Get Mystery Box with random crypto!

ТАБИАТ Табиат ҳар бир саҳифаси чуқур мазмунга лиммо-лим ягон | 📚ONA TILI — MILLAT RUHI.🌿 O‘ZBEKISTON FILOLOGLARI🕊

ТАБИАТ

Табиат ҳар бир саҳифаси чуқур мазмунга лиммо-лим ягона Китобдир.

Йоҳанн Волтфганг Гёте


Табиат—тилсимлар макони ўзинг,
Жами гўзалликлар мужассам сенда.
Сендан илҳом олар ҳар битта сўзим,
Илҳом манбаисан сен ўзинг менга...

Кўкдаги юлдуз-у порлаган қуёш,
Тунлари осмонни ёритгувчи ой.
Тонглар шабнамларга тўкилган кўз ёш,
Бутун бир борлиққа бағишлар чирой.

Алвон адирлар-у яшил кенгликлар,
Қуриган саҳро-ю, кўк, мовий денгиз.
Сенинг гўзаллигинг таърифламоққа,
Рассомлар,шоирлар, бариси ожиз.


Неъматжон Дўсматов

Kanalimizga a'zo bo‘ling!
 @ONA_TILIM_MILLAT_RUHI