Get Mystery Box with random crypto!

Олий Маъҳад | Расмий

Telegram kanalining logotibi oliymahad — Олий Маъҳад | Расмий О
Telegram kanalining logotibi oliymahad — Олий Маъҳад | Расмий
Kanal manzili: @oliymahad
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.21K
Kanalning ta’rifi

©Тошкент ислом институти расмий канали
✉️ Мурожаат: @oliymahad_bot
📞 Телефон: 71-227-42-37
👉 Тезкор: taplink.cc/oliymahad

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 161

2022-09-06 05:21:43
#Эълон

8 сентябрга қадар бир қанча музейларга бепул кириш мумкин

Республика бўйлаб "Музейлар ҳафталиги" тадбири бўлиб ўтмоқда.

Унга кўра, ушбу рўйхатда келтирилган музейларга 8 сентябрга қадар кириш бепул бўлади.

Музейлар рўйхати

Қайси музейга ташриф буюришни хоҳлайсиз?

t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
1.8K views02:21
Ochish/sharhlash
2022-09-05 15:03:50
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!”

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда 2022-2023 ўқув йилининг очилиши муносабати билан Тошкент ислом институтида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида тадбир ўтказилди… – ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... https://oliymahad.uz/32256

t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
1.5K viewsedited  12:03
Ochish/sharhlash
2022-09-05 14:33:34
#Янгиликлар

Таълим фидойиси эъзозда

Тошкент ислом институтида самарали меҳнат қилиб келаётган ўқитувчи ва ходимларни моддий-маънавий қўллаб қувватлаш анъанаси мавжуд. Республика олий таълим муассасаларида узоқ йиллар талабаларга таҳсил берган, таълим соҳасининг тажрибали мутахассиси Шоғиёс домла Шожалилов ТИИ Ўқув-услубий бўлим бошлиғи сифатида меҳнат қилмоқдалар… – ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... https://oliymahad.uz/32238

t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
1.6K views11:33
Ochish/sharhlash
2022-09-05 12:15:16
#Долзарб_мавзу

Инсон шаънини ҳимояловчи муборак сўз

Баҳодир домла Аъзамов, ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси мудири





t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
1.7K viewsedited  09:15
Ochish/sharhlash
2022-09-05 10:34:50
#Янги_ўқув_йили

Тошкент ислом институтида 2022-2023 ўқув йили бошланди

HD:




t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
2.0K viewsedited  07:34
Ochish/sharhlash
2022-09-05 08:53:28
#Янги_Ўқув_йили

Тошкент ислом институти талабалари янги 2022-2023 ўқув йилини “Мустақиллик дарси” билан бошладилар.

Дарсларни Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари Фирдавс Ҳалимов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий, Дин ишлари бўйича қўмита ходими Муҳаммадбобур Йўлдошев, Тошкент ислом институти ўқитувчилари Иззатиллоҳ Юлдашев ва Фазлиддин Сувонов ўтдилар.

t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
2.1K views05:53
Ochish/sharhlash
2022-09-05 07:47:46
#Янги_Ўқув_йили

Тошкент ислом институтида 2022-2023 ўқув йили бошланди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда 2022-2023 ўқув йилининг очилиши муносабати билан Тошкент ислом институтида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида тадбир ўтказилди.

Тадбирни очиб бериш учун сўз Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуровга берилди.

Мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда 2022-2023 ўқув йилининг очилиши муносабати билан ўқитувчи ва талабаларни муборакбод этиш учун ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий сўзга чиқдилар.

2022-2023 ўқув йилининг 1-курсига қабул қилинган Абдумавлонов Абдуллоҳ сўзга чиқиб, талабаликдаги илк кечинмаларини баён қилди.

Тадбир сўнгида, ўқув йилининг баракали бошланиши, талабаларнинг илм йўлида муваффақиятларга эришишлари ҳамда юртимиз фаравонлиги ва тинчлигини Аллоҳ таолодан сўраб дуои хайрлар қилинди.

t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
2.2K viewsedited  04:47
Ochish/sharhlash
2022-09-04 18:04:03 #Хурофотлар

Аёллар ружуъ қўйган бидъат-хурофотлар

Фолбинлик – ғайбни билиш даъвосидаги кимсаларнинг машғулоти.
Коҳинлик, аррофлик каби номлари мавжуд.

