Get Mystery Box with random crypto!

#SOʻNGGI_QONGʻIROQ_QALBIMDA_TITROQ tanlovi uchun СЎНГГИ ҚЎНҒ | 📚ONA TILI — MILLAT RUHI.🌿 O‘ZBEKISTON FILOLOGLARI🕊

#SOʻNGGI_QONGʻIROQ_QALBIMDA_TITROQ tanlovi uchun

СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ

Қайтиб келмас ёшлик йилларим,
Кўзимда ёш,  қалбимда титроқ.
Устозимга мактуб йўлладим,
Жаранглайди сўнгги қўнғироқ...

Хайр энди, азиз устозлар,
Хайр сенга жонажон мактаб.
Қанот ёздик сенда парвозга,
Шеър ёзаман кўнглимдан атаб.

Юрагимда бир умр қолар,
Устозларим берган ўгити.
Илк бор қадам қўйган чоғимда,
Болам деган қўлимдан тутиб...

Камол топдим сен сабаб бунда,
Қалбим узра нур сочди қуёш.
Кетаяпман бугун бағрингдан,
Кўзларимда соғинч тўла ёш...

Айро тушар энди йўлимиз,
Омон бўл эй, қадрдон дилдош.
Ҳижронлардан йиғлар кўнглимиз,
Омон бўлгин, "Оқ йўл" синфдош.

Отланамиз орзулар томон,
Гарчи мактаб бағридан йироқ.
Жаранглайсан, дилларда ҳамон,
Жаранглайвер сўнгги қўнғироқ...

Неъматжон ДЎСТМАТОВ
Наманган вилояти,
Поп тумани, Хонобод қишлоғи.

Бошқаларга  УЛАШИНГ
══════════════

Kanalga obuna bo'lish:
@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI