Get Mystery Box with random crypto!

Oltinchi Qavat Kitob

Telegram kanalining logotibi oltinchi_qavat_kitob — Oltinchi Qavat Kitob O
Telegram kanalining logotibi oltinchi_qavat_kitob — Oltinchi Qavat Kitob
Kanal manzili: @oltinchi_qavat_kitob
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 101
Kanalning ta’rifi

Ushbu kanalni ochishdan administratorga hech bir manfaat koʻzlanmagan!

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-03-02 08:13:00 лик бузилади. Нафас олиши кескинлашиб, кейин сукунатга чўмди. Бу мени ҳам ўйлантириб қўйди. Нима бўлган? Нега жанжаллашиб қолишди? Нега адам мени бошқа жабҳага сураяпти?

- Бир-икки кун “Батя”га интернет ҳақида гапириб тур. Қизиқтир уни. Россияда айримлар дунё интернет тармоғидан узиламиз, деяпти. Лекин бу хом хаёл.

- Узилиб бўладими? Бутун осмонни ёпиб ололмайди-ку?

- Шуни айтаманда. Аммо ётган жойида оёғи билан осмонни ушлаб қоламан, деганлар топилади ҳар доим. Биз чорасини кўришимиз шарт.

Адам мавзудан қочдими ёки бу масала шу қадар муҳимми? Ойим масаласида қайта сўрашга ботинолмадим.

Кечқурун “Батя”нинг олдига бордим.

- Ҳа, қармоққа бирор нарса илиндими?

- … Демак билади.

- Сўрасам, Аданг билан балиқ овига кетган, дейишди.
Гапларингиз қовушаяптими, дейман. Йўқ... аданг сенга айтмайди. У сир берадиган одам эмас… Москвада бирга бўлдингизлар, яна бу ерда балиқ ови. Ишлаш ҳам керак. Машқ қилаяпсанми?

- Кандаси йўқ!

- Яхши. Бу йилги “чемпионат”да ҳам ғолиб чиқишинг керак. Дарвоқе, аданг уч минг йигитни Россияда зобитликка ўқитиш учун олиб борди. Улар қайтса, ҳаммасини санга бераман. Тайчи “ясайсан” улардан, гвардияни ўзинг бошқарасан. Дарвоқе, мана буни ўқиб чиқ, - деб, қўлимга бир саҳифалик ҳисоботни берди.

Бир зумда ўқиш шарт. Бошидан, ўртасидан, охиридан. Мазмуни шу: ИШИДнинг қўлга олинган иштирокчилари интернет орқали одам ёллашаётганини айтмоқда. Режалари террористик актларни амалга ошириш. Мамлакат раҳбарини бартараф этиш. Ёлланганларни Покистонда ҳарбий тайёргарликдан ўтказишмоқда. Ёшларни ижтимоий тармоқлар орқали ёллашмоқда.

- Тўғри, интернет катта таҳлика…

- Ёшсан биласан, нима қиламиз?

Яна бир ўйинга тушдим. Адам бу ёқда мени пишитди, у ёқда бу қоғозни киритишган. Тилимни тишладим.

- Қанча пул кетса кетсин, шу масалани қўлга ол. Ана у генералларни манга қўйиб бер, ўзим гаплашаман,-деди. Кейин бошқа бир қоғзога қараб гапира бошлади.

- "Хавфсиз шаҳар" дастурини Хитойдан оламиз. Бу бутун шаҳарни назорат қилиш имконини беради. Ҳар битта бино пештоқида камера туради. Ҳаммани кузатамиз ва керакли одамни юз кўринишидан топамиз. “Кечиктириш” дастурини Исроилдан оламиз. Бу интернетда қайси тармоқларга кўпчилик кираётганини қараб туради. Ўша томонга уланишни секинлатади. Олмониядан
“Нусха” дастурларини харид қил. Интернетда кўп ўқиладиган саҳифаларнинг нусхасини яратамиз. Қидирган одам ўшанга йўналади. Ўзимиздан чиққан мақолаларни чоп этишганда автоматик тарзда очиб қўямиз. Биз қаёққа бошқарсак, халқ ўша томонга юради. Яхши экан. Ҳамма ёққа камера, экран қўясан. Мажлисни кабинетдан туриб ўтказасан. "Дом"ларга, хонадонларга ҳам камера қўйсак, яхши бўларди... тинчлик учун зарур.

Охирги гапларни у қоғозга қарамай айтди.
Адамнинг маҳоратига қойил қолдим. Уйга келсам, у опа билан қандайдир қоғозни ўқиб ўтиришибди.

- Мана санга лойиҳа, қиймати бир миллиард доллар, кўп қиммат эмас. Бешта компаниядан оламиз. Қанча тез олсак, шунча яхши. Эртага кетавер. “Батя”га ўзим айтиб қўяман, - деди адам.

У шундай деб қоғозларни йиғиштириб қўлимга тутқазди. Опа одатига кўра, жилмайиб қараб қўйдида:

- Евага салом айт! Яхши айланиб келинглар, - деди.

Буларнинг қўлида ўйинчоққа айланиб қолдим. Истаса у томонга, истаса бу томонга югуртиради. “Батя”нинг ҳам аҳволи шу. У ҳам менга ўхшаб қармоққа илинмоқда. Уни тушунса бўлади, қариб, мункайиб қолган чол. Мен-чи, мени қандай жин чалди? Шу ўйлар билан хонамга кираман десам, телефон жиринглади.

- Ол! “Батя”, - деди адам.

- Боя гаплашганимиз компютерларни тезда олиб келиш керак, - деди у. - Ҳужжатларни адангдан олдингми? Жўна! Саҳарги рейсдан қолма! Пулига қарама! Қанча нақд керак бўлса, номингга қўйилганидан олиб ишлатавер, кейин тўлдирамиз жойини, ортиқчаси билан, - деди.

Жаҳонгир Муҳаммад
(Давоми бор)
292 views05:13
Ochish/sharhlash
2022-03-02 08:13:00 ОЛТИНЧИ ҚАВАТ (Қисса)

Президент тансоқчисининг кундалиги

45. Лойиҳа

Кўп ўтмай адам қайтиб келди. “Марказ” шуни истабди. “Батя” мени “Марказ”га таништирмоқчи эди, орқага сурилди. Сабабини адамдан билдим. У билан “балиқ ови”га борадиган одат чиқардик. Ўша ерда гапларимизни гаплашиб, ишларимизни режалаб оламиз.

- Брюселдаги вакилнинг уйидан топилган “папка”ни нега опага бергандингиз? - деб очиқ сўрадим адамдан.

- У пайтда опа иккинчи одам, сув лойқаланмаган, “балиқлар” лақа-лақа қармоққа илинмаётган пайт эди. “Батя”га учини чиқарганман, у қайрилиб ҳам қарамаган. “Гугушга бериб қўй” деган. Чунки “Герой”ни жуда яхши кўрарди ва у ҳақда салбийроқ гап эшитишни истамасди ҳам.

- Менга опадан узоқ тур, дегандингиз. “Папка” ҳақидаги гапни қандай тахмин қилдингиз?

- Опангга ўша телефонни ўзим берганман. Эшитилмайдиган номер. Сен ўшанда сим қоқдинг, тушундим дарров. Бунча ҳам содда бўлмагин.

Ҳақиқатдан ҳам, содда эканман. Шунга ақлим етмабди. Йўқ, бу ўйинлар қаршисида соддаки содда, жинни ҳам бўлиш ҳеч гап эмас.

Адамга Раисининг икки ўринбосари ҳақида олган топшириқни айтдим.

- МХХ уч каллали илон. ”Батя”нинг ўзи ясади. Бир кун келиб қаршисига чиқиб қолишини билардим. “Батя” амалиётга кирганда, ҳаммаси ўлади, деб ўйлади. Ғимирлаб қолишди. Иштаҳалари очилиб кетди. Энди бир-бирини емоқда.

- Нима қилайин, махсус гуруҳ тузайинми? Ишни нимадан бошласам?

- Ҳеч нарса қилишинг керак эмас. Ҳамма нарса “Батя”нинг сейфида. Керак пайтда у сенга беради. Унгача кузатиб юравер. Қўшимча чиқиб қолса, ўзим сенга айтаман. Аммо “Марказ” мендан “Батя"нинг ёнида туришимни талаб қилаяпти. Сени ҳали тайёр эмас, деган фикр бор. “Батя” қарилиги ва бўлаётган ишлардан “Марказ” безовта.

- “Батя” истамаса-чи?

- Уни мажбур қилишади.

- Қандай?

- У қўрқоқ. Соядан ҳам қўрқади. Таҳликалар ҳақида огоҳлантиришади. Унга ҳужум бўлиши мумкинлигини айтишади. Хуллас, йўли топилади. “Марказдан” янги йўналишлар бўйича лойиҳа олиб келдим. Интернетни назоратга олишимиз керак. Ҳар соҳанинг фаоли бор. Зиёнлилар! Журналист, блогер, танқидий фикрли ўзбошимчалар, интернетга айланиб кирадиганларни “қизил рўйхатга” тиркашимиз керак. Чет элликлар билан алоқаларини кесишимиз ва инқилобларнинг олдини олишимиз учун “Марказ” янги технологияларни таклиф қилмоқда... Сотиб олишимиз учун.

- Мен нима қилишим керак?

- Сен ёшсан, “Батя” интернетни ёшлар яхши билади, деб ўйлайди. Тўғриси ҳам шу. Таклифлар билан кирасан. Масалан, Исроилнинг "Вернт", "Систем" компанияларидан кузатув технологияларини сотиб олинглар дейишмоқда.. Олмониянинг “Травиcор” ва “Ютимаcо” ҳамда Хитой компанияларидан қиммат бўлса ҳам керакли жиҳозларни харид қилиш шарт экан. Қўшни мамлакатларга ҳам айни топшириқ берилди. Хуллас, замон билан қадам қўймасак бўлмайди. Бу технология билан қуролланиш дегани. Хавфсизлик учун керак. “Батя”га толибон, исломчилар шу кампанияларнинг технологиясини ишлатмоқда десак, лаққа ишонади. Керак бўлса, сейфидаги миллионларни ҳам чиқариб беради. Хўп деса, дунё кезасан, янги соҳаларни ўрганасан. Асосийси, Ева билан бирга бўласан!

...Жуда яхши гап, аммо менга ёқмади. Худди нозик жойим шу бўлганидек, адам ҳам шунга урғу қилиши кайфиятимни туширди. Адам мени “Батя”дан узоқлаштирмоқчига ўхшайди. Планини тузган. Ҳамма ўйинлар ва сирларга бир зумда нуқта қўйди. Мана энди хаёлларимни бу томонга буриб юборди. Бу сафар лақиллатишига изн бермайман. Ойимнинг таъсири бўлдимикан унга?

- Ойим ҳеч нарса демадими? -сўрадим.

- Нима дейди? Аралашмайди у.

- Унашиб, эртасига кетворганим жаҳлини чиқармадими?

Адам тундлашди. Уни “ковлай” бошлаганимни дарров англади.

- Аёлда… бошқа нима гап бор калласида? Боласини ўйлайди…

Бу адамнинг таслим бўлиши. Илгари бундай саволларимга битта “сўз“ билан жеркиб, нуқта қўярди. Демак, ҳужумни давом эттиришим керак.

- “Батя” билан жанжалини ҳам...?

- Нима? Санга ҳам айтдими? Хабаринг йўқ, деди-ку? Демак, мени алдабди-да?

Адамнинг жаҳли чиқди. Ҳовуридан туширмасам, суҳбатимиз кесилади.

- “Батя” айтди, мен учун кечирганмиш ойимни..

Мен қармоқни ташладим. Жимжитлик. Сувнинг у ер, бу ери “пиқ” этгандек, адам ҳам “пиқиллаб” қолди.Қармоққа балиқ илинса, тинч
278 views05:13
Ochish/sharhlash
2022-03-02 08:13:00 Мен еказдим.

- Яхши қилибсан, сенга ўзим айтгандим-ку?

Адам шундай деб телефонни бекитди. Опа жилмайиб, елкасини қисди. Яна ахмоққа ўхшаб қолдим. Наҳотки, адам билан опанинг тили бир? Oпадан узоқ тур, деди-ку? Нега у “папка”ни опага берган, “Батя”га эмас?

