Get Mystery Box with random crypto!

​​ Ўтган кунларда меҳмонга: - Ҳар доим сиз учун эшигимиз очиқ, | O

​​ Ўтган кунларда меҳмонга: - Ҳар доим сиз учун эшигимиз очиқ, қачон хоҳласангиз ташриф буюринг, марҳабо! -, дердик. Бу кунларда эса: - Келишингиздан олдин огоҳлантириб қўйсангиз бўлмасмиди! -, демоқдамиз.

Ўтган кунларда: - Ҳовли олма, қўшни ол! - дердик. Бу кунларда эса: - Сен менга тегма, мен сенга тегмайман!-, демоқдамиз…

Ўтган кунларда қариндошларни: - Елкадошлар! -, дейиларди… Бу кунларда эса: - Қариндошлар қориндош - дейилмоқда.

Ўтган кунларда кунлик йиғилишимиз бўлар, орамизда йўқларни сўраб-суриштирардик… Бу кунларда эса ё байрамларда ва ё таъзиялардагина кўришмоқдамиз…

Ўтган кунларда: - Мен бугун нима яхшилик қилдим?! - деб ўзимизни тафтиш қилардик… Бу кунларда эса: - Нимага ҳеч ким яхшилик қилмаяпти?! -, деб ўзгаларни титкиламоқдамиз

Ўтган кунларда душман кимлигини яхши билардик.. Бу кунларда эса дўст ким эканини ҳам билмай қолдик..

Дунё ўзгаргани йўқ, аслида… -.Балки қалблар ўзгариб кетди… -Эҳ, ўтган кунларга Вой, бу кунлар.


@Onalar_saxifasi | Аёллар хамда оналаримиз учун фойдали бўлган сахифа