Get Mystery Box with random crypto!

*** Вужудим хаёлга айланса эди, Хаёлдек учишга бўлсайдим қод | 📚ONA TILI — MILLAT RUHI.🌿 O‘ZBEKISTON FILOLOGLARI🕊

***

Вужудим хаёлга айланса эди,
Хаёлдек учишга бўлсайдим қодир,
Бир зумда босардим масофаларни,
Сенинг ҳузурингда бўлардим ҳозир.

Қанча йироқ бўлма, қанчалар олис,
Ошиб уммонлардан, сарҳадма сарҳад,
Учардим гўёки фалакда юлдуз,
Сенинг манзилинга етардим албат .

Аммо, ҳайҳот, мени ўлдирар бу дам ,
Мен хаёл эмасман, деган бир хаёл.
Мен - тупроқ ва сувдан яралган одам,
Учмоққа қайданам топардим мажол?

Тупроқман, тупроққа қўйиб бошимни,
Сувдек оқизаман кўзда ёшимни...

В. Шекспир

Kanalimizga a'zo bo‘ling!
 @ONA_TILIM_MILLAT_RUHI