Get Mystery Box with random crypto!

ТИЛАК Баҳор келди, кўринмайди излари, Димоғимга урилмайди исл | Оналар Канали

ТИЛАК

Баҳор келди, кўринмайди излари,
Димоғимга урилмайди ислари.
Ҳар гиёҳу, дарахт билан сўзлашиб,
Тушларимда кулар онам кўзлари.

Ухлаб қолган дарахтларга тикилиб,
Хаёлларим дард сўзлади жимгинага.
Йироқларда япроқ каби тўкилиб,
Соғинчларда дил бўзлади жимгина.

Осмони бир, қуёши бир дунёда,
Қайда аёз, қайда баҳор куларкан.
Ҳасратларинг бўлса ҳамки зиёда,
Умид билан ярим кўнглинг тўларкан.

Қувонаман, қароғ тўла ёш билан,
Телба хаёл андуҳларни ўчирар.
Қадрдон уй кўчасида югуриб,
Тойчоқ болам варрагини учирар.

Ҳассасини четга суриб волидам,
Меҳр билан кўчат қадар эринмай.
Етмишда ҳам етмиш бора букилиб,
Яшолмайди бирор лаҳза уринмай.

Баҳор келди қуёш каби жилмайиб,
Ҳарир либос совға қилар боғларга.
Соғинчда ҳам, ҳаваси бор дил майиб,
Бўлмас экан тўлса ҳамки доғларга.

Қисмат тутган насибадир йироқ ҳам,
Дуо қилган қолмас экан самарсиз.
Эл шодлиги юрагимга дўст-ҳамдам,
Азиз юртим омон бўлсин кадарсиз.

Кўринмаса кўринмасин излари,
Тушларимда кулиб турган баҳорнинг.
Тўрт фасл ҳам нам кўрмасин кўзлари,
Тупроғи зар, қўли заргар диёрнинг.

НИЛУФАР ТОҲИРОВА

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q