Get Mystery Box with random crypto!

Аёлларда стресс сабаб 5 касаллик кучайиши мумкин Маълумотла | ДИЛДОРА ГАЗИЕВА. АМАЛИЙОТЧИ ПСИХОЛОГ, МУТАХАСИС КАНАЛИ

Аёлларда стресс сабаб 5 касаллик кучайиши мумкин

Маълумотларга қараганда, ҳар учинчи аёл сурункали стрессдан азият чекади. Бунинг замирида стресс гормонлари - кортизол ва адреналинни меъёрдан ортиши ётади. У эса баъзи аёллар касаллигининг авж олишига сабаб бўлади.

СТРЕССНИНГ ТАШҚИ АЛОМАТЛАРИ

Доимий безовталик, тушкун ҳолатда юриш.

Ёмон ёки безовта уйқу.

Депрессия, жисмоний заифлик, доимий чарчоқ

Диққатнинг сустлашиши

Хотиранинг пасайиши ва фикрлаш жараёнининг секинлашиши.

Дам олиш, иш ва муаммоларни бир четга суриб қўя олмаслик.

Атрофдагиларга, оила ва яқин кишиларга қизиқишнинг йўқлиги.

Доимий пайдо бўладиган йиғлаш, кўз ёш тўкиш, хафагарчилик, умидсизлик, ўз-ўзига ачиниш ҳисси.

Иштаҳанинг пасайиши — баъзида эса аксинча, овқатни меъёридан ортиқча еб юбориш.

Кўпинча асабий одатлар ривожланади:
киши лабини тишлайди, тирноқларини тишлайди ва ҳоказо.


Организмдаги ўзгаришлар:
Бош оғриши;
Ич қотиши;
Тез-тез кузатиладиган шамоллаш;
Ҳуснбузар ва тошма;
Метаболик синдром.

Бартараф этишда аёлнинг руҳий ҳолатини ва саломатлигини мувозанатга қўйиш тавсия этилади.
Бунинг учун эса албатта антистресс машғулотлар ва психолог кўмагидан фойдаланишингиз мумкин.

@gazieva_d

https://t.me/psixologiyamarkazi