Get Mystery Box with random crypto!

РАСМИЙ МАЪЛУМОТ 2017 йил 25 август куни барча рус ОАВлари қуй | Oltinchi Qavat Kitob

РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

2017 йил 25 август куни барча рус ОАВлари қуйидаги янгиликни ёритади:

Бугун «Советский писатель» қишлоқчасида 2016 йил 23 август куни оламдан ўтган собиқ Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг шахсий тансоқчиси хотинининг туғилган куни вақтида ўз уйида жонсиз ҳолатда топилди.

Маълум бўлишича, сўнгги пайтларда Каримов тансоқчиси, 38 ёшли Василий Матвиенко, иккита фуқароликка эга бўлган. Булар - РФ ва Ўзбекистон. Матвиенконинг отаси - Ўзбекистон разведкаси генерали ҳисобланади. Москвада собиқ тансоқчи ўз хотини ҳамда бир яшар қизчаси билан яшаб келган.

2016 йил кузида, Ислом Каримов вафотидан сўнг, полковник РФга кўчиб ўтиш учун ўз тараддудини бошлаб юборган эди. Сабаби, Ўзбекистоннинг янги Президенти Шавкат Мирзиёев эски тансоқчиларнинг барчасининг жавобини бериб, ўз одамларини йиғишга киришган эди.

Сўнгги пайтларда Матвиенко нефть бизнеси билан шуғулланаётган эди. У Ўзбекистонга ҳам қатнаб турарди. Ўлимидан икки кун олдин 21 август куни полковник Тошкентдан Москвага учиб келган.

23 август куни тансоқчининг хотини Елена 38 ёшини қарши олаётганди. Кейинчалик, Еленанинг тушунтириб беришича, ушбу бахтсиз ҳодиса соат кечаси 1:30ларда содир бўлган. Улар иккаласи гараж ва уйнинг ўртасида жойлашган хоначада ўтиришган бўлган. Аёлнинг эри бир литрга яқин ирланд вискисини ичиб юборади ва маст ҳолатда тўппончани текширишга киришади. Еленанинг қайд этишича, полковник тўппончаларни кўздан кечиришни жуда яхши кўрган, бу унинг умри давомида энг севимли машғулотларидан бири бўлиб келган. Тўсатдан тўппончадан ўқ овози эшитилади ва Василий жойида ётиб қолади. Унинг олдига югуриб келган Елена не кўз билан қарасинки, унинг эри полда жонсиз ҳолда ётган экан. Маълум бўлишича, тўппончани кўздан кечираётган вақтда тансоқчи билмасдан тепкини босиб қўйган ва ўқ ундан отилиб чиқиб, унинг нақ юрагига бориб теккан.


Бу полковник Василий Матвиенконинг («Тайчи») ўлими ҳақидаги расмий маълумот эди. Бу маълумотга ишониш ёки ишонмасликни ҳар ким ўзи ҳал қилади.