Жаҳонгир Муҳаммад
(Давоми бор)
265 views05:13
Ochish/sharhlash
2022-03-02 08:13:00 ени одамларига ҳам кун бермаяпти. “Батя” ўша томонда. Билдирмайди, аммо уни қўллаб турибди. Фақат сен ёрдам қилишинг мумкин.

- Қўлимдан нима келади?

- Брюселдаги вакилнинг уйидан топдим, деб ман бу “папка”ни отамга берасан. Шу!

- Нега энди мен!

- Отам бошқага ишонмайди.

- Брюселдаги вакил олдин наркотрафик билан шуғулланган. Отам биларди. У “герой”нинг хос одами. Нима учундир уларни ажратиб юборди. Дарвоқе, ойинг отам билан сан-манга борибди. Адангни иши ҳам хўржин...

Ўйланиб қолдим. Ойим нега “Батя” билан айтишиб қолади? Кечаги гаплар бекорга эмас эканда-а? Адам ҳам узоқда тутилиши ортида бирор сир бормикан?

Опа қўлтиғидан “папка”ни чиқариб, менга бердида:

- Олиб кирмасанг ҳам кўргин,-деди. - Ростдан ҳам ўша вакилнинг уйидан топилган. Аданг топган буни. Менга берганди. “Батя”га кўрсатишни истамасанг адангга етказ.

Буларнинг бошқа иши йўқми? Ҳар қадами, ҳар нафаси ўйин! Балки давлатни бошқариш шунақа бўладими? Ундай десам. бунинг давлатга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Қандай алоқаси йўқ? Бу ҳам “Батя”нинг битта “сардор”и. Бунинг ҳам ўз гуруҳи бор. Ҳам очиқда, ҳам ёпиқда. Лекин нега “Батя”нинг “масон”лари бир-бирининг устига бунча ғишт териб ётибди?Куч талашишми? Пул ғавғосими? Балки… хаёлимнинг бу қисми қўрқинчли эди.
Уйга кирсам, хизматчилар ҳаммаёқни йиғишмоқда.

- Ойингиз бизга жавоб бериб юборгандилар. Бугун яна чақиришди, - деди улардан бири.

Қўлтиғимдаги “папка” баданимга нинадек санчилмоқда. Нега олдим? Балки бизга қарши фитна бўлсачи? Олмасам нима бўларди? Опадан бекорга шубҳа қилаяпманми? Балки унга ростдан ҳам ёрдамим керак бўлиб қолгандир?
Хонамга кириб, эшикни ичкаридан қулфлаб олдим.
Генерал махсус юритган “папка” қилган экан. Унда Афғонистондан қачон ва қаерга қора дори келиши, тонналаб келиши, кимлар олиб, шимолга ўтказиб юбориши… исмлар, суратлар, хариталар… қанча даромад ва қанчаси ўзида қолиб, қанчаси тепага кетиши…ойига неча миллион долларни қайси кун, қайси соатда олтинчи қаватга келтиргани… хуллас, бошим айланиб кетди.
Эрталаб “Батя”нинг ҳузурига бордим. Яхши қаршилади. Унга “папкани” узатиб, вакилнинг уйидан олганимни айтдим.

- Аданг кўрдими буни?

- Кўрди…

- Нима деди?

- “Батя”га етказ, деди.

У “папка”ни очиб бироз қараб чиқдида, жаҳл билан ёпди:

- Аблаҳ! Ярми ёлғон! Бу дунёда кимга ишонишни ҳам билмайсан? Унга қаҳрамон унвони бердим, генерал қилиб қўйдим, биринчи ўринбосарликка кўтардим. Хохлаган картошкасини еб юрибди. Ака-укалари, қариндош уруғлари билан қўшилиб, миллионер бўлиб кетишди. Мана буни қара, ҳужжат тўплаб юрган экан. Бунақа одамдан эҳтиёт бўлиш керак. Арқонни тортмай турайлик. Кузатувга ол. Одамларини аниқла. Айниқса, мана бунга ўхшаб, четга чиқариб қўйганлари бўлса, топайлик. Ундан кейин қамоқда чиритаман, бунисиниям, унисиниям! Опангга ишлаган генерали ҳам бор, "Шурик". Уни ҳам назоратда тут. У ҳам қариндош уруғини тиқмаган жой қолмаган. Булар қора дорининг султончалари! Топган-тутганини оламиз! Планни яхшилаб ўйла! Бошқа иш йўқ санга. Қачон тайёрман, десанг, босамиз! Опангдан узоқ тур!

Чиқиб кетмоқчи эдим, “Батя”:

- Ойинг бирор нарса дедими, индамай кетиб қолибди? - деб сўради.

- Ҳеч нарса демади. Аммо нимадандир хафага ўхшади.

- У эмас, мен хафаман…

“Батя” ўрнидан туриб қоғозкесарни ёнига келди. Ўриндиқни шу томонга сурдим. Ўтириб, "папка"даги қоғозларнинг айримларини битта-битта “ғижирлатиб”, қийқимга айлантира бошлади. Битириб бўлиб, ўрнида тураркан:

- Ойингни сен учун кечирдим. Бўлмаса, аллақачон “Жаслиққа” кетган бўларди,-деди. - Бор, хизматчидан битта халта олиб кел, бўлмаса булар қайтадан ёпиштириб чиқади. Ўзинг олиб бориб, ёқиб ташла! Ойингни эса ўйлама, ўша ёқда яшаб турсин! Асаби жойига тушса, қайтади…

Қийқимни ёқишга уринаётгандим, дарахтлар орқасидан овоз эшитилди:

- Раҳмат! Бу ёрдамингни унутмайман!

Тузоғига илинтирди. Қандай қилиб адамга етказсам? “Батя” у билан гаплашса, сир очилиб қолмайдими? Опа телефон узатди.

- Бу махсус, ҳеч ким ёзолмайди. Адангга айтиб қўй, - деди.

Адамга телефон қилсам, Калинингардда экан.

- Ҳаммасини ушладик. Юбораяпман, - деди.

- У ҳақда эмас… Вакилимизнинг уйидан топилган “папка” ҳақида..

-“ Батя”га етдими?

-
258 views05:13
Ochish/sharhlash
2022-03-02 08:13:00 ОЛТИНЧИ ҚАВАТ (Қисса)

Президент тансоқчисининг кундалиги

44. Қора дори

Саҳарлаб деразадан қарасам, адам қор курамоқчидек, мени кутиб турибди. Кечаси билан Ева ёнимда бўлса ҳам, адамнинг ҳолатини эслаб чиқдим. Нимадир бўлди? Кимдир топшириқ берди ва бу адамга ёқмади. Балки мени “келсин” дейишдими ёки ўзини чақиришдими? У ҳолда бунчалик ғамга ботмасди?
Хуллас, секин ташқарига чиқдим. Адам қарама қарши ҳовлида. Ойим ҳам ўша ерда. Бизникидан қолишмайди. Сал нарироқда Гугуш учун олинган ҳовли. Ҳаммасида илгари дунёга машҳур, казо-казолар яшаган.

- Юриб келамизми? - деди адам.

Биз секин-аста бир-биримизга яқинлашиб қолаётгандик. Бошқа кимга ҳам суянамиз.

- “Батя” айтган бўлса керак, дея гап бошлади адам. - У “сардор”ларига ўз гуруҳини туздирган. Кўплари қариндош-уруғини йиққан. Уларнинг ҳам ўз одами бор. Бу худди паралел ҳукуматга ўхшайди. Вазифадагилар ва орқада иш бажарувчилар. Битта гуруҳ иккинчисининг “оёғини босмайди”. Бир-биридан ёрдам олади. Қуда-андачилик уларни боғлаб туради. Бир-бирига қиз бериб, қиз олишади. Бир вақтлар подшолар бошқа подшолар билан қуда-анда бўлган. Худдди ўшандай, мақсадли.
Бу ҳам иш бермаса, “Батя” бор. Дейлик, Бош прокурорнинг гуруҳи тўсиққа дуч келса, “Батя”га чиқади. У муаммони МХХ орқали ҳал қилиб юбаради. МХХ-қозикалон, ижро кучи ҳам бор. Биз эса “Батя”нинг хос гуруҳи. Бошқаларга ишонилмаган вазифаларни биз бажарамиз. Бугунгача бирортаси олдимни кесган эмас. Раис ҳам умуман аралашмайди. Салом-алик. Тамом.
Аммо кеча Раис сим қоқди. Тулкилик қилди. “Етмишга кирдим, юбилейга келасанми?” каби гаплар қилиб, топшириқ берди.
Бу ерда дунёга машҳур бир адвокат аёл бор эди. Кейинги вақтда бизнинг диндорларни қаторлаштириб Авропа судларига олиб чиқди. Биласан, Андижон воқеаларидан кейин “Батя”ни Ғарб дунёси чақирмай қўйган. Ўлиб-тирилиб битта сафарни ҳозирласак, ана шу суд баҳонасида қолдиришди.
Хуллас, ўша аёл ўлиши керак экан, ўлди. Энди раис шунга шаъма қилгандек, у аёл ҳимоя қилаётган беш кишини ушлаб келишни сўради. Иккитаси Москвада, учтаси Калининградда. Буни маҳаллий ҳукумат билан келишмай қила олмаймиз. Бунақа “рейд” учун раиснинг ўзи мурожаат қилса ва иккита “пешка”сини юборса, ишлайди. Нега мендан сўради? Агар ишга “Батя” аралашганда унинг ўзи “сигнал” юборарди. Раис эса, телефонда очиқ гапирди. Олдида кимдир бор эди? Унга эшиттириб, аниқ-тиниқ қилиб гапирди. Сен нима деб ўйласан?

- Балки маҳаллий ҳукумат унга “кўк чироқ” ёқмагандир?

- Шундан бўлса, нега мени таҳликага отмоқда?

- Ишқилиб, ёнида “Батя” йўқ эдими?

- “Батя” бунча очиқ гапиришига изн бермайди. Айниқса, ана у аёлнинг ўлими ҳақида…

- Балки сотиб юбормоқчидир?

- Мен ҳам шуни ўйладим. Аммо икки дунёда ҳам буни қилмайди. Қўрқади, арининг уяси бузилади, деб. Хуллас, гап бундай. Сен нонуштани қилгину, қайтгин. Ева ойинг билан туради.

- Борганим билан “Батя” чақирмасачи?

- У ерда нималардир бўлмоқда. Опанг ҳам жим турмайди. Шошилинч гапим бор деб, шу воқеани кириб айт ва сиздан жавоб кутаяптилар, дегин. Хўп, деса, кўрамиз у ёғини…

Ўша куннинг ўзи қайттим. Уйга келсам ҳамма нарса сочилиб ётибди. Кўнглимда шубҳа пайдо бўлди? Ким кирди? Нима қидирди? Нега хизматкорлар кўринмайди?

Уй мени қабул қилмаётган эди. Боққа айланишга чиқдим. Бироздан кейин орқамда шарпа сездим. Қарасам, опа.

- Ким ҳам асал ойини ташлаб келиб, якка ўзи юради?

- …

- Аллақачон Евани соғиниб қолдингми?

Тепага қарадим. Олтинчи қаватнинг чироғи ёнган.

- Хавотир олма. “Батя” у ерда эмас. Раис айтганларни шунча тез ушлаб келдингми?

- Кимни? - дедим ҳеч нарсани билмагандек.

- Кеча Раис айтганлар-чи?

Демак, Раиснинг олдида Опа экан. Бўлиши мумкин эмас. Иккаласи ит-мушук. Раис опанинг гуруҳига ҳамла қилмоқда. Опа эса унинг гуруҳига. Индамадим.

- Аданг айтмабдида. Ҳали ҳам сени одам ўрнида кўрмайди.

Опада ҳам отасининг ҳунари бор. Ҳаммани бир-бирига қайраб қўйишни яхши кўради.

- Нимани айтиши керак эди?

- Мени гўл деб ўйлаяпсанми? Нимага келдинг унда?

Жавоб бермадим.

