Get Mystery Box with random crypto!

O

Telegram kanalining logotibi onalar_saxifasi — O O
Telegram kanalining logotibi onalar_saxifasi — O
Kanal manzili: @onalar_saxifasi
Toifalar: Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2
Kanalning ta’rifi

Аёлларимиз, оналаримиз учун манфаатли медиалар етказишга харакат қиладиган сиз истаган сахифа

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-04-25 21:11:19
Менинг Онам Энг Дилбар Аёл

Олам узра кезиб пиёда,
Дўст топмадим ундан зиёда,
Ишонмайсиз бу кенг дунёда,
Менинг онам энг дилбар аёл.

Қошларида қа
лдирғоч учар,
Бизни дея қор , ёмғир кечар,
Кўкси узра қуёш нур сочар,
Менинг онам , энг дилбар аёл.

Сочларида эрир оқ тола,
Қийналса ҳам қилмайди нола,
Онам борки, мен ҳамон бола,
Менинг онам энг дилбар аёл.

Қисматига кўниб яшаган,
Дардин дилга кўмиб яшаган,
Армонларга чўмиб яшаган,
Менинг онам , энг дилбар аёл.

Яширинча ғамларга ботар,
Ухламасдан тонглари отар,
Юрагимда меҳр уйғотар,
Менинг онам , энг дилбар аёл.

Садоқату , вафода тенгсиз,
Муҳаббати мисоли денггиз,
Сўзларимга кўниб хўп денг , сиз,
Менинг онам , энг дилбар аёл.

Истагим шу , доим чоғ бўлсин,
Кўкси доим баланд ,тоғ бўлсин,
Минг йилда ҳам , жони соғ бўлсин,
Менинг онам энг дилбар аёл.

Онангизга жунатиб қуйинг

@Onalar_saxifasi | Аёллар хамда оналаримиз учун фойдали бўлган сахифа
659 viewsedited  18:11
Ochish/sharhlash
2023-04-25 09:46:12
Шўрлигини билса хам емоқда

@Onalar_saxifasi | Аёллар хамда оналаримиз учун фойдали бўлган сахифа
585 viewsedited  06:46
Ochish/sharhlash
2023-04-25 07:25:17
#Билиб_олинг

Шифокорлар боланинг қўлига қараб, унинг оч ёки тўқлигини аниқлашни айтишди.

Агар боланинг қўллари мушт бўлиб сиқилган бўлса, демак у
оч. Агар кафтлар очиқ бўлса, у ҳолда бола тўқ. Оддий, аммо фойдали маълумот!

Ушбу постни барча янги ота-оналарга юборинг.

 @Onalar_saxifasi | Аёллар хамда оналаримиз учун фойдали бўлган сахифа
574 views04:25
Ochish/sharhlash
2023-04-25 03:10:20
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.. Яна бир тонгга сихат-саломат, бағри бутунлик билан етдик. АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

... ЭНГ БАХТЛИ инсон бўлиш учун:
-> Ҳурсандчилигингизни шукр;
-> Ҳафачилигингизни сабр;
-> Сукутингизни тафаккур;
-> Нутқингизни зикр;
-> Ҳаёттингизни тоатга айлантиринг..!

Қуш каби бўлинг...
... Унинг ризқи ҳар бир тонг ва тун билан келади.
Эртанинг ғамини қилмайди.
Ҳеч кимга озор бермайди.

Қалбингиз дур каби бўлсин!
Адоватни кўтариб юрмасин!

Дунёда ғариб, йўловчидек бўлинг!
Тайинланган намозларни адо этинг!
Кўриб тургандек ухланг!
Узур сўрайдиган сўзларни сўзламанг!
Эсингизда бўлсин: «Аллоҳ бизга етарли,
У энг яхши вакилдир».
У ёнувчини сўндиради...
У билан чўкаётган нажот топади. У сабаб йўллар топилади.
(Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ)

Бошлаб олган янги кунингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин! Бугунги кунингиз кўнгилдагидек ўтсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ ёр ва ёрдамчингиз бўлсин..!

@Onalar_saxifasi | Аёллар хамда оналаримиз учун фойдали бўлган сахифа
548 views00:10
Ochish/sharhlash
2023-04-24 20:17:54
«Аллоҳнинг изни билан, эртанги кун бугундан яхши бўлади» деган сўз Аллоҳга кучли ишонадиган зотларнинг сўзидир.

