Get Mystery Box with random crypto!

#Очиқ_дарс Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фа | Олий Маъҳад | Расмий

#Очиқ_дарс

Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси Б.Азамов очиқ дарс ўтиб берди

Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси Б.Азамовнинг Ҳадис фанидан 101-гурух талабаларига “Истисқо қандай қилинади? Унда намоз ўқиладими-йўқми?” мавзусидаги очиқ дарси бўлиб ўтди. Ушбу очиқ дарс таҳлилида институт устозларидан кафедра мудири Ҳ.Нурбаев, Р.Махсумхонов, С.Жўраев, И.Жўрабоев, И.Матякубовлар иштирок этди.

Очиқ дарс интерфаол услубда, савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Шунингдек мавзуга доир ҳадислар шарҳланиб, ҳадислар санади ва ровийлари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Ҳадисларни фиқҳий далиллик жиҳатлари алоҳида ўрганилди.

t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!