Get Mystery Box with random crypto!

Oлмалиқ ҳаёти | Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Kanal manzili: @olmaliqhayoti
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.97K
Kanalning ta’rifi

Республика, вилоят ва Олмалиқ шаҳридаги янгиликлар, хабарлар, тадбирлар ва эълонлар.
Мурожаатлар учун: @Olmaliqhayotibot
Реклама: 94-412-75-77
Мулоқот гуруҳи:
https://t.me/ UgnIEHVJ9eNt_WdW
👉 https://t.me/Olmaliqhayoti

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-04-23 16:41:35
#диққат



Хавфли янги турдаги коронавирус бутун дунё бўйлаб тарқалмоқда - ЖССТ


Ҳиндистонда янги "Арктур" коронавируси тарқалиши сабабли яна ниқоб режими қайтди. 1 ой ичида касалланиш деярли 500% га ошди.

Белгилари: Кўз шиллиқ қаватининг шикастланиши, касаллик мавсумий аллергияга ўхшайди, йўтал ва иситмада ҳам кечиши мумкин.

@Olmaliqhayoti

Online mustang taxi 1052
2.7K views13:41
Ochish/sharhlash
2023-04-23 15:45:54


Бир диний уламо бир жойдан статистик иқтибос келтирди: унда айтилиши бўйича Ҳажга, Умрага борганларнинг 85 фоизи аввал икки, уч, тўрт марта борганлар экан, фақат 15 фоизи янги борганлар экан, бу нимани англатади?

Дарҳақиқат, домлалар ҳам яхши билишади ва маърузаларида кўп таъкидлашади ҳам, яъни, агар ўша ёққа сарфланаётган пулларни одамлар ўз маҳалласини обод қилишга сарфлашса Ўзбекистон гуллаб яшнаб кетар балки.

Лекин бу ерда бошқа гап борга ўхшайди: обрў, мартаба!
Бўйнидан фарз соқит бўлгандан кейин, ўз юртига хам қайишиш керакда, одам дегани!

@Olmaliqhayoti

Online mustang taxi 1052
3.7K views12:45
Ochish/sharhlash
2023-04-23 15:27:51


   "GOLD MED CLINIC"
лаборатор диагностика маркази ЭРТАДАН одатий иш режими ва АКЦИЯларини давом эттиради!

Клиникамизда анализ топширсангиз +1та анализ БЕПУЛ(+глюкоза, +гемоглобин,+қон гуруҳи, +кальций) кўриб берилади.

Лабораториямизда 300 дан ортиқ тиббий таҳлиллар бор:

Қандли диабет касаллиги
Бўғим касалликлари
Жигар касалликлари
Буйрак касалликлари
Қалқонсимон без касалликлари
Эркак ва аёлларни бепуштлик касалликлари
ТОРЧ-инфекциялар
Гормонлар
Онкологик(ўсма) касалликлари
Аллергик касалликлар таҳлиллари
    
Лабораториямизнинг ўзида замонавий ускуналарда шу куннинг ўзидаёк аниқ тиббий таҳлил натижаларини оласиз

Барча таҳлил натижалари тўғрилигига КАФОЛАТ БЕРАМИЗ!

Манзилимиз:
Олмалиқ ш. М. Улуғбек кўчаси, 84 а

| +998946640388 анализ топшириш қоидалари ва нархини билиш учун РЕГИСТРАТУРАМИЗга телефон қилинг.

|
t.me/GoldMedClinic

3.8K viewsedited  12:27
Ochish/sharhlash
2023-04-23 14:48:38

Янгиланаётган Конституция бўйича референдумга 7 кун қолди. Ушбу муҳим воқеа жамият ҳаётининг барча жабхаларига катта таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

Биринчидан, сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий натижалари мамлакатимизнинг бош қонунида мустаҳкамланмоқда.

Шуни эътироф этиш керакки, сўнгги 6 йил ичида мамлакатда кўплаб ўзгаришлар рўй берди, “прописка” тизимидан тортиб, мажбурий ва болалар меҳнатигача. Аҳолининг катта қисмининг кундалик ҳаёти ва эртанги кунига бевосита таъсир қилиб келган ушбу муаммолар энди қайтмас ўтмиш сифатида белгиланмоқда.

Иккинчидан, давлатимиз ривожланишининг кейинги босқичига ўтиш учун ҳуқуқий замин яратилмоқда.

Мисол учун, Ўзбекистон – ижтимоий давлат, деб қайта кўриб чиқилиши мумкин эмас норма сифатида белгиланмоқда. Бу — ҳеч бир фуқаро ўз муаммолари билан ёлғиз қолмайдиган адолатли давлат қурилиши учун мустаҳкам замин дегани. Хусусан, Конституцияда давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ нормалар 3 баробарга кўпайтирилиб, ижтимоий давлат моделини амалга ошириш механизмлари белгиланмоқда.

Учинчидан, Конституцияга нафақат ички ривожланиш принциплари, балки мамлакатнинг ташқи алоқалари борасида ҳам ўзгаришлар киритилмоқда.

Хусусан, ташқи сиёсатнинг асосий принципларидан бири сифатида "давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги" принципининг киритилаётганлиги катта аҳамиятга эга. Унга кўра, ҳар қандай давлат бошқа давлатнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиши, унинг суверенитети, миллий бирлиги ва ҳудудий яхлитлигини қисман ёки тўлиқ бузишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатлардан ўзини тийиши лозим.

Ҳудудий яхлитлик принципига мувофиқ, нафақат Ўзбекистон бошқа давлатларни, балки бошқа давлатлар ҳам мамлакатимиз чегаралари дахлсизлигини ҳурмат қилиши керак.

Умуман олганда, Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституция 65 фоизга янгиланмоқда, унинг амалдаги 275 та нормаси 434 тага кўпаймоқда. Конституцияга киритилиши таклиф этилаётган 100 та энг муҳим янгиликларнинг мазмун-моҳияти билан махсус қўлланма орқали батафсил танишишингиз мумкин.

@Olmaliqhayoti

Online mustang taxi 1052
4.2K views11:48
Ochish/sharhlash
2023-04-23 13:20:50
“Эркак киши боқимандаликка ўрганса ёмон бўларкан” — оиласини боқаман деб яримжон бўлган аёл ҳикояси

Ўзбек аёллари қирққа яқинлашган сари ёшига нисбатан катта кўриниб қолади. Бу уларнинг ўз гарданига керагидан ортиқ масъулият ортишидан, рўзғор, бола-чақа ташвишида ўзини парвариш қила олмаслигидан. “Ҳаётий ҳикоялар”нинг бугунги қаҳрамони ҳам ана шундай аёллардан бири. Ёшлигида ўзини ўққа-чўққа уриб, рўзғор аравасини бир ўзи тортган аёл, бугун ўзини кўтаришга ҳам кучи етмайди.

https://kun.uz/22820126

Kun.uz расмий канали
5.0K views10:20
Ochish/sharhlash
2023-04-23 12:56:36
«BUXORO MAKTABI» o’quv markazi yangi Kimyo kursiga taklif qiladi, ya’ni:

7-8-9-10 - sinflar uchun maxsus guruh

Yangi guruhimizga 30-aprel (yakshanba kuni), soat-12:00 da qabul bo’lib o’tadi.

Darslar tajribali o’qitivchimiz - Abdumalik Amonov tomonidan olib boriladi.

Sifatli ta’lim tarafdorlarini yangi kimyo guruhimizda kutib qolamiz!

Batafsil ma’lumot va qabul uchun:

30-aprel, soat-12:00 da
+998 90 715-60-06
Manzil: 5/1 mavzesi, xususiy maktab binosi

@buxoro_maktabi
5.1K views09:56
Ochish/sharhlash
2023-04-23 10:53:37 #Тозалик_устидаги_нопоклик



  Ювиниш бир вақтлар Европада шаккоклик саналганини биласизми? Европаликлар чидаб бўлмас даражада бадбўй бўлганиничи
?

   Чор Россияси элчиси Франция қироли Людовик XIV (1661 – 1715 йиллар, 54 йил ҳукмдорлик қилган)ни шундай таърифлайди: “У ёввойи ҳайвондан ҳам баттароқ сасирди”. Монтеспам исмли қиролнинг жорияси ундан келаётган ҳиддан сақланиш учун атирлар қўйилган сувли ваннада чўмиларди.

Сайёҳ Аҳмад ибн Фазлон  европаликларни: “Аллоҳ яратган мавжудотлари ичида энг иркитларидир. Улар ҳатто катта  ҳожат ва бавлдан сўнг ҳам сув билан истинжо қилмайдилар, покланмайдилар”, деб ёзган эди. 

Рус шоҳи Петр халқнинг олдида бемалол сарой деворига ўгирилиб бавл қилаверарди. У Россияни 1682 йилдан бошлаб шоҳ Федор III нинг вориси сифатида эгаллаган ва 1725 йил вафот қилгунига қадар ҳукмронлик қилган.

Андалусияда минглаб мусулмонларни қатл қилган Қиролича Изабелла I (1469-1504) ҳаёти давомида икки марта ваннада чўмилган ва мусулмонлар қурган андалус ҳаммомларни буздириб ташлаган эди.

    Испания қироли Филип II (1556-1598) ўзининг мамлакатида умуман чўмилишни тақиқлаб ташлаган. Унинг қизи малика Изабелла бўлса, қамал қилинган шаҳарлардан бири токи эгалланмагунча ички кийимларини алмаштирмасликка қасам ичган. Қамал уч йил давом этган. Малика бўлса бу вақт мобайнида касалликка чалиниб вафот этган.

