Get Mystery Box with random crypto!

​​Жиғилдон қайнаши, зарда бўлиш Жиғилдон қайнаши қандай келиб | Oson tibbiyot

​​Жиғилдон қайнаши, зарда бўлиш

Жиғилдон қайнаши қандай келиб чиқади? Нима учун унга қарши дори ичганимизда баъзан самара бўлмайди?

Aслида одамда жиғилдон деган аьзо йўқ. Овқатланишга боғлиқ тўш суягининг орқасида куйиш хиссининг бўлиши шундай аталади.

Бу куйиш хисси қандай юзага келишини чуқурроқ ўрганиб кўрамизми? Жиғилдон қайнаши қизилўнгачда (ошқозон ва халқум ўртасидаги тахминан 30 см узунликдаги шланг) содир бўлади.

Қизилўнгач ва ошқозон ўртасида клапан мавжуд (кардиал сфинктер). Нормада у овқат ва сувни фақат бир тарафга-ошқозонга ўтказишга хизмат қилади. Ошқозондан нимадир орқага қайтиб чиқмоқчи бўлса у қаттиқ ёпилиб бунга йўл қўймайди. Баьзи касалликлар таьсирида (ГЭРБ) клапан яхши ёпилмайдиган бўлиб қолади. Ёки шунчаки пастдан ошқозонни нимадир итарганда (ҳомила, ичакдаги газлар), алкогол, чекиш, таьсирида ҳам бу клапанлар фаолияти бузилади.

Натижада ошқозондаги суюқ аралашма қизилўнгачга қайтиб чиқади. Айниқса олдинга эгилганда ёки горизонтал ҳолатда ётилганда бу клапандан суюқликнинг қайтиб чиқиши янаям осонлашади. Унинг таркибидаги хлорид кислота қизилўнгач деворини таьсирлаб куйиш ҳиссини чақиради.

Кўпчилик жиғилдон қайнаганда Омепразол, Пантопразол (нольпаза), Ранитидин, Ренни, Алмагель, Ичимлик содаси, Седана, Сабзи ва ҳоказоларни қабул қилган. Лекин ҳаммадаям улар фойда бермаган.

Улар ошқозондаги Хлорид кислота миқдорини камайтириб беради. Лекин клапан яхши ёпилмаса оз миқдордаги хлорид кислота ҳам юқорига чиқиб жиғилдон қайнашини чақираверади.

Демак, клапанни яхшироқ ёпилишинм ҳам таьминлаш керак. Бунга ёрдам берувчи дорилар гуруҳи бор. Прокинетиклар. Уларнинг таьсири ҳали жиғилдон қайнашида тўлиқ тасдиқланмаган. Метоклопрамид, Бетанехол, Цизаприд ножўя таьсирлари кўплиги туфайли кам ишлатилади. Домперидон ва Итоприд нисбатан хавфсиз бўлганлиги учун қўллаш тавсия қилинади.

Бундан ташқари миорелаксант Баклофен устида ҳам кузатувлар олиб борилмоқда.

Юқоридаги дориларни қўллашда шифокор билан маслахатлашиш зарур.

https://t.me/oson_tibbiyot