- Биз Раис билан келишдик, -деди у пичирлаган овозда. - Ёрдаминг керак. Раиснинг ўринбосари ва унинг лохмачлари - икки генерал тўқнаш келган. “Герой” ўзидан кетиб қолди, м
248 views05:13
Ochish/sharhlash
2022-03-02 08:13:00 лган, хокисор бўлган оначи? Худога ишонса нима қилибди. Чўтирингга ишонсинми? Бошига рўмол ўраса нима қилибди? Очиқ юрганга индамайсанку! Нега бошини ўраганга душманлик қиласан? Қўй ҳаётини яшасин!
Опанг-чи, отасидан қолишмайди. Касал аёлларга деб миллиардларни олади, озгинасига сарфлаб, қолганини “тумбoчка”сига тиқиб қўяди. Хаста оналарни даволаш, болаларини асраб қолиш ҳақида ваъз айтади, амалда бурчак бурчакда бир мушт бўлиб ўтирган онани кўрага кўзи кўр!
Ойим нимадандир жуда қаттиқ хафа бўлгани сезилиб турибди.
-Касалхоналар эшигида юрагини ғижимлаб қолаётган, қўлида бир нарсаси йўқлиги учун жарроҳ амалиётга олмаганда умидлари тилим-тилим бўлаёган, беш танга топмагани учун китобсевар боласи олийгоҳга киролмаганидан кўзларининг қорачиғи эриб сел бўлган, энг сўнгги чора ўлароқ ўз-ўзини ёқиб юбораётган, даҳшатли кунларига исён сифатида ўз-ўзини осиб қўяётган оналарни ким ўйлайди? Тетапоя қилиб, минг азоб, минг уқубат ичида улғайтирган боласини “ҳа”, йўқ,”бе” йўқ, олиб кетса, уравериб ичакларини эзса, қовурғаларини синдириб, руҳини синдирса, тирноқларини сўкиб олса, нима қилсин бечора она!
-Бу гапларни менга нимага айтасиз? Адамга айтинг!
-Аданг қулоғига қўрғошин битган! Сенга айтмасам кимга айтаман! Телевизорда бошқа гап, ичкарида бошқа эканлигини ҳали ҳам тушунмадингми? Адангни йўлидан кетма! Озгина раҳмли-шавқатли бўл! Чол ўлади, гўрба-гўр бўлади!. Кейин нима нима қиласан? Ҳеч ўйлаб кўрдингми? Манa бу уйингдан ҳам топишади, болам. Қўлинг қонга ботганини билмайди онам, деб ўйлайсанми? Аданг нима иш қилишни билмайди онам. деб ўйлайсанми?
-Ойижон, озгина дамингизни олинг, йўлдан келдингиз. Қолаверса гапларимизни эшитишлари мумкин.
-Уффей, бунча параноя бўлгансизлар. Ким эшитади? Ҳаммаси ё пул санайди ёки “Озодлик” деган радиони эшитади. Бошқа иш йўқ. Ҳам гап ўша радиода. Опангни ҳам, қари чолни ҳам қилмишлари, оналарнинг зорланишлари ҳам ўша ерда. Эшитиб, қалтираб ўтиришади, аждаҳо ҳам тингламасин деб. Сан билан кимни иши бор? Шунча қўрқсанг ишлама, ташлаб кет. Нима, нонингни топиб ея олмайсанми?
-Нега бунча фарёд қилиб қолдингиз-а, ойи?
-Саройдагиларни кўриб шундай бўлдим. Ҳаммаси кунини пул санаш, олтин танга санаш, тақинчоқларини ўйнаш, янги кийимларини кийиб кўриш, ора-тора билан ўтаказади. Халқни талаган мана шулар! Пул саройга дарёдек оқиб келади. Териб олувчиларнинг энг бошида сен сиғинган ошқовоқнинг ўзи!
-Ундай деманг ойи!
-Аданг келгунча гапириб олай. У яна тарсаки тортади. Ева масаласида кўндиргунимча она сутим оғзимдан келди. Ана у опанг ҳам авалига топиб келиб, кейин айниб қолди. Ўйин қилмоқчи бўлди. Падарига лаънат!
Ойимга нима бўлган? Тушуна олмадим. Ҳеч қачон бунчаликка бормасди. Нимадир юз берган? Секин “гап ковлаб” билиб олишим керак. Нега бу қадар ғазаб отига миниб қолди? Бугун унинг хурсанд бўладиган куни-ку?
-Ойижон бугун…
-Ҳа, ўлсин, бугун сени унаштирамизу, мен бўлса нималарни гапириб ўтирибман. Оғзим очилди-да. Бу ерга келиб, ўралиб ётган илонга эрк бердим. Майли сен “илон”ингдан эҳтиёт бўл!
Ойим тилни илон дейди. Қўрқоқ. Қаршидан таҳлика сезсагина қўрққанидан ҳужумга ўтади ва чақади, дейди. Аммо ўзи бу қоидага риоя қилмаётганди. Демакки, унга ҳужум бўлган. Ким уни хафа қилди? Наҳотки “Батя”?
Хайриятки, адам кириб келди.
Ева ўзида йўқ хурсанд.
Адам Тверскийдаги “Турандот” ресторанидан жой олиб қўйган экан.
-Сенларни ўша ерда унаштириб қўямиз,-деди.
Борсак, Адам одатига кўра “совға”таёрлаб қўйган экан. Еванинг ота-онасини топиб, олиб келибди. Яхши одамлар экан. Ойим билан чиқишиб қолди. Адам узук ва ҳалқанинг қиммат баҳосидан олибди, ресторандагиларнинг кўзи биздан узилмади.
Бир пайт адам телфонига қарадида ташқарига чиқди. Кўп ўтмай қайтиб кирди. Кайфияти “ярим”. Очилмади. Сохта тиржайиш қилиб ўтирди. Хаёли бошқа жойда. Буни ҳаммамиз сездик.
-Кетишим керакми?-дедим унга мусиқа тинганда.
Индамади.

