Get Mystery Box with random crypto!

Энди у кўчага сира бормайман. Борсам — дарахтлари гуллар телба | ТИЛ-МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

Энди у кўчага сира бормайман.
Борсам — дарахтлари гуллар телбаҳол,
Гуё сену менинг баҳорим каби.

Энди у кўчага сира бормайман.
Борсам — сим-сим ёғар майин ёмғирлар
Кунгилчан ёмғирлар жим-жим ёғади —
Гуё сену менинг ёмғирим каби.

Энди у кўчага сира бормайман.
Борсам — фалагида қолмас ҳаловат —
Турналар аламли қичқириқларда
Тушунуксиз дардларни айтиб йиғлашар,
Гўё сену менинг қушларим каби.

Энди у кўчага сира бормайман.
Борсам — ғуссали бир деразасида
Кўчага термулиб, ҳолсиз турасан —
Дунёнинг энг ғамгин дарпардасидай.

Энди у кўчага сира бормайман.
Унда не қиламан шамол бўлмасам —
Парда этагингга шамол юзимни
Босиб йиғлолмасман — нима қиламан?

Усмон АЗИМ
@onajontilim