Get Mystery Box with random crypto!

Алқиссаким,Жуда қадим Жаҳолатлик замонда Бир донишманд улуғ ҳа | OperatsiyaUz | Salomat bo'ling

Алқиссаким,Жуда қадим
Жаҳолатлик замонда
Бир донишманд улуғ ҳаким
Ўтган экан жаҳонда.
У кун бўйи Гиёҳ териб
Кезиб тоғу биёбон,
Одамларга шифо бериб
Яшар экан Шодумон.
Унга минг бир мушкул дарднинг
Аён бўлиб давоси,
Бора-бора Одамларнинг
Ортаверди ихлоси.
Табобатга Қалбан, руҳан
Фидо қилиб ўзини,
Ҳатто бир кун Наштар билан
Очмиш кўрнинг кўзини.
Ривож топмиш Соҳиб ҳикмат,
Дониш,Меҳнат мададкор.
Аммо Қайда бўлса шуҳрат,
Ёнбошида Ҳасад бор.
Дуохонлар, парихонлар,
Ўқувчилар чилёсин…Хуллас,
Юртда бор нодонлар
Бошладилар иғвосин.
Тинмай Кеча- кундузи
Топиб китоб сўзидан,
Дедилар:«Дард берган —Ўзи!
Давоси ҳам Ўзидан!
Бандасига бермак дору
Яратганга исёндир.
Демак,Ҳаким иши макру
Унинг ўзиШайтондир».
Бу сўзларни чин, деб билди
Нодон, жоҳил оломон.
Калтаклади Беомон.
Чўр темирда Кўксин доғлаб,
Дорга осмоқ бўлдилар.
Сўнг бўйнига харсанг боғлаб
Сувга босмоқ бўлдилар.
Кейин Сувни, арқонни ҳам
Ҳайф билдилар«шайтон»га,
Ёқинг, — деди Энг бош ҳакам, 
—Олиб чиқиб майдонга!»
Кенг майдонга Кўмиб устун,
Боғладилар ҳакимни.
Сўнг темирни ўтга қўйиб,
Доғладилар ҳакимни.
Буюрдилар:«Ёқинг шитоб,
Азозилнинг ошнасин.
Керак бўлса Кимга савоб,
Чўп келтириб ташласин».
Савоб учун Биров ўтин,
Биров ташлар дона хас.
Ҳаким бошин баланд тутиб
Жоҳил элга қарамас.
Бир пайт Гулхан сари бир чол
Аста кела бошлади.
Қучоғида Бир боғ похол,
Ғарам узра ташлади.
Деди:«Асли туғилгандан
Басир эдим мен ўзим.
Сен жодунинг тиғи билан
Очиб қўйдинг кўр кўзим.
Тангри билиб Яратган кўр,
Даво қилдинг не учун?Охират мен — манглайи шўр
 —Нима дейман Сўроқ кун?
Ҳақ йўлидан озган одам,
Кўзим очиб, не бердинг?Мени бир йўл У дунё ҳам —Бу дунёдан айирдинг.
Кўрлигимда Бу оламни
Тасаввурда кўрардим.
Дунёдаги бор одамни
Мушфик билиб юрардим.
Шафқат ила Ким нону ким Чақа ташлаб кетарди.
Мен ҳам шунга кўнган эдим,
Менга шу ҳам етарди.
Қорним тўйса —Саодатим,
Йўқ туман хил тилаклар.
Ҳамсуҳбатим,Ҳам улфатим
Жажжи ширин гўдаклар…
Ўйлар эдим дунёда бор
Мусаффолик,Соддалик.
Кўзим очиб Кўрдим илк бор
Бераҳмлик,Сохталик.
Ўғрилигу фаҳшни кўриб
Ўз дўстига Кулиб туриб,
Тиғ ураркан одамлар.
Бир ёнда айш Кўкка чирмаш.
Бир ёнда, боқ, оҳу воҳ…Букун менинг кўнглимда ғаш,
Имонимда — иштибоҳ.
Дердим:Юртни бир бор кўрсам.
Кўрдим.Орзум тўқ энди.
Йўлда ётган хасчалик ҳам
Эътиборим йўқ энди.
Бу дунёдан тўйдим охир,
Адо бўлсам майлига.
Ё қайтадан,Ўша басир,
Гадо бўлсам майлига!»
Бу сўзларни Эшитди-ю
Фарёд қилди донишманд.
«Ёқинг, — дея сўради у, —Олов бўлсин сарбаланд.
Тезроқ кетай Бу дунёдан,
Ҳеч тоқатим қолмади.
Мендан шифо олди одам,
Олам — шифо олмади.
Хурофотнинг заҳри теккан
Нодон, жоҳил, гумроҳлар —Давосига ожиз экан
Мен кашф этган гиёҳлар.
Кўр кўзларга Меҳргиёдек
Нур бахш этди наштарим.
Қалблар кўзин очмоққа лек
Камлик қилди Ҳунарим.
Одамларга мен яхшилик —Қилмоқ бўлдим,Нетайин,
Манглайда шу экан битик,
Ёқинг,Куйиб кетайин!»
Ўт қўйдилар.Ёнди гулхан.
Қаро бўлди самовот.
Жаҳолатнинг ҳукми билан
Қурбон бўлди Буюк зот.
Гулхан ёнди Кўкка ўрлаб.
Чўғи ҳар ён сочилди.
Шу оловдан Элнинг, ажаб, Ақл кўзи очилди.
Ўкиндилар,Аза тутиб Йиғладилар, куйдилар.
Донишмандга Йиллар ўтиб
Олтин ҳайкал қўйдилар.
Э, воҳ,Олим кўзи билан Кўрсайди бу ҳурматни…Аммо Ҳаким ўзи билан
Олиб кетди ҳикматни.
Қўй, эй кўнглим,Сен ул замон
Даҳшатин кам ўйлагин.
Сенга насиб бўлган даврон
Созин олиб Куйлагин.
Шукроналик майин ичиб
Яйраб қолгин бир нафас.
Бу оламдан Бир кун кечиб
Кетувчи бир биз эмас.
Кел, эй кўнглим,Кел, муҳаббат,
Шеър завқига қонайлик.
Ўтда ёниш бўлса, фақат —Ишқ ўтида ёнайлик.
Фақат Бизга ғаму кадар,
Қайғу-ҳасрат ёт бўлсин.
То биз учун жон берганлар —Руҳи мангу шод бўлсин.

@operatsiyauz