Get Mystery Box with random crypto!

Ҳаёт берар кўп синов, Барчасидан фикр қил Бунда йўқдир хеч ал | Оналар Канали

Ҳаёт берар кўп синов,
Барчасидан фикр қил
Бунда йўқдир хеч алдов,
Нолимасдан шукур қил.

Хаёл билан ҳаётни
Хечам қўйма алмашиб,
Бу ҳаётнг йўлида
Қолма яна адашиб

Бу дунёдир паст баланд,
Баланд тутгин кўксингни,
Харом билан нон ема
Халол тотгин тузингни.

Уч кун бўлар бу дунё
Омонатдир танда жон,
Сиқилганда худо де
Худо ўзи меҳрибон

Яхшилик қил қўлдан келса
Кибр отин минмагин
Бу дунёда яхши бўл
У дунёни ўйлагин.

Ёш Бобурбек ҳаётда
Кўрди кўпнинг қисматин
Сунг дўстларга атайлаб
Йўллади ўшбу хатин!

Бобурбек Зиё

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx