Get Mystery Box with random crypto!

ИБРАТ Ҳар куни у ўзининг ҳашаматли мошинасига ўтирарди. Мен у | Оналар Канали

ИБРАТ

Ҳар куни у ўзининг ҳашаматли мошинасига ўтирарди. Мен унга салом беришим шарт эди. Чунки у менинг бошлиғим, қўл остида ишлайдиган ходимман. У эса одатдагидек алик олмайди. Бир куни қолган овқатларни тўплаб халтага солаётгандим. У мени кўриб, кўрмаганга олди. Эртаси куни ўша ердан энди тайёрланган таом солинган халта топдим. Ўйлаб ҳам ўтирмай уни олдим. Хурсанд бўлдим. Бу ҳол ҳар кун такрорланди. Бора - бора унинг ёнига рўзғорга керакли бошқа нарсалар ҳам солинадиган, менинг шодилигимга шодлик қўшиладиган бўлди. Мен, аёлим ва болаларим бундан ҳайратланардик. Орадан анча вақт ўтиб, хўжайиним вафот эди. Таъзияга жуда кўп одам келди. Ўша кундан «саховат халта»си ҳам тўхтади. Ёки мендан олдин кимдир уни оладиган бўлди. Кунлар шундай ўта бошлади. Менинг моддий аҳволим оғирлашди. Маош берувчи аёл ходимадан ойлигимни оширишларини талаб қилдим. У:
- Икки йилдан бери шунча пулга яшаб келябсиз. Лекин, ҳеч ҳам шикоят қилмагандингиз. Энди нима бўлди? - деб сўради.
Ўзимни оқлаш учун баҳона излай бошладим. Ишнарлироқ гап тополмай бўлган воқеани айтиб бердим. У:
- Қачондан бери халта қолдирилмаяпти? - деди.
- Хўжайиннинг вафотларидан бери, - дедим. Шу пайт ақлим жойига келгандек:
- Демак, д...демак, халталарни хўжайин қолдирган, дедим. У кишининг алик олмаслигини айтмаса, ҳеч ҳам ёмон муомаласини кўрмаганман, дедим.
Ходима йиғлаб юборди. Унинг аҳволини кўриб, талабимдан кечдим. Уйга келсам, «САХОВАТ ХАЛТАСИ» келтирилди. Уни хўжайиннинг ўғли олиб келди. Унга:
- Раҳмат, дедим. У жавоб қайтармади. Баланд овозда яна:
- Раҳмат, катта-кон! - дедим. У:
- Айбга буюрманг! Менинг қулоғим оғир, ХУДДИ ОТАМНИКИДЕК! - деди.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx