Get Mystery Box with random crypto!

Ромитан УЗ

Telegram kanalining logotibi oromitanuz — Ромитан УЗ Р
Telegram kanalining logotibi oromitanuz — Ромитан УЗ
Kanal manzili: @oromitanuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 5.21K
Kanalning ta’rifi

Ромитан туманидаги энг сўнгги ишончли янгилик ва хабарларни бизда кузатинг!
Реклама учун: @bekhhzodbek

Ratings & Reviews

1.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

3


Oxirgi xabar

2022-09-01 17:22:04
РЕКЛАМА

Ўқув жараёнлари муносабати билан нархларда катта аксия!

Гўзаллик омаднинг ярми дейишади. Қолган ярми эса хушбичимлик ва саломатлик!!

Бухоро шаҳри Шейхонча маҳалласидаги САМ&C клиникаси барча турдаги косметология ва Стоматология хизматлари кўрсатилади.

Пластик жарроҳлик, Имплант тишлар қўйиш, Ботекс, ажинлардан қутулиш, папиломалардан халос бўлиш каби 20га яқин хизматлар мавжуд.
Нархлар сизни қониқтиради.

Чиройли табассум билан чиқиб кетасиз!

https://t.me/kosmetolog_inoyatova

Манзил Шейхон махалласи. Оринтер Мохихосса чорраҳаси Ситора салон томон буриласиз.
телефон
+998914068578


Локация

Каналга уланиш
333 views14:22
Ochish/sharhlash
2022-09-01 15:12:17
Ҳайдовчилар учун муҳим учта янги тартиб бугундан бошлаб кучга кирди

1 йил учун 300 минг сўм тўлаб, қонуний равишда таксичилик қилиш мумкин. (тўлиқ маълумот)

“10 ёшга тўлмаган” машиналарни техник кўрикдан ўтказиш энди мажбурий эмас. (тўлиқ маълумот)

Ишончномани портал орқали ҳам расмийлаштирса бўлади, уни нотариус тасдиқлаши шартмас. (тўлиқ маълумот)

Манбаа: Kun.uz расмий канали

Каналга уланиш
869 views12:12
Ochish/sharhlash
2022-09-01 11:26:11
Ватан ҳақида севиб тингланадиган қўшиқ.

Бу қўшиқни нафақат хорижда, балки Ўзбекистон ичида туриб ҳам йиғлаб эшитасиз. Жудаям таъсирли.

Сафия Сафтарова

@oromitanuz
1.5K views08:26
Ochish/sharhlash
2022-09-01 09:48:10
1 сентябрдан нималар ўзгаради?

Такси ҳайдовчилари 2025 йилгача ўзини ўзи банд қилганлар рўйхатига киритилади.

Маҳаллий туристларга кешбэк тақдим этилади.

Ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган автомобиллар техник кўрикдан ихтиёрий ўтказилади.

Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади.

Ҳайдовчиларнинг мажбурий малакасини ошириш бекор қилинди.

Оилавий боғчаларга ҳам 3 ёшга тўлмаган болаларни қабул қилишга рухсат берилади.

Автомобиль ишончномаси ягона портал орқали онлайн расмийлаштирилади.

Кўп квартирали уйларнинг зилзилабардошлиги текширилади.

Каналга уланиш
1.5K views06:48
Ochish/sharhlash
2022-08-31 22:21:35
Табрик

Бугун туманимизнинг иктидорли ёшларидан  бири зийрак, зукко, доно, эстрадамизнинг ёркин юлдузи ИШОНЧБЕК ЗОКИРОВНИНГ таваллуд айёми.

ИШОНЧБЕК сени чин калбимиздан табриклаймиз келажакда юртимизга керакли фарзанд бўлишинга ишонамиз.
Доимо мартабанг улуғ бўлсин!

СЕН РОМИТАНИМИЗНИНГ ФАХРИСАН!


Оила аъзолари ва дўстлари
411 views19:21
Ochish/sharhlash
2022-08-31 21:24:30
Қадрдон ёз фасли ҳам тугади!

Олдинда олтин куз фасли ҳамда газсиз қолдирадиган ёқимсиз қиш бизни кутмоқда!!

Эсон омон баҳорга етишиш насиб этсин!
733 views18:24
Ochish/sharhlash
2022-08-30 23:27:11
Горбачёв ўлди

Собиқ СССРнинг охирги раҳбари Михаил Сергеевич Горбачёв вафот этгани айтилмоқда. У 95 ёшда эди.

Горбачёв даврида "қайта қуриш" сиёсати бошланиб, охири СССР деган империя қулашига олиб келган эди.

Каналга уланиш
2.1K views20:27
Ochish/sharhlash
2022-08-30 21:58:16
“ИФТИХОР” МАҲАЛЛАСИДА ТИББИЁТ ПУНКТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Ромитан тумани марказидан анча узоқда жойлашган қишлоқларда ихчам ва қулай тиббиёт масканлари очилиши давом этмоқда.

Аҳолига тиббий хизматни юксалтириш мақсадида бугун, 30 август куни Ромитан тумани 4-секторга қарашли “Ифтихор” маҳалла фуқаролар йиғинида “Маҳалла тиббиёт пунктининг” очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида туман ҳокими Умеджон Барноев, туман ҳокимининг ўринбосари Фузулий Саломов, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Жамшид Тохиров, тиббиёт ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ҳамда оммавий ахборот воситвлари вакиллари иштирок этди.

Бу каби янги маҳалла тиббиёт пунктлари иш бошлаши мамлакатимиз мустақиллиги байрами арафасида аҳоли учун қўшалоқ байрамга айланди десак ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Айниқса, чекка қишлоқларга тиббий хизмат кириб бориши одамларнинг оғирини енгил қилиб, инсон қадрини улуғлаш борасидаги саъй-ҳаракатларга хизмат қилади.

Ушбу тиббиёт шаҳобчалари (контейнер)нинг фойдаланишга топширилиши аҳолининг узоғини яқин қилди. Эндиликда тиббий ускуналар, дори-дармонлар, замонавий алоқа воситалари билан жиҳозланган тиббий пунктлар қишлоқ аҳолиси учун хизмат кўрсатади. Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур барча шароитлар яратилди.

Тадбирда аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази туман бўлинмаси ходимлари томонидан соғлом овқатланиш столи ҳам ташкил этилди ва унинг аҳамияти борасида кенг тушунча берилиб, аҳолига буклетлар тарқатилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Ифтихор” маҳалла аҳолиси учун туман раҳбари ташаббуси билан чуқурлаштирилган тиббий кўрик ҳам бўлиб ўтди.

Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
2.3K views18:58
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:56:10
#TAYINLOV

Нозим Холмуродов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

@oromitanuz
1.0K views15:56
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:28:01
Байрам муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан тўлаб берилади

Мустақиллик байрами муносабати билан пенсия ва нафақа пуллари 1 сентябргача пластикка туширилади.

Нақд шаклда олувчиларга 5 сентябрдан бошлаб тўлаб берилади.

Каналга уланиш
1.6K views09:28
Ochish/sharhlash