Сен ҳам шу сўзларни айтиб юргин, унинг самарасини қалбингда ҳам, ҳаётингда ҳам топасан!

Хайрли тун АЗИЗЛАРИМ!!!!

@Onalar_saxifasi | Аёллар хамда оналаримиз учун фойдали бўлган сахифа
525 views17:17
Ochish/sharhlash
2023-04-24 15:32:00 ​​ Ўтган кунларда меҳмонга: - Ҳар доим сиз учун эшигимиз очиқ, қачон хоҳласангиз ташриф буюринг, марҳабо! -, дердик. Бу кунларда эса: - Келишингиздан олдин огоҳлантириб қўйсангиз бўлмасмиди! -, демоқдамиз.

Ўтган кунларда: - Ҳовли олма, қўшни ол! - дердик. Бу кунларда эса: - Сен менга тегма, мен сенга тегмайман!-, демоқдамиз…

Ўтган кунларда қариндошларни: - Елкадошлар! -, дейиларди… Бу кунларда эса: - Қариндошлар қориндош - дейилмоқда.

Ўтган кунларда кунлик йиғилишимиз бўлар, орамизда йўқларни сўраб-суриштирардик… Бу кунларда эса ё байрамларда ва ё таъзиялардагина кўришмоқдамиз…

Ўтган кунларда: - Мен бугун нима яхшилик қилдим?! - деб ўзимизни тафтиш қилардик… Бу кунларда эса: - Нимага ҳеч ким яхшилик қилмаяпти?! -, деб ўзгаларни титкиламоқдамиз

Ўтган кунларда душман кимлигини яхши билардик.. Бу кунларда эса дўст ким эканини ҳам билмай қолдик..

Дунё ўзгаргани йўқ, аслида… -.Балки қалблар ўзгариб кетди… -Эҳ, ўтган кунларга Вой, бу кунлар.


@Onalar_saxifasi | Аёллар хамда оналаримиз учун фойдали бўлган сахифа
609 views12:32
Ochish/sharhlash
2023-04-24 12:02:07
ОПАНИНГ НАСИХАТИ

Синглим мени эшитгин
Сўзларим қулоққа ол.
Десанг жанжал бўлмасин
Жим тур, битта гапдан қол.

Сабр қил, дема ғиринг
Бахслашиш бефойда, бил.
Яхши кўрган қўшиғинг
Ичингда хиргойи қил.

Бир пас ўтиб келади
Алпомишинг ўзига.
Энг танхо, дунёдаги
Кўринасан кўзига.

Кел менга ёр, зарарда
Юрагингни тўлгани.
Мен эзилай дардингда
Сен соғ бўлсанг бўлгани.


@Onalar_saxifasi | Аёллар хамда оналаримиз учун фойдали бўлган сахифа
539 views09:02
Ochish/sharhlash
2023-04-24 09:59:02
Таом пишираётганда "Ихлос" сурасини ўқимоқлик, таомни еювчиларни ҳидоят ва ихлосларига васила бўлади.
"Кавсар" сурасини ўқимоқлик эса, таомни лаззатли
бўлишига васила бўлади.
"Аттаҳиёту" ни ўқимоқлик, таомни баракотли бўлишига васила бўлади.
И Н Ш А А Л Л О Ҳ !
Аёлларингизга айтинглар таом пишираётган вақтда таҳоратли ва робитали бўлсинлар.
Бу хилда пишган таомда зулмат бўлмас.
Баданга шифо, қалбга даво бўлади! Ибодатга қувват, иймонга нур бўлади...

@Onalar_saxifasi | Аёллар хамда оналаримиз учун фойдали бўлган сахифа
839 views06:59
Ochish/sharhlash
2023-04-24 05:08:12 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар
бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

Кунимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин!

@Onalar_saxifasi | Аёллар хамда оналаримиз учун фойдали бўлган сахифа
591 views02:08
Ochish/sharhlash
2023-04-23 15:43:42 Фарзанд талаб келинлар учун...

@Onalar_saxifasi | Аёллар хамда оналаримиз учун фойдали бўлган сахифа
591 views12:43
Ochish/sharhlash