Жаҳонгир Муҳаммад
(Давоми бор)
234 views05:13
Ochish/sharhlash
2022-03-02 08:12:59 ОЛТИНЧИ ҚАВАТ (Қисса)

Президент тансоқчисининг кундалиги

43. Она

Эрталаб адамга вакилимиз ҳақидаги гапни айтиб, хавотир билдирдим.
-Парво қилма! Билишмайди. Бу химиявий заҳар эмас. Табиий заҳар. Ҳатто америкаликлар ҳам билишмаган.
-“Батя” ўзига қарши чиққани кечирмайди. Ўшанда Андижонда намойишга чиққанларни қириб ташладик. Патирлатиб отганмиз. Жуда кўп одам қочди. Уларни Руминия ва бошқа жойларга кўчиришди. У ердаги жамлоқлардан катта бир гуруҳини Америка олди. Кетганлар орасида планларимиздан хабар топган йигитлар ҳам борлигини аниқладик. “Батя”нинг ҳаёти қил учида эди. Америка халқаро текширувни талаб этти. Владич биз томонда бўлгани билан Авропа санксия устига санксия қўяётганди. Дунёда эркин кезолмайдиган ҳолга келиб қолардик. Зотан Раис аллақачон санксияга тушганди. Бу ёқда бир аёл судда сирларни айтиб юборди. У томонда ҳам гувоҳлик берилса, ёнардик. Таваккал қилдик. Дод вой қилганлар, заҳарлашди деб ёзган-чизганлар бўлди. Аммо исботлай олишмади. Кўнглинг тўқ бўлсин! Уларга ҳозир керак эмас!
Адам хабарларда “Батя”ни кўргани, Олимпиадада авзойи бузуқлигидан кўпроқ хавотирда.
-Медалга вақт бор. Судянинг ҳақи етиб борганини билдирдим. Кўнгли жойига тушганди. Владич нима бўлса ҳам ҳамма соҳада биринчи бўлишни истамоқда. “Сарвар”лар унга ҳадя қилишди. Биз ҳам елкамизга тушганини бажардик. Аммо “Батя” тезда қайтиб кетди. Орқасида турган одамни кўриб, кайфияти бузилгани аниқ. Олдинроқ билганда чорасини кўрардик. Ҳа, бўпти, телефонингни очиқ тут!
У “келини” билан шаҳарни айланиш режаси борлигини айтиб, Евани олиб кетди. Мен эса ойимни кутиб олишга чиқдим.
Ойим у томонда ҳаммаёқ алғов-далғовлигини айтди.
-“Батя” ва қизи қип-қизил жинни. Ўлгур Гугуш ҳам тинч турмайди. Ҳамма билан иши бор.
-Ойи ундан узоқ туринг.
-Биламан…“Батя” барибир уни хор қилмайди. Асосий уйдан ёндаги уйга кўчиртирди. Аммо кечалари келиб гаплашиб кетяпти. Сан ҳам эҳтиёт бўл. Иложи бўлса шу ерларда юр!
Ойим Евани сўради. Кейин:
-Демак узук олишга кетишган,-деди.-Адангни аранг кўндирдим. Йилдан йилга қўрқоқ бўлиб қолмоқда. Соясидан ҳам қўрқади. Қачонгача қўрқиб яшаймиз. Пири кетиб мири қолган бобойни деб умринг хазон бўлсинми?
-Унақа деманг, ойи, деворнинг ҳам қулоғи бор.
Ойимнинг бирдан жаҳли чиқди:
-Эшитса эшитиб ўлиб кетмайдими? Ер ютмайдими? Олдинига одам бўлиб қолди, деб ўйлардим, Гаплари жуда самимийдек эди.. Саройга келдиму ўша- ўшалигини кўрдим. Артист бўлиб кетибди. Ярамас, хиёнатчи. Ҳаммага кўз олайтиради. Ёшлигида шунақа эди. Кейин ўзгарди, деб уни ҳурмат қилибман. Одам эмас у!
-Ойи ўзингизни ўйламсангиз ҳам битта ўғлингиз борлигини ўйланг, адамни ўйланг! Шу даражага етиб келишимиз “Батя” туфайлику? Мана бу кошоналар осмондан тушган эмаску?
-Унинг пулига ҳам келган эмас!
-Нима қилса ҳам халқ учун, сиз ва биз учун қилмоқда. Оналар, болалар учун қилмоқда. Ёшлар учун қилмоқда.
-Жуда катта гапириб юбордингда, болам. Адангга ўхшаб қолибсан. Оналармиш. Дунёда оналар ҳақида жўшқин, ларзали, оташин , оҳанграбо сўзларни кўп айтганлар беллашуви бўлганда, аданг билан ана у маддоҳлар ютиб чиққан бўларди. Онаси ҳақида гап кетса, йўлларига поёндоз тўшашини, қўлларига гард юқтирмаслигини, егани олдида, емагани ортида каби шароит қилиб қўйганини гапириб, кўкракка урадиган “Батя” бошқа ким бор дунёда? Шоирларигаки ўт кетган, онаси ҳақида шеър, достон битмагани йўқ. Ҳофизи тиринг-тирингни она деб бошлайди. Онам деб қўшиқлар куйламагани йўқ. Санга ўхшаб ҳаммани онам деб мағрурланади. Лекин ана ярамас онангни деб сўкса, бош эгиб туради! Сани сўкмадими ҳали?
-Ойи нима бўлди сизга? Нималар деяпсиз?
Ойим ўйланиб қолди. Сўнг айни оҳангда давом этди. Китобни кўп ўқимаганми, сўзларни қалаштириб ташлади:
-Тандирига ўтин ташлаб, хамирига ун тополмай, ноласини кўксига кўмиб, мардикор бозорига чиқиб кетган онанинг дардини нега айтишмайди? Қиш чилласида совуқдан дилдираган, саратонда иссиқдан мўлтираган болаларига қараб, эрта бир кун жаллод қўл уларни ҳам бағримдан узиб кетмасмикан, деб хун бўлган онани нега тинглашмайди? Ё у она эмасми? Боласининг ишончи, ўзининг Аллоҳга инонгани, билиб-билмай икки оғиз ҳақ гапни айтиб қўйгани учун зиндон банд эти
228 views05:12
Ochish/sharhlash
2022-03-02 08:12:59 Демак, Ева шу ерда. Хайрият! Тўхта, бу ҳам алдов бўлмасин? Уйга кирмасдан олдин текшириб кўрай-чи?
Кираверишда видеокамера қўйилган. Бошимни ўраб, видеокамера остига келдим. Кўп ўтмай, дача ҳовлининг темир дарвозаси “ғийқ" этиб очилди ва камера остидаги сўзлачгичдан овоз эшитилди:

- Ўйин қилма, киравер!

