Get Mystery Box with random crypto!

2021 йил 6 декабр куни Ўзбекистон Республикаси конституцияси қ | O'rikzor bozori

2021 йил 6 декабр куни Ўзбекистон Республикаси конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги мунособати билан “O’zLiDep”нинг Учтепа тумани “O’rikzor savdo kompleksi” бошланғич партия ташкилотининг бошлиғи депутат Темиров Нарзулла Муйдинович бошчилигида “Конституция–бахтимиз пойдевори” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Тошкент шахар Адлия бошқармаси, ушбу бошқарма қошидаги “Мадад” бюроси, Учтепа тумани Адлия бўлими, туман Касаба уюшмаси ва “Истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилиш” агентлиги мутахассислари томонидан конституциянинг яратилиш тарихи, давлат бошқарувидаги ўрни, хокимиятларнинг бўлиниши, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари тўғрисида маърузалар қилинди.
Тадбирда иштирок этган шоир Йўлчи Рўзиев ва тадбиркор Тохирова Нозималар томонидан конститутция ва она Ватанни мадх этувчи шеърлари ва Ички Ишлар Вазирлигига қарашли “Ашула ва рақс” ансамбли хонандалари томонидан ижро қилинган куй ва қўшиклар тадбирга янада файз киритди.
t.me/orikzor_ulgurji