Get Mystery Box with random crypto!

Кимгадир борлигим ўзи бир дунё Суратим авайлаб юракка илди... | ТИЛ-МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

Кимгадир борлигим ўзи бир дунё
Суратим авайлаб юракка илди...
Кимгадир аксинча келдимми малол
Эртадан кечгача ғийбатим қилди.

Яна ким соғинди ҳар он интизор,
Хар кеча тушлари мехмони ўзим.
Аллаким хайдади, кечдилар шундай
Шунчаки унутди ..ёшлатиб кўзим...

Хар куни йўқлади йироқдан кимдир,
Ёнимда яшади кимдир бехабар,
Кимгадир ёқмадим кимгадир ёқдим
Ким ширин бол тутди, Ким тутди захар.

Ким шодлик улашди кимлар хаққига
Боримни ол дея камлар хаққига,
Аллаким яшади хаётдан сархуш
Мен чеккан азобли дамлар хаққига.

Кимдир дуо қилди, ҳар тонг сахарлар
Кўнглимни боғига гул экиб кетди,
Йулимга тузоқлар қўйиб ким биров
Кўрган ҳар кунимга пушаймон этди...

Бир куни дунёдан кетаман кечиб,
Ёгоч от устида...ок тўним кийиб.
Шунда хам кимнидир азаси ёлғон,
Кимлардир йиғлайди чин дилдан куйиб.

Малика Тавфиқ

@onajontilim