Get Mystery Box with random crypto!

Отажонимсиз Дунёда тенги йўқ сизсиз отажон, Дунёда давлатим с | Оналар Канали

Отажонимсиз

Дунёда тенги йўқ сизсиз отажон,
Дунёда давлатим сизсиз отажон,
Шеърларим ўхшамас сизсиз отажон,
Дунёда меҳрибон отажонимсиз.

Қўлимдан қўлини ҳиди кетмаган,
Эгнимда кийими менга ярашган,
Қийналсам ўғлим деб менга қарашган,
Дунёда меҳрибон отажонимсиз.

Қаранг Самандарни шоирми дейди,
Ортимга кўпгина тухматлар тегди,
Отамсиз бошимни бир зумда эгди,
Дунёда меҳрибон отажонимсиз.

Aқилбек исмингиз ярашган сизга,
Масжидда номозни ўргатган бизга,
Боримни аямай ташлайин сизга,
Дунёда меҳрибон отажонимсиз.

Сочингиз оқариб кетибди отам,
Соқоли ўзига ярашган отам,
Фарзандим деб дунёни талашган отам,
Дунёда меҳрибон отажонимсиз.

Оила ташвишини елкамга илмай,
Отамни дуосин олиб улгурмай,
Тўхтанг отажоним жаннатга шошмай,
Дунёда меҳрибон отажонимсиз.

Ҳидингизга тўйиб олганимда мен,
Бир кеча қучоқлаб ухлаганда мен,
Сизни ҳожига жўнатганда мен,
Дунёда меҳрибон отажонимсиз.

Қўлимдан қўлини ҳиди кетмаган,
Қалбида фарзандга меҳри сўнмаган,
Қабрда ҳаттоки фарзандин ўйлаган,
Дунёда меҳрибон отажонимсиз.

Қаранг Самандарни кўзларида ёш,
Отасин соғиниб ишиб кетган қош,
Отам ҳаёлимда ҳали ҳам ёш,
Дунёда меҳрибон отажонимсиз.
Дунёда борлиғим отажонимсиз.

СамандаР Муҳиддинов

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx