Get Mystery Box with random crypto!

Жамиятга зарарли 'қулоқ'лар ҳақида Бу мавзу ҳақида анчадан бе | Ostonov Minbari

Жамиятга зарарли "қулоқ"лар ҳақида

Бу мавзу ҳақида анчадан бери ёзгим келарди. Бугун вақти экан. Жамиятда шундай тоифа бор - "акалари"га маълумот ташийдиганлар (кўпчилик "казёл" дейди) деб аталади. "Акалар" тушунарли хуллас. Маълумот ташийдиганлар кимлар ва қандай ишлар қилади? Келинглар, бундайлар ҳақида ўз кузатувим натижаларини айтсам. Бундайлар ҳаётда роса қийналган бўлади. Жуда омадсиз тарзда ҳаёт кечиради. Ҳаёти ҳудди СССРнинг қулаши вақтидаги дўконларни эслатади. Пул бор, расталар бўш. Ҳар қанча уринса ҳам ушбу "ботқоқ"ликдан чиқиб кета олмайди. Ўзидаги бор нарсалар унга роҳат бермай қолади. Атрофидагилари обрўсининг ошиши, ютуқларга эришаётгани уни алам оловига отаверади. Гарчи тан олмасада у атрофидагиларнинг ютуқларидан роҳатлана олмайди. "Нега мен эмас?" дея савол бераверади. Бундайлар ҳамма ташкилотларда учраши мумкин. Айниқса бизнинг жамиятда.

Шунда улар ўша ўзи оғайни деганлари ҳақида керакли жойларга исталган маълумотларни йиғиб жўната бошлайди. Гуруҳларда, чойхоналарда гапирилган гапларгача етказиб туради. Чойхоналарда нималарни гапирмаймиз а дўстлар?) Лекин бу "loser" (омадсиз мағлуб) ўша майда гапларгача етказиб туради. У эса бундан, бечора, кўпинча моддий манфаат ҳам олмайди. У ҳеч қачон ўзига савол бермайди. "Тўхта, кеча озроқ пулга зориққанимда шулар менга ёрдам (ёки садақа) берган эдику. Суҳбатда менга ишониб шу гапларни айтдику. Нега мен уларни сотишим керак? Нега мен "ака"ларимнинг гапларига алданишим керак?" демайди. У энди роҳатни етказган маълумоти ва олқишларидан ола бошлайди. Аммоси бор лекин.

Ундан фойдаланаётган "акалари" ундан маълумотни олгач, орқасидан "лох" дегандек кулиб ҳам қўяди. Хорижда маълумот сотиладида. Бу бўлса шунчаки бепул ташийди, ғариб. Ундан оддийгина "биомусур" сифатида фойдаланишаётганини тушунсайди) Айрим ҳолларда атрофидагилари буни шунақалигини билсада (чунки у қачондир хато қилиб, билдириб қўйган бўлади), мийиғида кулиб, гап олмоқчи бўлган илмоқли саволларига эҳтиётлик билан жавоб қайтаришни бошлайди. Нега ундан воз кечишмайди? Чунки, агар давра зиёли бўлса, ўзини ҳурмат қилганлар йиғилган бўлса, ундан воз кечмайди. "Казёл" аниқ бўлгани яхши. Ўрнига бошқа жўнатишганидан кўра, ўша аниқнинг олдида эҳтиёт бўлиб, масовсиратиб, ичда кулиб гапириш қанчалар яхши ва завқ беради)

Аммо вақт ўтиб у ўзини ейишни бошлайди. Вақт қаттиқ жазолайди. Қилган хатолари унга тиним бермайди. "Нега бундай қилдим? Дунёдаги энг қиммат нарса ишонч эмасми? Мен нимага эришдим ўзи, шунча дўстларни сотиб?" деб ўзини саволларга кўма бошлайди. Виждон азоби энг ёмони менимча. Қачондир виждон сени саволга тутади. Шу жараёнга тайёр бўлсанг бўлди. Нега бундай исқирт яшадинг деб. Вақти келиб яқин ва содиқларинг атрофида қолганинг яхшими ёки бир ўзингми? Танлов сенда.

Каналга манзил: @Zafarbek_Solijonov