2021-02-08 16:09:58
Наманган шахрида 7-феврал куни Покистоннинг Пунжоб вилояти ҳамда Наманган вилояти тадбиркорлар доирасида ўтказилган бизнес форумда Наманганда жойлашган "Мехмаш" МЧЖ компанияси ҳамда Покистоннинг AKD Group Holding Ltd. компаниялари ўртасида ҳамкорлик юзасидан ўзаро англашув меморундуми имзоланди.
Меморандум доирасида бир қатор соҳаларда ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган. Хусусан, "Мехмаш" МЧЖ маҳсулотларини Покистон бозорига олиб кириш ва келгусида Покистон портлари орқали жаҳон бозорига олиб чиқиш, хорижий инвестицияларни жалб қилишда хамкорлик қилиш ва ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил қилиш каби ҳамкорлик йўналишлари устида иш олиб борилади.
295 viewsИлҳомжон Қосимов, 13:09