Get Mystery Box with random crypto!

Мен сизга адашиб меҳр кўйибман, Шу меҳримни балиқлар еса бўлар | ТИЛ-МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

Мен сизга адашиб меҳр кўйибман,
Шу меҳримни балиқлар еса бўларди.
Шамолларга берсам ўйнаб куларди,
Мен сизга адашиб меҳр қўйибман.

Мен шундоқ, меъёрни билмаган одам.
Исёнкор бандаман Сиз айтгандайин,
Гул берсам ўрнига тош қайтгандайин,
Мен шундоқ, меъёрни билмаган одам.

Шундай яралганман, қаерга борай.
Турлана олмайман етти букилиб,
Ахир юракларим кетди тўкилиб,
Шундай яралганман, қаерга борай.

Қандоқ йиғламайин ахир азизим,
Кўзга ёш келганда кулиб бўлмайди.
Ҳеч қачон меҳрга тўйиб бўлмайди.
Қандоқ йиғламайин ахир азизим,

Мен сизга адашиб меҳр қўйибман...

Гулжамол Асқарова
2006 й
@onajontilim