИТСЯ

Telegram kanalining logotibi otinoyilar — ТО ЧТО МНЕ НРАВИТСЯ Т
Telegram kanalining logotibi otinoyilar — ТО ЧТО МНЕ НРАВИТСЯ
Kanal manzili: @otinoyilar
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1
Kanalning ta’rifi

Барча отин ойилар маърузалари
жамланган
@XattBot
@Noza03 реклама учун
https://t.me/joinchat/AAAAAEhM3i_welxaQNB6hg
ХАМКОР КАНАЛ:
@QAYNONALAR
@Oilamtarbiyam
@ruqiyalar
@allabola

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2023-07-05 06:45:07 Кексалик нафақаси

Ассалому алайкум. Устоз, кексалик нафақасини олаётган аёл нафақасини эрига ёки оила аъзоларига беришга мажбурми?  Шунингдек, у нафақасини бермасликка ҳам ҳаққи борми? Хусусан, эр рўзғорга ишлатишга сўраганида.  Бу нафақаларини йиғиб, ҳаж ёки умра сафарларига бориши тўғри бўладими?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Нафақа оладиган аёл нафақасига ўзи ҳақли, унинг розилигисиз нафақасини ҳеч ким ололмайди, ҳеч ким ишлата олмайди.  У нафақасини ҳеч кимга бермасликка ҳам ҳаққи бор. Рўзғор учун эр ўз пулини ишлатиши керак. Нафақа пулини йиғиб ҳаж ёки умра ибодатларини қилишга бориш жоиз. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб

ОТИНОЙИЛАР КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ



https://t.me/joinchat/AAAAAEhM3i_welxaQNB6hg
4.9K views ༻ 𝐍𝐨𝐳𝐚 ༺ , edited  03:45
Ochish/sharhlash
2023-07-05 05:31:09 ​Фарз, вожиб ва суннат амаллар

Ассалому алайкум! Аллоҳим илмингизни зиёда қилсин. Динимизда вожиб, фарз ва суннат амаллар бор. Мен шу вақтгача вожиб ва фарз амалларни битта тушунча деб билардим. Бу учта амалнинг фарқини тушунтириб берсангиз. Аллоҳ рози бўлсин!

Жавоб:
1. Фарз.
Шариат жазм ила, шубҳасиз ва қатъий далил билан талаб қилган иш фарздир.
Бунга қуйидаги мисолларни келтириш мумкин:
Қуръони Карим ила собит бўлган фарз амалга Исломнинг беш рукнига ўхшаш амаллар киради.
Мутавотир ва машҳур суннат ила собит бўлган фарзга намозда қироат қилишни мисол келтириш мумкин.
Ижмоъ ила собит бўлган фарзга тўрт хил таом – буғдой, арпа, хурмо ва тузларнинг баъзиларини баъзиларига насияга сотиш ҳаромлиги мисол бўлади.
Фарз амални қилиш лозим ва лобуддир. Уни қилган одам савоб олади. Фарз амални қилмаган одам осий бўлиб, иқобга қолади. Фарзни инкор қилган кофир бўлади.
2. Вожиб.
Шариат жазм ила, аммо қатъий бўлмаган далил билан талаб қилган амал вожибдир.
Фитр садақаси, витр намози ва икки ийд намозлари каби амаллар вожиб амаллардир.
Вожиб амални қилиш лозим ва лобуддир. Уни қилган одам савоб олади. Лекин вожибнинг савоби фарзникидан озроқ бўлади.
Вожиб амални қилмаган одам осий бўлиб, иқобга қолади. Лекин унинг иқоби фарзни қилмаганнинг иқобидан озроқ бўлади. Вожибни инкор қилган кофир бўлмайди.
Ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳаблар фарз ва вожибни бир нарса деб тушунадилар ва иккисини қўшиб «вожиб» деб атайдилар.
Аммо ҳанафий мазҳаби юқоридаги дақиқ фарқни эътиборга олиб, иккисини алоҳида ҳукмлар деб билади.
3. Суннат.
Шариат жазм этмасдан талаб қилган, уни қилган одам савоб олиб, қилмаган мазаммат қилинмайдиган амал «суннат» дейилади.
Қарз олди-бердисини васийқа сифатида ёзиб қўйиш ҳақидаги ҳукм бунинг мисолидир.
Суннат амални қилган одам савоб олади. Уни тарк этган одам иқоб қилинмайди. Ундай киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маломатларига ва итобларига қолиши мумкин.
Ҳанафийлардан бошқалар суннатни мандуб, нафл, мустаҳаб, татоввуъ, эҳсон ва ҳасан каби номлар билан ҳам атайдилар.
Ҳанафийлар эса суннат билан мандуб ва мустаҳабнинг орасида фарқ бор, дейдилар.
Суннат таъкидланган амал бўлиб, динда шарт бўлмаган, аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимий равишда қилиб юрган ва баъзан узрсиз тарк қилган амалдир.
Мандуб ёки мустаҳаб эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимий равишда қилмаган амаллардир.
Ҳанафийлар суннатни бир неча турга тақсимлайдилар:
1. Суннати муаккада. Жамоат намозига ўхшаш амаллар.
2. Суннати машруъа. Душанба ва пайшанба кунлари рўза тутишга ўхшаш амаллар.
3. Суннати зоида. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ейиш-ичишлари, кийинишлари, юриш-туришлари, ухлашларига эргашишга ўхшаш ишлар.
(«Кифоя»дан олинди)


