Get Mystery Box with random crypto!

ЁЗ  ТУНИ Энг ёруғ, хуш кўрган чўпчакларини Юлдузларга айтиб к | 📚ONA TILI — MILLAT RUHI.🌿 O‘ZBEKISTON FILOLOGLARI🕊

ЁЗ  ТУНИ

Энг ёруғ, хуш кўрган чўпчакларини
Юлдузларга айтиб кетади ҳилол.
Гулларнинг муаттар кўйлакларини
Ҳидлаб, девонага айланар шамол.

Бир четда шовуллаб куймаланар боғ,
Ҳансираб, тер тўкиб бир зум тинмайди.
Оғочлар  ларзонга айланар шу чоғ,
Еллар нағмасига  парво қилмайди.

Тугайди ҳилолнинг эртаклари ҳам,
Боғлар пешвоз чиқиб тиз чўкар тонгга.
Сўнгра кўкси тўла саховат билан
Ризқ-рўз улашар Ўзбекистонга.

                         Инобат РИЗАЕВА.

Kanalimizga a'zo bo‘ling!
 @ONA_TILIM_MILLAT_RUHI