Коҳинлик – келажакда бўладиган нарсалар ҳақида хабар бераман дейди, унга бу хабарларни жинлар етказишини даъво қилади.

Аъррофлик – турли ишларнинг бошланиш сабаблари ҳамда ўғирланган нарсаларни, уни ким ўғирлаганини ёки қаерда эканини билишини даъво қилувчи киши.

Азайимхонлик – бунда дам солувчи одам жинлардан мадад сўраб дуо ўқийди.

Авфок – бу махсус геометрик шакллар ичига ёзилган рақам ва ёзувлар. Бунда шаклларни бирор вақтга ёзиб ўзи билан олиб юрса, бахт келтиради ёки омад унинг кетидан қувиб юради деб ҳисоблайдилар.

Мунажжимлик – бунда, юлдузларнинг жойлашувига қараб бўладиган ҳодисаларни билишни даъво қилади. Ҳозирги кунда газета-рўзномаларда чиқадиган “мунажжимлар башорати” ҳам шу турга киради.

Сеҳр – луғатда "сабаби махфий бўлган нарса" маъносини англатади. Сеҳрнинг қуйидаги турлари мавжуд:

Шаъваза – бу фокус усулида чаққон ҳаракат билан кўрсатиш.

Нушра – бу жин теккан кишининг сеҳргар ёки фолбин ҳузурига бориб даволанишига айтилади. Булар ҳам жинларнинг мададига таянади.

Мушкул кушод – мушкулларни осон килиш мақсадида масалан, қизга совчи келмаганда, йигитга қиз топилмаганда, иши юришмаганда қилинадиган хурофот амал.
Бу хурофот "Бибичоршанба" ва "Чироқ ёқди" деб ҳам номланади.
"Чироқ ёқди"да азиз-авлиёлар руҳини "чақириш" учун шам-чироқ ёки пахта ёқишади.

Бибисешенба – муҳтарам зотларнинг руҳидан мадад сўраш, ҳожатларини тилаш амали.

Юқоридаги барча бидъат-хурофотлар Ислом ақидасига зиддир ва улкан гуноҳ ҳисобланади.

Кимда-ким фолбин ёки сеҳргар ёки коҳиннинг олдига бориб, унинг айтганларига ишонса, у Муҳаммадга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди” (Имом Аҳмад ривояти).

"Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача ҳам мустажоб қила олмайдиганларга илтижо қиладиган кимсадан кўра ким ҳам адашганроқдир?! Ҳолбуки, улар ўшаларнинг дуоларидан ғофил, бехабардирлар" (Аҳқоф, 5).

t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
1.7K views15:04
Ochish/sharhlash
2022-09-03 20:50:09
#Тарих

Маккадаги Савр тоғи ҳудудида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тарихий ҳижрат йўллари ва ўринларини намойиш қилиш учун ҳижрат кўргазмаси биноси қурилмоқда.

Сийрат ва ислом тарихи мутахассислари ва тадқиқотчилари билан биргаликда Макканинг сайёҳлик имкониятларини кенгайтириш ва зиёратчилар оқимини ошириш мақсадида "Жабали Савр" маданият маркази ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Савр тоғи Маккаи мукаррамадан 5 километр узоқликда жойлашган. Айнан мана шу тоғдаги ғорда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг энг яқин саҳобийлари Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Мадинага ҳижратга кетаётганларида ортларидан таъқиб қилиб келаётган Қурайшлик мушриклардан беркинишган.

t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
1.2K views17:50
Ochish/sharhlash
2022-09-03 14:20:18
#Таъзия

Таъзия билдирамиз

Тошкент ислом институти жамоаси Фарғона тумани бош имом-хатиби Ҳасанбой домла Ашуровнинг падари бузрукворлари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Оламдан ўтган отахоннинг барча солиҳ амалларини Аллоҳ таоло ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

t.me/oliymahad
1.2K views11:20
Ochish/sharhlash