Get Mystery Box with random crypto!

МУҲАББАТ КЕРАК Кимларгадир керак мол дунё, Кимларгадир бойли | ТИЛ-МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

МУҲАББАТ КЕРАК

Кимларгадир керак мол дунё,
Кимларгадир бойлик, пул, тилло,
Кимга керак зар тўла сарпо,
Менга эса муҳаббат керак.

Кимга керак пари, ҳушчирой,
Кимга керак гижинглаган той,
Кимларгадир керак кўкда ой,
Менга эса муҳаббат керак.

Кимга керак тайёр ош, хасип,
Олқиш, обрў кимларга насиб,
Амал, мансаб сизга ҳамкасб,
Менга фақат муҳаббат керак.

Истаклардан воз кечдим тамом,
Ҳеч нарсани талашмасман мен,
Аллоҳ сенга бўлган ишқимни,
Ҳеч нарсага алишмасман мен,

Менга танҳо муҳаббат керак.

Хуршид Карим

29.08.2022
@onajontilim