Get Mystery Box with random crypto!

OperatsiyaUz | Salomat bo'ling

Telegram kanalining logotibi operatsiyauz — OperatsiyaUz | Salomat bo'ling O
Telegram kanalining logotibi operatsiyauz — OperatsiyaUz | Salomat bo'ling
Kanal manzili: @operatsiyauz
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.08K
Kanalning ta’rifi

© 2022

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2021-02-10 21:58:11 Asosiy kanalga o'tish uchun linkni bosing
https://t.me/joinchat/AAAAAFQEg71Zp5cIZWB0Bw
1.0K views18:58
Ochish/sharhlash
2021-02-04 21:03:34 Истасанг тоза кунгилга кунмасин зарра губор,
Пок сузу пок иш ва пок дил, пок хаёл булмок керак.

Жисму жонимга десанг, бегона булсин хасталик,
Ишк завку дарди бирлан хастахол булмок керак.

Калбга истарсан шифо гар, бул ёмон суздан йирок,
Корвалол ичмок керакмас, кар ва лол булмок керак.

Эркин Вохидов

@operatsiyauz
9.6K views18:03
Ochish/sharhlash
2021-02-03 13:08:04 Алқиссаким,Жуда қадим
Жаҳолатлик замонда
Бир донишманд улуғ ҳаким
Ўтган экан жаҳонда.
У кун бўйи Гиёҳ териб
Кезиб тоғу биёбон,
Одамларга шифо бериб
Яшар экан Шодумон.
Унга минг бир мушкул дарднинг
Аён бўлиб давоси,
Бора-бора Одамларнинг
Ортаверди ихлоси.
Табобатга Қалбан, руҳан
Фидо қилиб ўзини,
Ҳатто бир кун Наштар билан
Очмиш кўрнинг кўзини.
Ривож топмиш Соҳиб ҳикмат,
Дониш,Меҳнат мададкор.
Аммо Қайда бўлса шуҳрат,
Ёнбошида Ҳасад бор.
Дуохонлар, парихонлар,
Ўқувчилар чилёсин…Хуллас,
Юртда бор нодонлар
Бошладилар иғвосин.
Тинмай Кеча- кундузи
Топиб китоб сўзидан,
Дедилар:«Дард берган —Ўзи!
Давоси ҳам Ўзидан!
Бандасига бермак дору
Яратганга исёндир.
Демак,Ҳаким иши макру
Унинг ўзиШайтондир».
Бу сўзларни чин, деб билди
Нодон, жоҳил оломон.
Калтаклади Беомон.
Чўр темирда Кўксин доғлаб,
Дорга осмоқ бўлдилар.
Сўнг бўйнига харсанг боғлаб
Сувга босмоқ бўлдилар.
Кейин Сувни, арқонни ҳам
Ҳайф билдилар«шайтон»га,
Ёқинг, — деди Энг бош ҳакам, 
—Олиб чиқиб майдонга!»
Кенг майдонга Кўмиб устун,
Боғладилар ҳакимни.
Сўнг темирни ўтга қўйиб,
Доғладилар ҳакимни.
Буюрдилар:«Ёқинг шитоб,
Азозилнинг ошнасин.
Керак бўлса Кимга савоб,
Чўп келтириб ташласин».
Савоб учун Биров ўтин,
Биров ташлар дона хас.
Ҳаким бошин баланд тутиб
Жоҳил элга қарамас.
Бир пайт Гулхан сари бир чол
Аста кела бошлади.
Қучоғида Бир боғ похол,
Ғарам узра ташлади.
Деди:«Асли туғилгандан
Басир эдим мен ўзим.
Сен жодунинг тиғи билан
Очиб қўйдинг кўр кўзим.
Тангри билиб Яратган кўр,
Даво қилдинг не учун?Охират мен — манглайи шўр
 —Нима дейман Сўроқ кун?
Ҳақ йўлидан озган одам,
