Get Mystery Box with random crypto!

​​Онамга қорхат Қор тушди. Қиш. Қаҳратон совуқ Музлатди қаб | Bugundan xotiralar

​​Онамга қорхат

Қор тушди. Қиш. Қаҳратон совуқ
Музлатди қабрда лоларингни
Энди тинч, хижрон азоби ҳам йўқ
Ётасан, соғинмай болаларингни

Бу ерда изғирин айтади азон
Қушлар чирқираб қилар тиловат
Баҳорми, қишми, келмайин қачон
Мени шумтиратиб қўяди тоқат

Кеча томини ёпдик ўчоқбошини,
Энди қор, ёмғирда ўтин ивимас.
Келининг дамлаб қўйган ошини,
Хатто иссиқ уйда таом татимас

Қишлаш чун келганда талпиниб,
Ташрифлар дардларинг аритди.
Тошкентда қишлоқни соғиниб
Дердинг: мени шу шаҳар қаритди.

Ҳали баҳор келар тўқсон кун ўтиб
Кабрингда яна алвон бўлар лолалар
Қуръон ўқир соғинч дардини ютиб
Пойингда онасиз қолган болалар

Бахриддин Асрор. 2022 йил 6 декабрь