Get Mystery Box with random crypto!

Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун | Oлмалиқ ҳаёти | Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!




Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин

Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар берди. Қайд этилишича, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар дам олиш кунлари:

22 апрел — шанба;
23 апрел — якшанба;
24 апрел — душанба
(кўчирилган дам олиш).

Яъни, 5 кун ишловчилар учун душанба куни дам, 29 апрел — шанба эса иш куни бўлади.

Агар 22 апрел — шанба Ўзбекистон Мусулмонлари идораси уламолари хулосаси асосида Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг 1-куни сифатида белгиланса, 21 апрел — жума куни кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

@Olmaliqhayoti

Каналга уланиш: https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgRE

Online mustang taxi 1052