Кўзим очиб, не бердинг?Мени бир йўл У дунё ҳам —Бу дунёдан айирдинг.
Кўрлигимда Бу оламни
Тасаввурда кўрардим.
Дунёдаги бор одамни
Мушфик билиб юрардим.
Шафқат ила Ким нону ким Чақа ташлаб кетарди.
Мен ҳам шунга кўнган эдим,
Менга шу ҳам етарди.
Қорним тўйса —Саодатим,
Йўқ туман хил тилаклар.
Ҳамсуҳбатим,Ҳам улфатим
Жажжи ширин гўдаклар…
Ўйлар эдим дунёда бор
Мусаффолик,Соддалик.
Кўзим очиб Кўрдим илк бор
Бераҳмлик,Сохталик.
Ўғрилигу фаҳшни кўриб
Ўз дўстига Кулиб туриб,
Тиғ ураркан одамлар.
Бир ёнда айш Кўкка чирмаш.
Бир ёнда, боқ, оҳу воҳ…Букун менинг кўнглимда ғаш,
Имонимда — иштибоҳ.
Дердим:Юртни бир бор кўрсам.
Кўрдим.Орзум тўқ энди.
Йўлда ётган хасчалик ҳам
Эътиборим йўқ энди.
Бу дунёдан тўйдим охир,
Адо бўлсам майлига.
Ё қайтадан,Ўша басир,
Гадо бўлсам майлига!»
Бу сўзларни Эшитди-ю
Фарёд қилди донишманд.
«Ёқинг, — дея сўради у, —Олов бўлсин сарбаланд.
Тезроқ кетай Бу дунёдан,
Ҳеч тоқатим қолмади.
Мендан шифо олди одам,
Олам — шифо олмади.
Хурофотнинг заҳри теккан
Нодон, жоҳил, гумроҳлар —Давосига ожиз экан
Мен кашф этган гиёҳлар.
Кўр кўзларга Меҳргиёдек
Нур бахш этди наштарим.
Қалблар кўзин очмоққа лек
Камлик қилди Ҳунарим.
Одамларга мен яхшилик —Қилмоқ бўлдим,Нетайин,
Манглайда шу экан битик,
Ёқинг,Куйиб кетайин!»
Ўт қўйдилар.Ёнди гулхан.
Қаро бўлди самовот.
Жаҳолатнинг ҳукми билан
Қурбон бўлди Буюк зот.
Гулхан ёнди Кўкка ўрлаб.
Чўғи ҳар ён сочилди.
Шу оловдан Элнинг, ажаб, Ақл кўзи очилди.
Ўкиндилар,Аза тутиб Йиғладилар, куйдилар.
Донишмандга Йиллар ўтиб
Олтин ҳайкал қўйдилар.
Э, воҳ,Олим кўзи билан Кўрсайди бу ҳурматни…Аммо Ҳаким ўзи билан
Олиб кетди ҳикматни.
Қўй, эй кўнглим,Сен ул замон
Даҳшатин кам ўйлагин.
Сенга насиб бўлган даврон
Созин олиб Куйлагин.
Шукроналик майин ичиб
Яйраб қолгин бир нафас.
Бу оламдан Бир кун кечиб
Кетувчи бир биз эмас.
Кел, эй кўнглим,Кел, муҳаббат,
Шеър завқига қонайлик.
Ўтда ёниш бўлса, фақат —Ишқ ўтида ёнайлик.
Фақат Бизга ғаму кадар,
Қайғу-ҳасрат ёт бўлсин.
То биз учун жон берганлар —Руҳи мангу шод бўлсин.

@operatsiyauz
3.5K views10:08
Ochish/sharhlash
2021-01-31 18:56:39 Муҳими – номинг тез-тез матбуотда кўриниб турсин ва ҳамма сени «Қаранглар-а, у қанчалар ақлли!» деб ўйлашсин. Бу ишларни шундай қилиш керакки, келажакда шаҳар ҳокими ёки губернатор ва ҳатто министр лавозимигача эришишмумкин бўлсин. Ҳа, сенинг бу ерда врач сифатида нон топиб ишлай олмаслигинг ойдай равшан!. Яхшиси ўша келган жойингга – Германиягами ёки Америкагами қайтиб кета қол!..
- Раҳмат, саломат бўлинг...
- Сен ҳам саломат бўл, ўғлим, яна касал-пасал бўлиб юрма!

@operatsiyauz
2.8K views15:56
Ochish/sharhlash
2021-01-31 18:56:39 Бизда врач булиб ишлайсизми?!

Бизда врачлар етишмай турган бир пайтда айримлари катта пул илинжида Европа ва Америкага кетиб қолишмоқда.

Ўзимиздаги баъзи ақли ноқис кимсалар хорижда ўқиб юртига қайтган ёш врачларни иш бошлашларидан олдин имтиҳон қилиб кўришни ўйлаб топишибди.

- Сиз нима учун келдингиз?- деб сўрайди кекса, тажрибали врач.
- Ишлаш, одамларни даволаш учун келувдим.
- Ҳмм, тушунарли. Хўш, яна нима иш қўлингиздан келади?
- Яна...деганингиз нимаси?
- Нимаси деганингиз нима? Масалан, айтмоқчийдимки, мусиқа басталай оласизми? Шеър ёзиш, кинода рол ўйнаш, пудрат асосида ишлаш, бизнес билан шуғулланиш қўлингиздан келадими? Миллий мажлисга депутат ёки вазир бўла оласизми? Сиёсатга тобингиз қалай? Албатта, сиз бирон нарса билан шуғуллансангиз керак.
- Йўқ, мен фақат даволайман...Мен камбағал оиладан чиққанман, маошга қаноат қилолмайман, шу боис хусусий даволаш билан хам шуғулланмоқчиман.
- Хо-хо-хо...Доцент, профессор унвонларисиз хусусий даволаш билан шуғулланмоқчи эмиш! Хўш, мижозларни сизга ким юбориб туради? Ким?
- Касалларни демоқчисиз-да?
- Ҳа, мижозларни...
- Ҳойнаҳой, касаллар ўзлари келар...
- Қанақасига касаллар ўзлари келаркан?
- Оғирроқ беморларни кимлардир олиб келар...
- Яхши, унда айтингчи, ўша касални олиб келадиган одамни нима дейишади?
- Мен бу одамнинг исмини билмайман, у ҳали беморни олиб келгани йўқ.
- Мен унинг исмини сўраётганим йўқ, касалларни юбориб турадиган одамни нима деб аташади деяпман.
- ?..
- Уни маклер дейишади, маклер... Тиббиёт маклери...Сен ўзинг поликлиника мижозини хусусий врачга юборолмайсан-ку! Сизларни хорижда шунга ҳам ўргатишмаган экан-да. Ҳай майли, энди айтчи, ҳамкасбларнинг хайрихоҳлиги деганда нимани тушунасан ўзи?
- Ўзаро ёрдами демоқчимисиз?
- Билмас экансан, майли, ўзим тушунтира қолай. Айтайлик, ҳузурингга бир одам бавосилидан шикоят қилиб келди...Сен уни текшириб, аёллар касали бўйича мутахассис бўлган танишингга юборасан...
- Ахир у одам бавосил билан касалланган-ку, нега энди уни гинекологга юбориш керак?
- Сенинг танишинг пул ишлаб олади ва касални тиш дўхтири бўлган танишига юборади.
- Ахир...
 - Тиш дўхтири уни тери касалликлари врачига юборади, у эса рентгенологга, рентгенолог эса кўз дўхтирига...Охир-оқибат уни невропотологга юбориш лозим бўлади. Бу вақтга келиб беморнинг асаби батамом ишдан чиқади...Мабодо ажали етмаган бўлса ўзи тузалиб кетади, акс ҳолда касалидан халос бўлади. Ўлимидан кейин у яна тиббиёт ходимлари - паталогоанатомнинг қўлига тушади. Мана энди айтчи, ном чиқариб, машҳур бўлиш учун нима қилишинг керак?
- Мен касалларни шундай даволайманки, ўз устимда шундай ишлайманки...
- Хих...Менга қара, сен газетага шундай эълон берасан: «Камбағал касаллар қабул қилинади. Қабул ҳар куни тушдан кейин.» Касаллар кела бошлаганда сен фақат душанба ва пайшанба кунлари қабул қиладиган бўласан. Кейинчалик ҳафтада бир марта, сўнгра ойда бир марта қабул қилишга ўтасан...Мижозлар кўпайиб кетганда сен текин қабулни бекор қиласан. Айни чоғда тўловлар нархини ошириб бораверасан, одамлар сени даволашнинг қандайдир бир мўъжизавий сир-асрорини билса керакки хизмати қимматлашяпти деб ўйлашади. Ҳамма касаллар сенга оқиб келаверишади...Кейинчалик газеталарда беморлар номидан миннатдорчилик изҳор этилган мактубларни ҳам чоп этиб туриш керак. Мабодо ҳузурингга мижоз келса ва сен уни текшириб, ҳеч қандай касал тополмасанг, нима қиласан?
- Мен унга соғлом эканлигини айтардим. 
- Воҳ-воҳ!..Бунақа врачни биринчи кўришим.!..Ахир ҳаётда касал бўлмаган одам бор эканми? Агар мижозинг бутунлай соппа-соғ бўлса ҳам унга ажи-бужи ёзув билан аптекага йўлланма ёзиб берасан...Нима бўлган тақдирда ҳам психиатр ундан бир ишкал топмай қўймайди...Ҳа-а, йўлланмани қанчалик бировнинг тиши ўтмайдиган қилиб ёзсанг-да, тўланиши лозим бўлган ҳақни аниқ-равшан қилиб ёзгин...
эйин, газеталарга тез-тез турли мавзуларда мақолалар ёзиб туриш лозим. Масалан, «Турар жойларни ижарага олиш хусусида», «Ўрмонлар муҳофазаси», «Ҳайдовчиларнинг аҳлоқий қиёфаси», «Одамлар нима учун ақлдан озадилар» ва ҳакозо.