ОТИНОЙИЛАР КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ



https://t.me/joinchat/AAAAAEhM3i_welxaQNB6hg
5.6K viewsDilbarim, edited  02:31
Ochish/sharhlash
2023-07-05 05:00:37 ​​МЕН ЭРИМНИ ҚАЙ ЖИҲАТИ УЧУН СЕВИШИМ КЕРАК?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Дўзаҳ аҳлининг кўпроғи ўз эрларига нисбатан ношукрлик қиладиган, уларга кўрсатилган яхшиликнинг қадрига етмайдиган, узоқ вақт эридан яхшилик кўриб туриб, бирор нарсаси ёқмай қолганида “Мен сиздан бирор яхшилик кўрмадим”, дейдиган аёллар” эканлигини хабар берганлар.

Ўз эридан миннатдор бўлиш ҳамма аёлларнинг ҳам қўлидан келавермайди. Чунки улар табиатан, айниқса эрларига нисбатан, ношукр, гумонсирайдиган ва оқибатсиз бўладилар. Баъзан аёллар эрларининг камчиликларига ёпишиб олишлари, аҳамиятсиз ишлар ва аламларни узоқ вақт эслаб юришлари, эрларини ҳеч ким айбдор бўлмаган нарсаларда тортинмай айблашлари ниҳоятда ҳайратланарли-дир.

Хотинлар эрларига қандай муносабатда бўлишни ўргатадиган ҳадисларни улар тахминан мана бундай қабул қиладилар: "бу, муносиб эри бўлганлар учундир. Меники эса худди боладек гап". Аёллар умр бўйи эрларини ўзгартиришга ҳаракат қиладилар, гўёки ўзлари - камолот чўққисидалар.
Соғлом фикрли аёллар баъзан муносабатлардаги келишмовчиликда ўзларининг ҳам айблари борлиги ҳақида ўйланиб қолиб, бирор нарсани ўзгартиришга ҳаракат қиладилар. Лекин эрнинг севиш ва ҳурмат қилишга арзигулик жиҳати бўлмаса - уй ишларига қарашмаса, пул кам топса, бемаъни ҳазиллар қилса, болаларни тарбиялай олмаса, кийинишни билмаса, нарсаларини йўқотса... , нима қилиш керак?

Бундай кўнгилсиз вазиятдан чиқиш жуда ҳам оддий. Камчиликсиз одам бўлмагани каби фазилатсиз одамлар ҳам бўлмайди. Сабаби шундаки, инсоннинг хотираси яхши нарсалар учун қисқа, ёмон нарсалар учун бутун умрликдир. Модомики биз яхшиликни ёдда сақлашга қодир эмас эканмиз, у ҳақида ўзимизга эслатиб тура бошлаш керак, иложи бўлса ҳар куни. Бундай усуллардан бири - "эрдан миннатдор бўлиш кундалигини" тутишдир. У ерга ҳар куни нима учун эрингиздан миннатдор эканлигингиз ҳақида ёзиб қўясиз: у сизни бомдодга уйғотди, мебелни суриб юборишда кўмаклашди, хафа бўлганингизда, сизни кулдиришга уринди; сиз кечки таом ҳозирлагунингизга қадар, болалар билан айланиб келди...

Ҳар бир яхшилик учун раҳмат айтиш мумкин. Раҳмат айтмайдиган бўлсак, биз у ишлар ҳақида унутиб юборамиз. Ёқимли дамларни хотирлаш ва эрнинг яхши сифатларини эсдан чиқармаслик учун бу кундаликни мунтазам қайта ўқиб туриш керак бўлади. Бу каби кундалик тутувчи аёлларнинг билдирган фикрларига кўра, ёза бошлаганларидан кейин нафақат оилавий ҳаётлари изга тушган. Бундай ёзилган, ўқиладиган ва қайта ўқиладиган "миннатдорчилик" атрофдагилар билан муносабат ўрнатишга, аёлнинг ва барча оила аъзоларининг психологик саломатлигига, ҳаттоки дунёқарашга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Миннатдорчилик кундалиги ҳар бир нарсада яхшиликни кўришга, ёмонликларни тутиб турмасликка ва ижобий фикр юритишга ёрдам беради.

Севара Назарова


ОТИНОЙИЛАР КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ



https://t.me/joinchat/AAAAAEhM3i_welxaQNB6hg
5.0K viewsDilbarim, edited  02:00
Ochish/sharhlash
2023-07-05 04:30:50
Ўзбек қориялари

ГЎЗАЛ ҚИРОАТ
(Нажм сураси, 1-21-оятлар)


ОТИНОЙИЛАР КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ



https://t.me/joinchat/AAAAAEhM3i_welxaQNB6hg
4.8K viewsDilbarim, edited  01:30
Ochish/sharhlash
2023-07-05 04:01:09 ​​​​Эрингиз сизнинг жаннатингиз ёки жаҳаннамингиз.
Ноҳақ бўлса ҳам бидир-бидир гап қайтаришга шошилманг!
Эр норози бўлса, фаришталар аёлга лаънат айтади.
Намозлар қабул бўлмайди.
Сериалдаги аёллар ана шундай аёллардир!
Наузубиллаҳ.
Умр қисқа, шу эрингизни рози қилиб, жаннатга кириб олинг.
Нуқсонсиз одам йўқ.
Лекин таҳажжуд намозларда қоим бўлсангиз, эрингиз сизга нисбатан юмшайди.
Чунки қалб Аллоҳнинг икки бармоғи ўртасида. Истаса бундай ўгиради, истаса бундай.

Миразиз Аҳмедов


ОТИНОЙИЛАР КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ



https://t.me/joinchat/AAAAAEhM3i_welxaQNB6hg
5.1K viewsDilbarim, edited  01:01
Ochish/sharhlash
2023-06-11 12:26:17
Avtomobil quyoshdan himoya qiluvchi old oynasi uchun barqaror soyabon stendiga ega, avtomobildagi haroratni samarali ravishda kamaytirishga imkon beradi! – Haydovchilar uchun eng yaxshi yoz sovg‘asi. – Ko‘pgina transport vositalariga mos keladi !
Eslatma: Ko‘chada havo harorati 40° bo‘lganda avtomobil ichidagi harorat 80° gradusgacha qiziydi. Albatta bu sog‘lik uchun zarar.

Atiga bir necha soniya: Avtomobil old oynasidagi quyosh pardasi bir necha soniya ichida osongina ochiladi va buklanadi, bu boshqa anʼanaviy avtomobil old oynasi uchun quyoshdan himoya qiluvchi mahsulotlardan farq qiladi.
Avtomobil ichki haroratini ushlab turuvchi yuqori sifatli va bardoshli soyabon
Bu bilan avtomobil o‘rindiqlaringiz salqin bo‘lib qoladi va qo‘llaringizni rulda kuydirmang.

Narx: 130 ming (dostavka manzilga qarab 20 mingdan boshlanadi)
To‘lovini mahsulotni qo‘lingizga olganda qilasiz!

Xoziroq BUYURTMA BERING !
+998992779095
2.3K viewsDilbarim, 09:26
Ochish/sharhlash
2023-06-11 08:31:26
Номаҳрам беморлар тўғрисида

Ассалому алайкум! Ҳозирда биз бошлаган иш Ўзбекистон Республикасида ҳозирча ягона, Костоправ, яъни Юрий Репин методи бўйича, яъни умуртқа соҳасида сиқиб қолган нервлар, қонтомирлар ва қийшиқ ўсаётган умуртқа поғонасини тўғрилаш бўйича муолажа ўтказаман. Номаҳрам бемор аёл ёки қиз ёнимизга келади, шифосини ҳамма жойдан қидиради ва охири операция қилиш керак, деганда Аллоҳнинг изни билан бизни сабабчи қилиб, дардларига операциясиз ва ҳеч қандай уколларсиз даво топади. Лекин бизга «Аёл беморларни кўришингиз жоизми?» деган саволлар бўлмоқда. Айтиш лозимки, соғлиғига жиддий шикаст етиб турган пайт ҳақида гап кетяпти.

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Сиздан бошқа бу борада аёл мутахассис топилмаса, номаҳрам аёл беморларни муолажа қилишингиз жоиз. Шарти шуки, беморнинг ёнида бирорта маҳрами бўлсин.

Валлоҳу аълам.

#Савол_жавоб

ОТИНОЙИЛАР КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ



https://t.me/joinchat/AAAAAEhM3i_welxaQNB6hg
3.5K viewsDilbarim, edited  05:31
Ochish/sharhlash
2023-06-11 07:02:13 Бир аёл айтяпти: "Эрим, мен ва уч болам домда яшардик. Жуда бахтли эдик. Уйимизда файз, барака бўларди. Ҳамманинг бизнинг оилага ҳаваси келар эди. Лекин... ҳолимизга шукур қилмай, бир ҳовлимиз бўлишини орзу қилардик. Аллоҳдан ҳовли беришини оиламиз билан сўрайверардик. Аллоҳ бизга сўраганимизни берди. Ҳовлилик бўлдик. Аммо... янги уйда ҳаловатимиз, хотиржамлигимиз йўқолган эди. Аввалги қувончларимиз, хурсандчиликлар эски уйимизда қолиб кетгандек эди, гўё... Аввалги барака йўқолган, аввалги файздан дарак йўқ эди. Ҳамма қўрс, ҳамма асабий... Болаларим итоатсиз... Кечалари йиғлаб-йиғлаб оламан. Дом бўлса ҳам эски уйимни соғинадиган бўлиб қолдим. Қани қайтариб олишни иложиси бўлса, қани энди ўша уйимга қайтсам".

Ҳикояни эшитар эканман: "Сўрашда ҳам сўраш бор", дедим. Аллоҳ таолодан бирон нарса сўрасангиз хайрлисини сўранг! Бойлик, пул-олтин, уй-жой сўрасангиз-у, у сизга яхшилик олиб келмасачи, у хайрсиз келсачи? Бу ахир бало билан тенг-ку...

Зулфия Махмуд


ОТИНОЙИЛАР КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ



https://t.me/joinchat/AAAAAEhM3i_welxaQNB6hg
4.0K viewsDilbarim, edited  04:02
Ochish/sharhlash
2023-06-11 06:31:05
ОТИНОЙИЛАР КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ



https://t.me/joinchat/AAAAAEhM3i_welxaQNB6hg
3.6K viewsDilbarim, edited  03:31
Ochish/sharhlash
2023-06-11 06:01:11 АЁЛЛАРГА ХОЗИРГИ ЗАМОНДА ЖУДАЯМ ЗАРУР БЎЛГАН ҚОИДАЛАР ...

1-Кўчага чиқиб кетаётиб энг ёпиқ иложи бўлса кўзҳам Кўринмайдиган кенг ва кўзга ташланмайдиган эркаклар қарагиси келмайдиган ёрқин бплмаган эскига ўхшаган кийим кийиб олсинлар чунки зийнатланиш фақатгина эрлари учундир,

2- Аслида телефон ишлатмасинлар агар заруриятдан ишлатсалар иложи йўқ бўлса дугонлари билан соатлаб лағув бекорчи гапларни гаплашмасинлар ва хўжайинлари олдида умуман телефонни ушламасинлар,

3-Агар маълум бир сабаб телеграм ишлатсалар телеграмга ўзларини расмлари нарёқда турсин бировни расиминиям ва бирор бир расим қўймасинлар ва танишларидан бошқаси ёзалмайдиган қилиб қўйсинлар ва Телеграмга Хархил исим қўйиб олмасинлар
Масалан ( Муваҳҳида / Мунзира / Умму фалончи /бинту фалончи / ваҳо казо шунга ўхшаш исимларни умуман қўймасинлар !
Чунки телеграм бир хожат учун ишлатиладиган воситаки, уни бир асос қилиб олмаслик керак оддий бир нуқта қўйиб хечқандай расим қўймасинлар чунки хар қандай расим эгасини қандай эканлигини ва нимага қизиқишини айтиб беради,

4-Битта ховлида ака ука яшашса аёлни эрини акаси ёки укаси унга номаҳрам бўлади ховлида рўмолини ўраб юрсин ва хаммалари битта дастурхонда ўтиришмасин чунки бир бирларига номаҳрам,

5-Илмни биринчи Қурʼонни хатосиз ўқишдан бошласинлар ва Ақийдларини билсинлар ва Тоҳорат Намоз шунга ўхшаш асосий аҳкомларни ўргансинлар ва кегин  араб тилини ўрганислар.

Иншааллоҳ бу Муслима опа сингилларимизга оз бўлсада оз илмимиздан келиб чиққан маслаҳатимиз амал қилишса иншаллаҳ хурсанд бўламиз ва амаллари учун Аллоҳдан амаллари мислича ажир умид қиламиз,

Allohumma solli a'la Sayyidina_Muhammad


ОТИНОЙИЛАР КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ



https://t.me/joinchat/AAAAAEhM3i_welxaQNB6hg
3.8K viewsDilbarim, edited  03:01
Ochish/sharhlash