    Бу ерда сўз қироллар ҳақида кетяпти. Оддий одамларнику, гапирмаса ҳам бўлади.

     Ўзининг хушбўйлиги билан машҳур Париж атирлари шаҳарда ёқимсиз ҳидларни кетказиш учун ихтиро қилинганди.  Ўша вақтдаги бу ифлосликлардан турли касалликлар тарқаб кетар, вабо каби юқумли касалликлар урчиб кетиб аҳолининг ярми ёки учдан бири қирилиб кетар эди. Ўша вақтдаги Европанинг йирик шаҳарлари бўлмиш Париж ва Лондонда кўпи билан 30-40 минг аҳоли яшарди. Мусулмон шаҳарларда бўлса бу вақтда аҳоли сони бир миллиондан ортар эди.

   Американинг туб аҳолиси европалик бочқинчилар билан илк марта учрашганларида, уларнинг чидаб бўлмас бадбўйликларидан бурунларига атиргул япроқларини тиқиб олишган эди.
Француз тарихчиси Дребар айтади: “Биз европаликлар араблар (яъни, мусулмонлар) олдида ижтимоий ҳаётимизда мавжуд фаровонлик сабаблари учун қарздормиз. Мусулмонлар бизга танамизни қай йўсин тозаликда сақлаш лозимлигини ўргатишди. Улар кийимлари ўта ёмон бўлиб кетганда ва ёқимсиз ҳид кела бошлагандагина алиштирадиган европаликларнинг тамоман акси эдилар. Шу сабабдан ҳам биз либосларни алиштириб, янгилаб туриш ва  ювиб-тозалаш ишларида уларга тақлид қилишни, эргашишни бошладик.  Мусулмонлар ёрқин ва тоза либослар кийиб юришар, айримлари уларни ҳатто зумрад, ёқут ва маржон каби қимматбаҳо тошлар билан безатишарди.  

   Андалус Қуртубаси (Кордова шаҳри) ўзининг уч юзталаб ҳаммомлари билан машҳур эди ва айни ўша вақтда Европа черковлари чўмилиш ва ҳаммом қилишни Худога шак келтириш ва гуноҳ воситалари сифатида кўрарди”.

Катерин Ашенбургс “Тозалик устидаги нопоклик: Тозаланмаган тарих” китобидан. (Katherine_Ashenburg‘s “The Dirt on Clean: An Unsanitized History”).

@Olmaliqhayoti

Online mustang taxi 1052
6.7K views07:53
Ochish/sharhlash
2023-04-23 10:31:10
Қозоғистон 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш арафасида турибди

Жорий йилнинг июль ойидан Қозоғистон Республикасида тўрт кунлик иш ҳафтаси жорий этилди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 20 апрель куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Ижтимоий Кодекс ва унга илова қилинган 3 та ўзгартириш пакетини имзолаган Меҳнат кодексига киритилган ўзгартишлар бошқа янгиликлар қаторида тўрт кунлик иш ҳафтаси концепциясини жорий этишни назарда тутади ва у томонларнинг келишувига биноан ўрнатилиши мумкин.

Гарчи янги тартиб жорий этилсада, мамлакатда беш ва олти кунлик иш ҳафталари сақланиб қолади. Умумий дам олиш куни якшанбага тўғри келади, қолган дам олиш кунлари жамоа шартномасида ва меҳнат қоидаларига кўра белгиланади.

Шунингдек, қўшимча ишларнинг давомийлиги ойига 12 соатдан ошмаслиги белгиланган.

@Olmaliqhayoti

Online mustang taxi 1052
5.7K views07:31
Ochish/sharhlash
2023-04-23 10:10:36


Сайёрамизда 2023 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин

Олимларнинг айтишича, бундай ҳодиса икки йилдан саккиз йилга қадар кузатилиши мумкин.

@Olmaliqhayoti

Online mustang taxi 1052
5.9K views07:10
Ochish/sharhlash
2023-04-23 10:01:22


Ҳурматли санъат шайдолари!

Сизларни 23 апрель куни соат 18:00 да Оҳангарон шаҳар "Мажнунтол" амфитеатрида йилнинг энг яхши хонандаси Жалолиддин Ахмадалиев ҳамда қизиқчилар Эркин Жўллиев ва Дониёр Хасанов иштирокларида бўлиб ўтадиган гала-концерт дастурига таклиф этамиз.

Мурожаат учун:

93-114-43-33,
93-600-27-97

Хизматлар лицензияланган. Жонли ижро ва мусиқали фонограммадан фойдаланилади.

@Olmaliqhayoti

Каналга уланиш:
https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgRE

Online mustang taxi 1052
5.7K views07:01
Ochish/sharhlash