Get Mystery Box with random crypto!

Ажиб одамлар туркумидан Кичкинамни етаклаб дўкон айлангани чи | Оналар Канали

Ажиб одамлар туркумидан

Кичкинамни етаклаб дўкон айлангани чиқдим. Айланиб юрар эканмиз, узоқдан бир йигит менга қарайверди. Яна қаради, яна ва яна... Сўнг... секин юрганча ёнимга келди. Қўлида янги қизил кўйлак... "Шу кўйлакни қизингизга совға қилсам, қабул қиласизми?", сўради.

"Нега совға қилмоқчисиз? Мени танимайсиз-ку", дедим... ҳайрон бўлиб.

"Яқинда қизчам уйимизнинг иккинчи қаватидан тушиб кетди. Энди унга совғалар беролмайман, кийим-кечак ололмайман... Аравага михланганча, ногирон бўлиб қолди. Юролмайди, гапиролмайди. Сизни узоқдан кўрдим. Қизингизга нимадир совға қилгим келди. Ва шу кўйлакни танладим. Қизингизни авайланг, ўзини ёлғиз қўйманг!", деди...

Юрагим увишиб кетди... Кўйлакни олдим. Йигитнинг қизини дуо қилдим. Аллоҳ шифолар берсин!

Баъзан кўп нолиймиз, кўп сиқиламиз... Эътибор берсак ўша сиқилишлар, нолишлар арзимаган нарсалар учун бўлади. Сиқилишга арзигулик дард бермасидан, шукур қилайлик! Аллоҳ таоло бизларни кутилмаган балолардан асрасин!

Зулфия Махмуд

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx