2023-05-10 07:35:08
Украина ҳукумати Ўзбекистонни «Украинага нисбатан дўстона бўлмаган қадам» қўйганликда айблабди.
Ўзбек ҳукумати урушга нисбатан позициясини кўрсатиб бўлган, биз уруш тарафдори эмасмиз, ТАМОМ.
Энди «Украинага нисбатан дўстона бўлмаган қадам» деган жумлага келадиган бўлсак Украина қачондир Ўзбекистонга нисбатан дўстона қадам қўйганми?
Сардобада бутун дунё бизга қўл чўзганда Украина қаерда эди, карантин вақтидачи?
Умуман Ўзбекистон бирор марта оғир вазиятда қолганда Украина бизга қўл чўзганми?
Биз урушни қўллаб-қувватламадик мана шу позицияни ўзи Украина бизни душман эмаслигимизни билиши учун етарли.
Аммо "Минг сўмдан акажонлар" деб бутун дунёга тиланчилик қилаётган Украина ҳукумати ҳамма нарсадан кир излаб майдлашиши кўнгилни айнитади.
Ҳали замон рус тилида гапирган одамларни ҳам Украинага қарши қадам қўйишда айблаб чиқишса ҳайрон бўлмайман.
Мени бу постим учун тош отишга шайланганлар учун битта гап, мен аввал ҳам айтганман менга россияси ҳам украинаси ҳам ундан каттаси ҳам бир тийин, шахсан менга гитара.
Масалан мени кимдир қандайдир тадбирга меҳмонга чақирса бораман, бу кимгадир ёқиш ёқмаслиги эса бу уни иши, боя айтганимдек менга ГИТАРА "дринг-дринг".
@Otabek
9.6K viewsОтабек Артиков, 04:35