Адам! Нега бу ерда? Калитни қаердан олди? Эҳ, шунақа ахмоқона, содда савол бўладими? Ўзимни оёқ остига тушиб қолган ва эзилишга маҳкум пашшадек ҳис қилдим. Ўзимдан жиркана бошладим. Нега бу қадар осон лақиллатишди? Қани ақлим? Қани мантиғим? Қани ўрганган фалсафам? Ҳ...м! Кимсанки, ўзингга бу саволни берасан? Сен қора ишларни бажарувчи “киллер"сан! Топшириқ бажарасан, холос! Бажармай кўр-чи? “Батя” эзиб ташлайди. Опа ҳам бармоғининг учида ўйнатади. Улар нима, ҳатто Адам ҳам салом-алик қилмай, “буйруқни бажар” дейди.
Шу ўйлар билан ҳовлидан ўтиб, эшикни очсам, Адам жилмайиб турибди. У билан совуққина кўришиб, ичкарига кирдим. Диванда гўзаллар гўзали ўтирибдилар. Кўнглим равшанлашиб, хаёлимдаги ҳиссий оғриқлар бир зумда тарқаб кетди.
Адам елкамга уриб қўйдида:

- Бугун дам ол, эртага гаплашамиз, эртага ойинг ҳам келади, тўйни тўртлашиб ўтказамиз. Дарвоқе, сен билан қўшнимиз бу ерда, - деб чиқиб кетди.

Бахт! Кутилмаганда келади...
Бахт! Момиқ қўллари билан бошимни қучди…

Жаҳонгир Муҳаммад
(Давоми бор)
225 views05:12
Ochish/sharhlash
2022-03-02 08:12:59 лчиликдан олгандан кейин ҳам у Мадриддаги кошонасини сақлаб қолди. Отасидан яна Испанияга элчи бўлиб қайтиб боришни сўраганми, у вазирга “жўнат” деганди. Аммо… Дипломатия тарихида бунақаси бўлганми, йўқми, билмайман, опани иккинчи марта юбормоқчи бўлишганди.
Хуллас, ота ва қиз орасидаги муносабатни тушуниш қийин. Улар рол ўйнаётганга ўхшайдилар. Ҳаммани лақиллатишмоқдами? Менимча, Мадридда гап кўп. “Батя”нинг асосий хазинаси ўша ердамикан? Унда нега мен билмайман? Демак, ҳали ҳам энг муҳим одам эмасман? Адамчи? Адам бу сирни билармикан? Билса керак.
-Гап бундай?- Опа хаёлимни бўлди.- Аданг ҳам билади. Менга ишонмайсан, биламан. Аданг билан гаплаш. Уйга ўзим бораман. Мени тутиб турадиган мард йўқ. Ҳаммасини фош қиламан! Хавотир олма, Ева билан кўришасан. Мен Мадриддан элчихона юки орқали Брюселга “посилка” юбордим. “Китоб” деб ёзилган устига. Шуни олиб, мана бу адресга етказасан. Тез бажаришинг керак. Бу “Батя”нинг шошилинч топшириғи. Олимпиада учун керак! Бажармасак, ёндик! “Марказ”нинг назоратида.
У шундай деб телефонини очиб...манга узатди.
Адам экан.

- Битта ишимиз бўлмай қолди, айтганини бажар, - деб гапни қисқа қилди. - Кейин Москвага кел, ошиғинг кутиб ўтирибди.
Бояги шубҳаларим ростга айлана бошлади. Ҳаммаси мен билан ўйин қилмоқда?

- Хаёл сурма! Телефонда кўп гапни гапириб бўлмайди. Шунинг учун “код” билан гаплашамиз. “Батя” ваъда берган, битта “қози”ни сотиб олиш бизга тушган “Осечка” бўлди. Ҳадясини улгурмадик. У айниб қолибди.

- “Посилка” оғирми? - дедим.

- Енгил эмас.Олмалиқники…

Тушундим. Демак, олтин учун олтин етказиб беришим керак. Кимга? Наҳотки судялар сотилиши мумкин? Оддийгина олтин медалнинг баҳоси шу қадар қимматми? “Батя”нинг жаҳли чиққани шунданми ёки уни ким биландир ёнма-ён ўтқазишмоқчи бўлишгани учунми? Балки ҳар иккаласи бир "чўмич"дир?

- Кейин “Топ ва Тинчит!”, - Опа идорамиздан у ерга борган вакилнинг суратини берди.
Уни кузатиб қўяман десам, у мени кузатиб қўйди. Тез кетишим керак экан. Элчи кутиб олди. Дарров танидим уни, ўзимиздан, илгари вазир ҳам бўлган.
“Посилка” ни олдим. Вакил қочиб кетганини айтди. Ишонмай яшаган жойига бордим. Қўшниларидан суриштирдим.

- Касалхонада бўлса керак, “Тез ёрдам” келганини кўргандай бўлувдим, - деди биттаси. Биргалашиб телефон қилиб, госпиталда ётганини аниқладик.
Қидириб топдим. Элчи қизиқиб ҳам кўрмаган, хусумати бормикан, пайтини топиб ундан қутулмоқчи бўлган. Адресини сўраганимда тили буралиб қолгани ҳам шундан-ов?
Вакилнинг аҳволи оғир. Мени кўриб қўрқиб кетди.

- Танийсанми мени? - дедим.

- Танимайман. Аммо муҳим топшириқни барбод қилганимни биламан. Юра олмай қолдим. Оғриқ жуда ёмон. Ошқозонимнинг бир қисмни кесиб олишди. Ичкаридан тугиб қўйишган. Телефоним уйда қолган. Ҳеч кимга хабар беролмадим.

Бу гапларни у аранг айтди. Лаблари қовжираб, кўзлари чўкиб, озиб-тўзиб қолганидан ҳам унга ишонса бўлади.
Адамнинг гапи ёдимга тушди. “Бу шиша ошқозонни чиритади”. Демак… ҳа, бунга ичиришган. Ким? Опада ҳам бормикан, ўша заҳардан? Йўқ, Адам бошқа одамда йўқлигини айтганди.

- Бир неча кундан бери касалхонадаман. “Посилка”ни олиб қочибди, деб ўйлаган бўлишса керак…

- “Посилка” қаерга келганди?

- “Батя”нинг махсус одами олиб келганди.

Кўринишини сўрадим. Адам!
Буни касалхонада тинчитиш мумкин эмас. Қоида шундай. Видеога тушиб қолиш мумкин. У билан яхши гаплашиб, дўстларидан салом етказган одам каби чиқиб кетдим. Уйига келиб, “посилка”ни олишим керак. Биттасини етказадиган жой бор. Аммо иккинчисини нима қиламан. Қаерга яшираман? Олтин эмас, бошнинг балоси! Уйида қолдирай, десам оиласи йўқ. Бирор шубҳа туғилиб, уйини текширишса, иш расво. Балки иккаласини ҳам айтилган адресга олиб бориб берсам-чи? Олтин медал жуфт бўлар?
Олтин каллага келган олтин фикрдан илҳомланиб, шундай қилдим ва тезда бу ерлардан йўқолдим.
Москвада “Батя” олиб берган уйимга бордим. Майдалаб қор ёғмоқда. Совуқ, кечқурин, ер музлаган бўлса ҳам қор сирғалишдан сақлайди. Хаёлим вакилда. У ҳақда тезроқ адамга хабар бериш керак. Акс тақдирда ишкал чиқиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас.
Уйга борсам, сим қоқаман, деб ўйладим. Келсам, уйда чироқ ёнган. Юрагим дукурлаб кетди.
227 views05:12
Ochish/sharhlash
2022-03-02 08:12:59 оинг”дан бештасини олишим мумкин. Аммо ҳаётингни топширган бўласан. Уни бошқаришади, истаган жойларига қўндиришади, гапларингни ёзишади, ўзингни томоша қилишади… Шунинг учун мана шу эскисини минаман. Қимирласа, қимирласин, лекин мустаҳкам.

У шундай деб учиқчнинг шифтига ва атрофга қараб қўйди.

- Аданг буни текшириб турарди. Сенга ҳам ўргатдими?

Қармоқққа тушдим. “Ҳа” десам ёлғон. “Йўқ” десам бўлмайди. Индамадим.

- Ҳа, майли уни шошилинч юбордим, улгурмаган. Лекин ўрган!

Масонлар ҳақидаги гап ёдидан кўтарилди, деб ўйлагандим, мавзуга қайтди.

- Нима деяётган эдим?...Ҳа, Ҳоқон… У пирамиданинг учида. “Сарбон”. Олтинчи қават. Аср, юз йиллик рамзи. Карвонбоши!
Сарвар эса бешинчи қават. Бир йилда 12 ой бўлганидек, бу “ложада”да кўпи билан 12 киши бўлади. “Сарвар” “Сарбонга” тобе. Бир кун келиб “Сарбон” бўлиши мумкин. Гуржилардан чиққан. Хахоллардан чиққан.Уруслардан чиққан. Миллатига қарамайди. Навбат…!

У жим қолди. Тушундим. Бутун орзуси шу. Олдинги катта мамлакат тарқалиб кетганидан ҳам шунинг учун хафа. Уни бир кунга бўлса ҳам бошқаришни орзу қилган. Орзу! Қандай туғилади? Кимдир илҳом беради. Рағбатлайди. Ишонтиради. “Батя”ни ишонтиришган. У ҳали ҳам ишонади.

- Мана шунинг учун курашамиз! Бу курашда ёнимда туриш учун сени танладим!
“Сардор” Тўртинчи қават. “Сарвар”нинг командаси. Алмаштирадими, тепадими, сўкадими, ўзи билади. Аммо бош эгик туриши шарт. Бу синовдан ўтмаган пастга тушади. Бирданига энг қуйига тушиши ҳам мумкин. Опанг шунга риоя қилмади. Қасамни бузди!

“Саркор”. Бу учинчи қават. Ишловчилар, буйруқларни бажарувчилар, хазинани тўлдирувчилар. Бу “қават”даги робот бўлиши керак. Акс тақдирда… у ёғини ўзинг биласан.
Кейингиси, “Саркотиб”. Иккинчи қават. Булар қулларни ишлатишади ва ҳисоб-китоб ишларини олиб боришади.
Энг ёмони ”Сақир”. Пирамиданинг ости. Жазо минтақаси. Қуллар макони. Пирамидани улар кўтариб турадилар...

“Батя” бирор нарсани унутмадимми, дегандек ўйланиб турди, ва:
-Билиб турибман,-деди.- “Марказ’ қани деб ўйлаяпсан. "Марказ" Сарбоннинг қўл остида. Бу ложанинг маркази. Фаолиятни ташқи ложалар билан уйғунлаштириб боради. Ҳозир четдагилар ҳам севги, яхшилик деган “маска”ни ечиб, биз каби ўзларини очиқ кўрсата бошладилар. Умум душманга қарши кураш, ёмонлардан қутилиш каби масалаларда бирга қарор олаяпмиз.

“Батя” ҳайрон қолиб тикилиб турганимдан илҳомландими ёки ўзини жуда ақлли ҳис этдими, ҳар қалай ичгиси келди. Аммо:
-Самолетдан тушолмай Оқпошшонинг олдингисига ўхшаб, дунёга шарманда бўлмайлик, борганда ичамиз,-деб қўйди.

Бориб етишимиз билан унга Адам телефон қилди. “Батя”нинг кайфияти бузилди. Ортга қайтмоқчи бўлди. Кўп иккиланди. Шу дамда адам ёнида бўлганда уни “еб-ичарди”.

- Бу ёққа кел, - деди менга, - Бу кимнинг иши? Бойнинг ҳунарими? Владичнинг ўзидан чиқдми? Қандай қилиб мен қувган одамни мени ёнимга қўяди? Ким сотилди? “Марказми?” Владичми? Ким? Йўқ бу ерда бошқа гап бор! Ҳозироқ жўна, мен қайтгунча Гугушни олиб кел ва мелисага топшир. Прокурорга айт у ҳақда бирор нарса ёзиб, тарқтасин!

Шу зайл каминага сирли дунёга кириш ҳам насия бўлиб қолди ва Сочидан Испанияга жўнаб кетдим.

Нимагадир хафа эмасдим…

Жаҳонгир Муҳаммад
(Давоми бор)
216 views05:12
Ochish/sharhlash