Get Mystery Box with random crypto!

Эркаклар Ҳаёт ташвишларин елкага ортган, Бир жойда тўхтамас, | Оналар Канали

Эркаклар

Ҳаёт ташвишларин елкага ортган,
Бир жойда тўхтамас, тиним билмайди.
Гап олмоққа савол беринг жўртага,
Эркак нолимайди, исён қилмайди.

Ғами йўқ дейсизми, дардлари бисёр,
Ҳеч кимга ёролмас сирин очмайди.
Лек сарвдек тик турар, сездирмас зинҳор,
Синовдан ўзини олиб қочмайди.

Эркакларга мазза жони роҳатда,
Дея биз аёллар бироз тўламиз.
Лекин бирор синов ёки кулфатда,
Улар далдасига муҳтож бўламиз.

Биз уларга осон кўрамиз аммо,
Гоҳида сўзларин атаймиз эртак.
Тан олинг учраса бирор муаммо,
Одил қарор билан ҳал қилар эркак.

Тушунилмас турфа феълга эгамиз,
Эрка қайсарликлар жондан ўтади.
Бизку йиғи билан барин енгамиз,
Эркак кўз ёшини ичга ютади.

Оловмиз, гоҳида ёнсак бесабаб,
Юрак ҳовурини ўчиргучи у.
Шундай ҳолатдаям феълимиз алқаб,
Жим туриб барини кечиргучи у.

Яшаш мумкин эмас фақат шод бўлиб,
Гоҳ тақдир бошга минг бало солади.
Ўшанда йиғласак тўкилиб, тўлиб,
Улар кўз ёшимиз арта олади.

Улар умримизга берадилар зеб,
Эркаксиз муҳаббат топади завол.
Доим юрагига яқин бўлсин деб,
Қовурға қисмидан яралган аёл.

Суянган тоғимиз, сўзсиз иқрор шу,
Майли феъли бироз ёмон бўлсинлар.
Умримизга мазмун бериб юрган-У,
Эркаклар ҳамиша омон бўлсинлар!

Дилобар Уролова

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx