Get Mystery Box with random crypto!

Талабалар учун қишки таътил муддати 2019 йил 20 декабрдан 2020 | Original KIMYO

Талабалар учун қишки таътил муддати 2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январгача!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Бош вазир А.Н.Ариповга берган баёнотида таътил муддати 2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январгача кўрсатиб ўтилган. Ушбу баёнотни айнан келтириб ўтаман:

Ҳурматли Абдулла Ниғматович, 2019 йил 22 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ҳамда профессионал таълим муассасалари ўқувчилари иштироки учун қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан киритилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилди.

2019/2020 ўқув йили учун бериладиган қишки таътилни 2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январига қадар этиб белгилаш юзасидан таклифларга розилик олинди. Шу билан бирга қуйидаги топшириқлар берилди:

Ушбу даврда ўқувчи ва талабаларга темирйўл ҳамда авиачипталарни 50 фоизга арзонлаштирган ҳолда сотишни йўлга қўйиш;

Талабалари кўп бўлган олий таълим муассасалари ҳудудида темирйўл ва авиачипта сайёр шохобчаларини ташкил этиш;

Талаб юқори бўлиши кутилаётган кунларда транспорт қатнови интенсивлигини ошириш (қўшимча вагонларни сафарбар этиш).

Мазкур масалаларни ташкиллаштиришга қаратилган Вазирлар Маҳкамаси баёнини қабул қилиш топширилди.

Ҳурмат билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.Абдувахитов”

Демак, 19 декабр – охирги ўқиш куни бўлиб, ҳадемай уч ҳафтадан сўнг қишки таътил бошланади.

Фаррух ФУНУН

"ДТМ инфо | Абитуриент" каналига уланиш

https://t.me/joinchat/AAAAAELmHa24YzwyyB9IAQ