@operatsiyauz
2.7K viewsedited  15:56
Ochish/sharhlash
2021-01-31 18:16:02
@OperatsiyaUz
7.5K views15:16
Ochish/sharhlash
2021-01-30 17:40:32 Corona Record's тақдим этади.

@OperatsiyaUz
2.3K views14:40
Ochish/sharhlash
2021-01-30 17:13:35
#Тезкор #Расман #Минг_афсус
​​Ўзбекистонда коронавируснинг “Британча штамм”и қайд этилди

Минг афсуски, “COVID-19”нинг “британча штамм”и юртимизда ҳам илк бор қайд этилди.

10 ёшли пойтахтлик фуқаро Ш. (қиз бола) оила аъзолари билан биргаликда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига сафар қилиб, 2021 йилнинг 23 январь куни Тошкентга қайтган.

Лекин бизда тажриба бор, хавотирга урин йук!

Энг асосийси хечким каронавирусдан куркмай колди, вахима энди йук.

@OperatsiyaUz
2.4K views14:13
Ochish/sharhlash
2021-01-30 16:35:23
Психиатрлар Аҳад Қаюмга бу интерювдан кейин парафреник деб ташхис қўйишди.

Парафреник синдром билан касалланган беморнинг бошида бутун ҳаёлий дунё мавжуд. У ўзини буюк, қудратли, ақл бовар қилмайдиган қобилиятларга эга, бошқа олам билан мулоқот қилиш қобилияти бор одам деб ҳисоблайди

У буларнинг барчасига галлютсинациялар ва псевдо-галлютсинациялар (ичкарида сезилиб турадиганлар, бошдаги буйруқлар) туфайли ишонади.


Делирюм(shizofreniya)нинг бу шакли инсоннинг энг оғир руҳий ҳолатларидан биридир.

@OperatsiyaUz
3.2K views13:35
Ochish/sharhlash
2021-01-29 18:58:33 Asosiy kanalga o'tish uchun linkni bosing https://t.me/joinchat/AAAAAFQEg71Zp5cIZWB0Bw
2.2K views15:58
Ochish/sharhlash