Get Mystery Box with random crypto!

​​Ревматоид артритни охирги даволаш стандартлари Касалликнинг | Oson tibbiyot

​​Ревматоид артритни охирги даволаш стандартлари

Касалликнинг ривожланиши ўта мураккаб бўлганлиги учун даволаш ҳам осон кечмайди. Этиологик даволашнинг ҳозирча имкони йўқ. Чунки аниқ сабаб йўқ. Патогенетик ва симптоматик усуллардан фойдаланилади.

Дорилар билан даволашда 3 хил гурух ишлатилади:

1 гурух: Базис яллиғланишга қарши дорилар (DMARDs)
Уларнинг асосий вазифаси иммунитетни пасайтириш (иммуносупрессивлик). Иммун тизими нотўғри ишлаётганини тан олмасдан зарар етказаверса нимаям қилардик. Уни тийиб туришга тўғри келади. Бу гурух дорилари яна 2 та гурухга бўлинади: синтетик ва биологик

Синтетик базис яллиғланишга қарши дорилар T-лимфоцитлар миқдорини камайтиради. Бу эса ўз навбатида цитокинлар миқдорини камайтиради. Цитокин миқдори кам бўлса яллиғланиш хам сусаяди.

Биологик препаратлардан “моноклонал антителолар” ишлатилади. Улар биотехнология йўли билан олинган. Синтетик препаратлардан фарқи хужайралар ва цитокинлар миқдорини миқдорини камайтирмайди. Балки уларни вазифасини бажара олмайдиган қилиб блоклаб қўяди. Яьни қўлини боғлаб қўяди. Ҳозирда бу препаратларнинг аутоиммун касалликларда жумладан ревматоид артритда эффекти жуда юқори эканлиги тадқиқотларда исботланган.

2 гурух: Глюкокортикостероидлар (стероид гормонлар) ҳам яллиғланишга қарши ҳам иммунитетни пасайтирувчи таьсири туфайли ревматоид артритда ишлатилади. Яллиғланишга қарши таьсири фосфолипаза А2 номли ферментни блоклашига асосланган. Иммунодепрессив хусусияти эса қонда айланиб юрган барча лейкоцитар ҳужайраларнинг миқдорини камайтириши билан изохланади.

3 гурух: Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар. Улар ЦОГ 2 ни кўлинин боғлаш хисобига ундан кейин келадиган яллиғланиш занжирини узади ва бўғимлардаги яллиғланиш белгилари оғриқ, шиш миқдорини камайтиради. Аммо, ревматоид артритда яллиғланишни келтириб чиқариувчи ЦОГ 2 дан бошқа занжирлар ҳам бор. Шу туфайли бу дори гурухининг эффекти камроқ. Симптоматик даволашда ишлатилади.

Даволашда ишлатиладиган асосий дори гурухлари юқоридагилар. Дориларнинг ножўя таьсирилари жуда кўп. Ҳар бир организм алохида ўзига хос бўлганлиги учун ҳаммага бир ҳил даволаш усули мос келмайди. Даволовчи шифокор ҳолатган қараб қўшимча дорилар қўшиши ёки айрим дори гурухларини ишлатмаслиги мумкин.

Бўғимлар дорилар билан даволаб бўлмайдиган даражада зарарланган бўлса ёки анкилозлар (бирикиб кетиш) ривожланса жаррохлик усули билан синовиал қобиқни олиб ташлаш, артродез ва бўғимларни протезлаш амалиётлари ўтказилиши мумкин.

https://t.me/oson_tibbiyot