Get Mystery Box with random crypto!

Тест синовларида нотўғри жавоб учун жарима балл берилиши мумки | Original KIMYO

Тест синовларида нотўғри жавоб учун жарима балл берилиши мумкин

Хабарингиз бор, келгуси йилги тест синовларида жиддий тизимли ўзгаришлар кутилмоқда. Масалан, 5 та фандан тест бўлади. Шундан 3 таси ҳамма йўналиш учун мажбурий (она-тили, Ўзбекистон тарихи, математика) фанлар, қолган 2 таси эса йўналишга қараб мутахассислик фанлари бўлади.

Олинган маълумотларга кўра, янгиликлардан яна бири - келгуси йилдан таваккалчиларга қарши курашиш мақсадида нотўғри жавоб учун жарима баллари берилиши мумкин. Яъни нотўғри жавоб учун маълум бир балл минус қилинади.

Бунда ҳар бир нотўғри жавоб учун жарима балл тўғри жавобга бериладиган баллнинг тўртдан бир (25%) қисмига тўғри келади.

Жумладан, қуйидагича бўлиши мумкин:

3 та мажбурий фанлар учун
тўғри жавобга - 2,1 балл;
нотўғри жавобга - минус 0.525 балл.

2 та мутахассислик фанлар учун
тўғри жавобга - 3,1 балл;
нотўғри жавобга - минус 0.775 балл.

Нотўғри жавоб учун балл минус қилиш халқаро майдон учун нотаниш эмас, бунақа тизим кўп жойда бор.

Бундай тизимдан асосий мақсад - ечимини билмасдан туриб, таваккал жавоб берадиганларни эҳтимолий ўқишга кириб қолишининг олдини олишдир. Шунда абитуриентлар фақат билган саволига жавоб белгилайди, билмаган саволларини очиқ қолдиради (очиқ қолдирилса, балл минус қилинмайди). Эндиликда фақат битта ҳарф ёки зиг-заг қилиб белгилаганлар ўқишга кира олмайди.

Бу жуда яхши ўзгариш, қўллаб-қувватлайман.

ЭСЛАТМА: ушбу ўзгариш расман тасдиқланмаган, ҳозирча фақат лойиҳа мақомида.


@xushnudbek