Get Mystery Box with random crypto!

Oson tibbiyot

Telegram kanalining logotibi oson_tibbiyot — Oson tibbiyot O
Telegram kanalining logotibi oson_tibbiyot — Oson tibbiyot
Kanal manzili: @oson_tibbiyot
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 34
Kanalning ta’rifi

Kanalda zamonaviy tibbiyotni odamlarga oson, sodda tilda tushuntirishga harakat qilamiz. @oson_tibbiyot_admin_bot

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-06-13 11:32:26 ​​Биз ёлғиз эмасмиз

Юрий Гагарин 1961 йил 12 апрел куни ёлғиз ўзи космосда парвоз қилди. Аммо у ёлғиз эмасди. Ўзи билан бирга тахминан 30-40 триллионта ҳамрохларини ҳам космосга олиб чиқишди.

Бизнинг ҳар биримизда таҳминан шунча миқдорда микроорганизмлар яшайди. Уларнинг асосий қисмини бактериялар, замбуруғлар ва содда ҳайвонлар ташкил қилади. Буларнинг барчасини умумийлаштириб “микрофлора” деб аталади.
Бу микроорганизмлар қаерда яшашади?

Бу митти кўзга кўринмаслар бизнинг ташқи мухит билан тўғридан тўғри боғланган аьзоларимизда яшайди. Булар теримиз, оғиз бўшлиғимиз, кўз шиллиқ қавати, ўт йўлларимиз, ичакларимиз, жинсий органларимиз улар учун макондир. Фақатгина ўпкалар ва сийдик йўлларида бу мавжудотлар учрамайди.

Микрофлорани ташкил қилувчилар ўртасидаги асосий рақобат воситаси бу озуқа. Улар озуқани ўзлаштириш учун тинмай ҳаракатда бўладилар. Баьзилари ичакга тушган овқатни ҳазм қилишга осон ҳолатга келтириб бизга фойда келтиради. Баьзилари ташқаридан кирган бегона микроорганизмларни халок қилади (нонини яримта қилмаслиги учун). Бошқалари эса шунчаки хеч қандай фойда келтирмасдан тинчгина яшайди.

Нормал ҳолатда улар одам танаси ва бир-бири билан келишиб яшайди. Уларнинг миқдори хам бир-бири билан аниқ нисбатда бўлади. Бу ҳудди ҳозирги пайтдаги дунё давлатларига ўхшайди. Бир бирлари билан ҳамкорликда яшашади. Лекин қулай вақт туғилиши билан душманлик кайфиятига ўтиб қўшни давлатларни босиб олиш ёки зарар етказишга харакат қилади.

Бизнинг танамиз бу микрооргназимлар учун яшаш манзили, озуқа манбаи. Улар хам ўз ўрнида бизга хизматчи ва стратегик шериклар ҳисобланади. Биз қайсидир микроорганизмларнинг кўпайишига йўл қўйишимиз шерикчилик ришталариган нуқта қўйиши мумкин.

https://t.me/oson_tibbiyot
152 views08:32
Ochish/sharhlash
2022-06-07 08:27:53 ​​Жигар учун энг зарарли дори

Энг кўп қўлланилувчи "парацетамол" дориси жигар учун ҳам энг гепатотоксик (захарли) бўлиб чиқди.

Парацетамолнинг ўзи жигарга ҳеч қандай хавф туғдирмайди. У парчалангандан сўнг ажралиб чиққан модда жигар хужайраларининг ўлимига сабаб бўлади.

Танамиздв бу моддани зарарсизлантирувчи тизим бор. Унинг асосини глутатион деган модда ташкил қилади. Лекин глутатионнинг миқдори чегараланган.

Катта соғлом одам Парацетамолнинг 20 та таблеткасини бирданига қабул қилганда глутатион миқдори қондаги зарарли моддани бириктириб олишга камлик қилади.

Ортиб қолган захарни эса жигар хужайралари ўзига бириктириб олишга мажбур бўлади ва бу хужайралар нобуд бўлади.

Алкогол қабул қилувчиларда, жигар касаллиги мавжуд бўлган беморларда ёки айрим дориларни қабул қилувчиларда озроқ миқдордаги парацетамол билан захарланиш келиб чиқиши мумкин.

