Get Mystery Box with random crypto!

Бир тиламчи ночор қария хасис бойни эшигини қоқди. Хасис бой т | Оналар Канали

Бир тиламчи ночор қария хасис бойни эшигини қоқди. Хасис бой тиламчи қарияга тўлатилган ахлат челакни олиб чиқдида:
"Олақол, уйимизда сенга садақа қилинадиган ортиқча нарса шу экан жонга тегдиларинг" деди..
хасис бойни ортидан саккиз ўн ёшлар чамаси набираси чиқди ва бобосини қилган ишидан уялиб:
"бобожон ундай қилманг, ахир бу бобомлар бир бечораку" деди.
Шунда ғазабланган хасис бой набирасига дўқ, пўписа қилиб уйга хайдади.
Ахлат тўла челакни олган бечора ночор қарияни кўзларига ёш келди, аммо табассум қилди.
"Рахмат биродари азиз.!. Шунга хам Аллохга шукурлар бўлсин" дедида, челакни кўтариб олиб кетди.
Тиламчи қария, ахлатхонага бориб челакни бўшатди. Челакни ювиб тозалади. У челакка боғдан бир биридан гўзал, хушбўй ифорли гуллар териб тўлатди ва яна ўша хонадон эшигини қоқди.
Аввалгидек хасис бой эшикни очди. Ортидан набираси чопқиллаб чиқди.
Набира бир челак бир биридан чиройли гулларни кўриб хурсанд бўлиб кетди..
ночор қария набирага челакни узатиб, "бу гуллар сенга болажоним олақол" деди. Хасис бой деди: "мен сизга бехурматлик қилиб бир челак ахлат берган эдим.. сиз эса... бу не хол.?.."
шунда қария болакайга деди:
"инсон қалби нима билан тўлатилган бўлса амалда хам шуни бажаради.. болажоним сени қалбинг шу гуллар каби гўзалликка лиммо лим бўлсин.. Бобонгни қалби каби ахлат уйимига эмас".

Азиз дўстим!
"уни хулқи ундоқ, буни хулқи бундоқ,.." деб тафтиш қилманг, АСЛИДА тил дилнинг таржимони амалларимиз қалбимиз аксидур.!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx