Get Mystery Box with random crypto!

ертиза қиламан, дейди. У гўрнинг ичига сани тиқиб қўямизми ёки | Oltinchi Qavat Kitob

ертиза қиламан, дейди. У гўрнинг ичига сани тиқиб қўямизми ёки ўғлингними?
-Ундай деманг, у сизни ҳам ўғлингиз...дек...
-Нима? Ҳар битта ҳароми мени ўғлим бўладиган бўлса, неча миллион ўғлим бор экан?
-Болам ҳақида ундай деманг. Биринчидан, у ҳароми эмас, отаси ва онаси бор. Иккинчидан, унга жавоб беринг, ёқмаса.

-Ким ёқади ёки ким ёқмайди, менга қўйиб бер. Ўша ўғлинг учун сени кечирдим. Ҳароми деган сўзни ҳаммага ишлатаман. Бир кунда минг марта! Бундан хафа бўлма! Сенга яхшилигим, ажалинг тўлмасдан, эртага эрталабки рейсда эрингни ёнига кет! Бўлмаса ё ўғлинг, ё эринг Азроилинг бўлади! Бундан кейин давлатнинг ишларига арлашма!
-…
-Ҳа, дарвоқе, Гугуш билан нега кўришадиган бўлиб қолдинг? Дардкашга ўхшайсизлар? Жойимни олса, террористларни озод қилиб бераман, деб ваъда қилдими? Мана олади!”

Давомини кўра олмадим. Шу дақиқада “Батя”нинг ёнида бўлсам, пешанасидан “тешик” очардим. Лекин... Oйим билан жиддий гаплашишим керак? У кимни ҳимоя қилди? Нега вазирга юзлашди? Опа билан қандай алоқаси бор? Нега сарой ўйинларига бош суқди?
“Батя”нинг “ҳароми” деганига бунчалик қизишмаса ҳам бўлади. Унинг саломи бу. “Ҳароми” деб саломлашади, “онангни” деб кун ўтказади, “твар” деб хайрлашади.

Тамом бўлибман! Ўз онамни ҳимоя қилиш ўрнига “Батя”ни ҳимоя қилаяпман. Аслида вазифам ҳам шу эмасми? Ойим билан биз ўлдирган бошқа аёлларнинг нима фарқи бор? Ойим ҳам режимга қарши бош кўтармоқда. “Батя”ни ҳимоя қиламан, деб қасам ичганман, сўз берганман. Керак бўлса, уни ўз онамдан ҳам ҳимоя қилиш-бурчим!

Тўхта! Бу суҳбатни ким ёзиб олди? Биз узоққа кетганимиз кимга қўл келди? Мақсади нима? Мени “Батя”га қарши қўйишми?

“Батя” ойимга қизиқ гап айтди. Охирида бош бармоғини кўрсаткич ва ўрта бармоғи орасидан кўрсатиб, “Мана олади!” деди. Демак, масала ўта жиддий. Опа унинг ўрнига кўз тиккан ва “Батя”ни ишонтиришган. Балки уни шундай қилиб кўрсатишаётгандир? Йўқ, ишга чет эл ҳам аралашиб кетди. Аммо улар айтган пуллар биз чиқарганнинг олдида уммондан қатра! Балки адам ва менга қарши ҳам фитна ҳозирлашдими? Вазир нега бу гапни дарҳол “Батя”га етказди? Нима бўлганда ҳам хато ойимдан ўтган. Нима қиларди бу ишларга аралашиб? Ҳалиям “Батя” кечирибди. Адам бўлса, кечирмасди.

Москвага етгунча ўзимни ичдан кемирдим. Саволлар селдай уриб келаётганди. Биттасига жавоб топгунча, ўнтаси қаторлашади.

Учқичдан инганда совуқмиди, иссиққмиди, парво ҳам қилмабман. Таксидан тушиб, ойим яшаган уй томонга юрдим. Ева ҳам ўша ерда бўлиши керак?

Эшикни Ева очди. Кўзининг ости кўкариб кетган. Йиғлаб қучоғимга отилди. Кўзим ойимга тушди. Унинг аҳволи ёмон, юзлари шишиб, кўзлари кўринмай қолган. Диванда ётибди.
Нима гап? Нима бўлди? Атрофга алангладим. Ким уларни бу куйга солди?

Жаҳонгир Муҳаммад
(Давоми бор)