Шунинг учун ҳар қандай дорининг дозасини ўша бемор ёши, тана массаси, бошқа касалликларига қараб тайинлаш талаб қилинади.

https://t.me/oson_tibbiyot
222 views05:27
Ochish/sharhlash
2022-06-07 08:04:48 ​​Адашган ҳимоячилар

Инсонга бирорта ташқи микродушман ҳужум қилса иммун тизими дархол уни йўқотишга киришади.

Баъзида иммун тизими хам адашади. Яьни дўст билан душманнинг фарқига бормай қолади.

Тасаввур қилайлик жигарранг туфли кийган хавфли жиноятчи қидирувга берилди.

Биринчи ҳолатда, полиция ҳодимлари уни қидириб топиб кейин битта ўша жиноятчини отиб ўлдиришди. Бу тўғри ишлаётган иммун тизими.

Иккинчи ҳолатда, полициячилар халқ орасидаги барча жигарранг туфлили одамларни ўлдириб ташлашди. Орада ўша жиноятчи ўлиб кетса ҳам улар тўхташмайди.

Бу жараён узлуксиз давом этаверади. Орада яна жигарранг туфлили одам пайдо бўлиб қолса яна дархол ўлдиришади. Бу адашган иммун тизимининг кўриниши.

Ҳудди шундай иммун тизимимиз ўзимизнинг хужайраларимизни душман деб ҳисоблаб ўлдира бошлайди. Бундай сабаб билан тиббиётга қатор касалликлар маьлум.

Аутоиммун касалликлар, аллергик хасталиклар, ревматик касалликлар, хатто COVID 19 нинг оғир шаклларига ҳам шу холат сабабчи.

Иммун тизимимиз нега бундай адашиши эса генларимиз (Ирсият) га боғлиқ.

https://t.me/oson_tibbiyot
170 views05:04
Ochish/sharhlash
2022-06-06 15:56:34 ​​Дорилар зарарли, табиий давоси йўқми?

Дори препаратларнинг зарари, ножўя таьсири бор албатта. Лекин, фойдаси зараридан кўра кўпроқ бўлганлиги учун ишлатилади.

Беморларга табиий махсулотлар ўсимлик дамламалари, қайердандир қайнаб чиққан сув, хайвонлар ёғи ва бошқалар зарарсиздек кўринади.

Аммо, аксарият дорилар шу табиий махсулотлардан ажратиб олинади. Қолган қисми шу моддаларга ўхшаш ҳолатда лабораторияда синтез қилинади.

Сизга безарар кўринган табиий махсулотларнинг ҳам аслида талайгин зарарлари мавжуд.

Бунга мисол белладонна ўсимлиги. Чиройли кўринишни истаган италян аёллари бу ўсимлик шарбатини кўзга томизишган. Натижада қорачиқлар кенгайиб қоп қора рангга кирган. Ёноқлар эса қизарган.

Ундан ошқозон яраларини даволашда ҳам фойдаланилган. Лекин уни-қайта қайта ишлатавериш ўсимликдан захарланишга олиб келган.

Кўз қорачиғини кенгайтириш ва ошқозон яраларини даволашга белладоннадаги атропин деган модда сабаб бўлади. Лекин унинг юқори дозаси зарарли таьсир кўрсата бошлайди. Бундан ташқари белладонна шарбатида бошқа захарли моддалар хам бор эди.

Белладонна шарбатида унинг миқдорини назорат қилиб бўлмайди.

Шундай қилиб белладоннадан атропиннинг фақат ўзи лабораторияда ажратиб олинди ва аниқ миқдорда ва дозада ампулаларга жойланди. Энди фақат атропиннинг ўзини, беморнинг ёши ва тана массасига мос қилиб бериш имконияти пайдо бўлди.

Хуллас, дори препаратлар ўша табиий махсулотларниг зарарсизлантирилган ва аниқ миқдорда дозаланган холати. Фақат ундан фойдаланиш учун зарур тиббий билим талаб қилинади.

https://t.me/oson_tibbiyot
138 views12:56
Ochish/sharhlash
2022-06-05 08:23:29 ​​Қон босимини оширувчи энг хавфли махсулот

Қўй ёғи, қази, кофе, новвот, хамир овқатлар ва бошқалар. Кўпчилик шу махсулотлар энг хавфли давления оширувчилар деб ўйлайди.

Лекин, замонавий тиббиёт бу рейтингнинг юқори поғонасига "ош тузи"ни кўяди.

Ош тузи (NaCl) биз истемол қиладиган маҳсулотлар ичида энг осмотик босими юқориси хисобланади.

Осмотик босим ўзи нима?
Содда қилиб тушунтирганда бу модданинг ўзига қанча миқдорда сув бириктириб олиш қобилияти.

Тузда шу кўрсаткич жуда юқори. Сиз туз истемол қилганингиздан сўнг у ичаклардан сўрилиб қон таркибига қўшилади. Қоннинг осмотик босимини кўтариб унга кўпроқ сув бириктириб олади.

Бу сув тўқималардан ва сиз чанқаб ичган сув ҳисобига қопланади. Натижада томирлар ичида айланиб юрган қон миқдори кўпайиб кетади. Бу эса томирлар деворига босимни кучайтиради.

Одатда шўр махсулот егандан кейин қон босими кўтарилган беморларнинг босимини сийдик ҳайдовчи дорилар бермагунча тушириш қийин бўлади. Бошқа томирларни кенгайтирувчи дорилардан бу пайтда самара камроқ.

Шунинг учун гипертониклар миқдорини камайтириши шарт бўлган 1-махсулот ош тузи ҳисобланади.

Қон босимингиз ошадими? Овқат ва салатларни тузсиз енг. Сизга нон ва ширинликлар таркибидаги туз ҳам етади.

2 ҳафта қийналишингиз мумкин. Кейин кўникиб қоласиз. Бу билан қон босимингизни тўсатдан ошиб кетишидан ўзингизни ҳимоялаган бўласиз.

https://t.me/oson_tibbiyot
138 views05:23
Ochish/sharhlash
2022-06-04 09:47:51 ​​Осма укол (капелница) нинг "мўъжизавий" хусусиятлари

Осма уколлар 3 та мақсадда ишлатилади:
1) Дори моддаларини суюлтириб секин юбориш
2) Сув туз балансини нормага келтириш
3) Овқат ейиш имкониятига эга бўлмаган беморларни озиқлантириш

Беморда юқоридаги учта ҳолат йўқми демак Осма укол олишга хожат йўқ. Аммо ...

Беморлар даволашнинг кулминацион нуқтаси айнан осма укол олишда деб ўйлайди.

Шифокорлар хам бу беморларга мослашиб қолган. Осма укол ёзмаса унга "беморлар ассоциацияси" билимсиз врач мақомини беришади.

Ёки "шунча пул тўлаб осма укол олмасдан ётаманми?"деган тана дашномларни эшитишга мажбур бўлади.

Ўзимнинг шахсий статистикамга кўра 70-80 % осма укол олаётган беморларга у умуман керак эмас.

Исботли тиббиётда эса беморга кераксиз ёки таьсири шубхали нарса ишлатилмеди.

"Шу билан кўнгли тўлса олаверсин" дейишингиз мумкин. Амма "осма укол" сиз ўйлагандек беозор эмас.

Осма укол олаётганингизда қуйидаги хавф омиллари сизни пойлаб туради:

- Эмболиялар (хаво пуфакчалари, тром, чўкмага тушиб қолган дорилар, ёғсимон дорилар) қон айланиш тизимингизга ўтиб бирорта кичикроқ томирга тиқилиши

- Флебитлар: инексия қилинган вена қон томирининг яллиғланиши

-Тери ости гематомалари, вена қон томирининг тешилган қисмидан тери остига қон сизиб чиқиши

-Тери остига инфексиялар кириб қолиши ва у ерда йиринг ривожланиши

-Юрак ва буйрак етишмовчилиги бўлса шишлар ривожланиши

-Айланиб юрган қон ҳажми ортиши ҳисобига хисобига қон босими кўтарилиши.

Шунинг учун осма уколларга ёпишиб олманг. Зарурат бўлмаса хаётингизни хавфостига қўйманг. Ҳамма нарсанинг ҳам ўз ўрни бор.

@oson_tibbiyot
122 views06:47
Ochish/sharhlash
2022-06-03 10:05:08 ​​Ақилли бактериялар

1928-йил Александр Флеминг пенициллинни кашф қилгач бактериялар учун ҳақиқий фожеа бошланди.

Пенициллин уларнинг хужайра қобиғини емириб халок қиларди.
Бактериялар бунга қарши чора ўйлай бошлашди.

Беморга тахминий дозада пенициллин бердик. Унда касаллик белгилари йўқолиши билан даволашнитўхтатдик. Вахоланки, унинг танасида ҳали оз миқдорда бўлсада бактериялар сақланиб қолганди. Улар пенициллинни синчиковлик билан кузатишарди.

Кейинги гал улар кўпайиб касаллик чақирганда биз яна ўша тахминий дозада пенициллин бердик. Касал тузалди. Лекин, тирик қолган бактериялар бу сафар пенициллиннинг кимёвий формуласини чала билиб олишди.

Вақт ўтиб бу оз сонли бактериялар кўпайиб яна касаллик чақиришди. Биз бошқа антибиотик бермасдан яна пенициллин бердик. Касал тузалди деб ўйладик ва пенициллинни тўхтатдик.

Бу гал пенициллин хужумидан омон қолган бактериялар унинг формуласини тўлиқ ўзлаштиришди ва унга қарши бетта лактамазалар деган моддаларни ишлаб чиқаришни ўрганиб олишди.

Улар яна кўпайиб касаллик чақиришди. Беморга яна пенициллин бердик. Лекин, бу гал бемор тузалмади. Бактерияларга яқинлашган пенициллин дарҳол парчаланиб кетаверди. Биттаям бактерия ўлмади.

Бетта лактамаза билан қуролланган бактериялар бошқа одамларга ҳам юқа оларди ва унда ҳам пенициллин таьсир қилмайдиган касаллик чақиришни бошлади.

Шундай қилиб пенициллин таьсир қилмайдиган бактериялар гурухи пайдо бўлди.

Ушбу холат "Антибиотикрезистентлик" яни "Антибиотикларга чидамлилик" деб номланади.

Бу воқеалар ўтган асрда бошланган. Пенициллиндан бошқа антибиотикларга ҳам шу йўл билан чидамлилик юзага келди.

Хозиргача жуда кўп бактериялар, антибиотикрезистентлик пайдо қилган. Хатто битта бактерия бир нечта антибиотикка қарши химоя воситаларини ишлаб чиққан.

Олимлар келажакда бирорта ҳам антибиотик таьсир қилмайдиган супербактерия пайдо бўлиши, ва пандемия чақиришини башорат қилишмоқда. Бу пандемия COVID-19 никидан анча оғир ўтади.

Антибиотиклар асри бошлангач, тиббиётда туб бурулиш ясалди. Лекин бу узоққа чўзилмади. Бактериялар биз ўйлагандан анча ақилли чиқишди.

Юқоридаги хатоларни такрорламаслик учун антибиотикларни қўллашнинг бир неча қоидалари ишлаб чиқилган

Улар билан кейинги постларда танишамиз.

https://t.me/oson_tibbiyot
101 viewsedited  07:05
Ochish/sharhlash
2022-06-02 20:36:24 Одамлар илгари жисмонан соғлом бўлишган (ми)?

Ёши катталардан кўп эшитганмиз: Олдин одамлар шифохонага югуриб боравермасди, мен шу ёшгача умуман дори ичмаганман ...

Ҳозирда одамлар олдингилардан кўра жисмонан нимжон, тиббиётга мухтож бўлиб қолганлиги ростми?

Ҳа бу рост. Бунга асосий сабаб замонавий тиббиётнинг ривожланиб кетиши. Қандай қилиб дейсизми?

Биринчидан, чала, нуқсон билан туғилган болалар ҳам туғилгач камералар, неонатал бўлимлар, турли дори дармонлар ёрдамида яшаб қолишди.

Иккинчидан, эмлашлар туфайли иммунитети паст бўлган инсонларда ҳам сунъий иммунитет ҳосил қилинди ва улар ҳам ўта хавфли юқимли касалликлардан нобуд бўлмадилар.

Учинчидан, ўлиб кетиши аниқ бўлган касалликлардан даволаниш имконияти пайдо бўлди. Масалан аппендицит (кўричак) ни операция қилиш йўли топилмагунча бу касалликга чалинганларни деярли ҳаммаси нобуд бўлган.

Лекин бу яшаб қолиш ярим соғлом, кучсиз бўлиши эвазига берилди.

Бу эса яна замонавий тиббиётга суянишга мажбур қилади. Бошқа йўли йўқ. Организм ўзи мустақил касалликларга бардош бера олмайди.

Албатта техниканинг ривожланиши, камҳаракатлик, ҳавонинг ифлосланиши, радиация, ижтимоий муаммоларнинг ҳам қисман роли бор.

Қўполроқ хулоса шуки ё умрингизни охиригача дори дармон, даволанишлар билан яшайсиз ёки умуман яшамайсиз.

Балки сиз ва мен ҳам шундай инсонлар сирасига кирармиз ва бунга кўникишга мажбурмиз.

Саломатлиги жихатдан кучли, яшовчан организмга эга одамлар ҳам бор. Лекин улар ахолининг жуда оз қисмини ташкил қилади. Ер юзида фақат улар яшаганда ҳозир 7 млрдга етмаган бўлардик.

Ps.: Ҳамма нарса Худонинг хоҳишига кўра бўлади.

https://t.me/oson_tibbiyot
82 views17:36
Ochish/sharhlash
2022-06-01 18:41:29 ​​Тўлиқ тузалиш имконсиз

Болалигингиздан бери бир неча марта касал бўлгансиз, танангиз жарохатланган. Сиз бу касалликлардан тузалиб эсингиздан чиқариб юборгансиз.

Лекин, ишонасизми сиз уларнинг бирортасидан тўлиқ тузалмагансиз.

Масалан, ўткир респиратор вирусли касаллик (халқ орасида “грипп“) билан ҳасталаниб бир ҳафтада тузалдингиз. Назарингизда ҳеч қандай асорат қолмади, аввалгидек соғломсиз.

Лекин бу касаллик энг камида сизнинг қонингизда ўзига қарши доимий патруллик қилиб юрадиган ҳужайралар ва иммуноглобулинлар армиясини яратиб кетди.

Энди қонингиз ва иммунитетга жавоб берувчи бази органларингиз ўзгарди. Бу армия ўз таминоти учун сиздан сўрамай оз бўлсада, еяётган овқатингиздаги оқсил, углевод, ёғларни ўзлаштириб туради.

Қўлингизни кесиб олдингиз. Бир ойда жарохат битиб эсингиздан чиқиб кетди. Лекин ўша ерда ҳеч қандай вазифа бажармайдиган (тер ажратмайдиган, нафас олмайдиган, Д витамин ҳосил қиайдиган ва ҳ.к) чандиқ пайдо бўлди.

Унинг вазифалари терининг бошқа қисмларига юкланди. Бундан ташқари кесилган жойдан қон кетишини тўхтатиш учун қон ивиш факторлари фаоллашди (қисқаси қонингиз қуюқлашди).

Юқоридагилар касалликлардан кейин қоладиган энг енгил, кўзга кўринмас, майда, сезилмас асоратлар. Энди сезиладиганларини қўяверинг.

Хулоса шуки, касалликдан тузаласиз лекин ҳеч қачон аввалги ҳолатингизга қайта олмайсиз. Бу бандаларнинг қўлидан келмаслиги аниқ.

https://t.me/oson_tibbiyot
75 views15:41
Ochish/sharhlash
2022-05-15 12:11:22 ​​Исботли тиббиёт аслида қандай ишлайди?

Исботли тиббиётнинг асл кўринишини сиз Доктор Хаус сериалида кўргансиз.

Унинг иш принсипи 2 босқичдан иборат:
1) Беморда айнан шу касаллик борлигини далиллар билан исботлаб бериш
2) Касалликни даволаш учун фақат таьсири исботланган усулни қўллаш.

Беморга ташхис қўйишда Халқаро касалликлар таснифидан фойдаланилади.

Халқаро касалликлар таснифининг 10 - версияга 14400 та (Ўзбекистонда ҳозирча шу версия ишлатилади) 11-версиясига 55000 та элемент киритилган.

Даволашда энг самарали, ишончли, хавфсиз натижа кўрсатган усул Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланади.

Касалликни даволаш учун шу усул барча шифокорларга стандарт (шаблон) сифатида етказилади.

Исботли тиббиёт номи шундан келиб чиққан.
https://t.me/oson_tibbiyot
71 viewsedited  09:11
Ochish/sharhlash