Get Mystery Box with random crypto!

Видо Куз келди эҳтимол юрагингга ҳам, Кетяпман кўзимда ёшлари | ТИЛ-МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

Видо

Куз келди эҳтимол юрагингга ҳам,
Кетяпман кўзимда ёшларим қалқиб.
Сенинг юрагингга эккан гулларим,
Энди хазонларга айланган балки…

Балки… севмай қўйган оташ юрагинг,
Балки ўчиб бўлган кўксингдаги чўғ.
Азизим, мени ҳеч кўргинг келмаса….
Агар шундай бўлса… сенинг айбинг йўқ!

Агарда, юрагинг талпинмай қўйса,
Мабодо, барига қўл силтасанг: Бас!
Юз ўгириб кетсанг, минг йиллик ишқдан,
Бу хато, бу хато Сеники эмас!

Айбдор мендирман, сени кўп севиб,
Жон қадар ардоқлаб юрган жонида.
Баҳорга ишониб, гулга ишониб,
Бугун ўтлар кетган хонумонига….

Ҳамма хато менда! Сен ҳеч ўртанма!
Начора… қўлимда сўлмиш гулларим.
Негадир, негадир исмингни айтсам,
Уфққа туташиб кетди йўлларим…

Guljamol Asqarova
@onajontilim