2022-07-25 09:52:24
ҚИШЛОҒИМ.
Қишлоғимнинг таърифини сизга айтсам,
Осмонўпар мовий тоглар ўраб олган.
Баҳаво жой, булок суви мисли шабнам,
Худойимдан атайинда сўраб олган.
Масканимнинг ўртасидан кенг ва машҳур,
Буюк ипак Тошкент, Хитой йўли ўтган,
Юртим серсув, Оҳангарон дарёси бор,
Зиёрат жой, Хизир бувапойи етган.
Инсонларин айтмайсизми , илтифотли,
Йигитлари жасур, қизлар латофатли,
Боболари, момолари саловатли,
Фотиҳа-ю дуолари ижобатли.
Баҳор келса, ясантирган келинчакдай,
Тарърифига сўз тополмай қолар шоир,
Куз- муъжиза яратилган бир санъатдай,
Бўёқчининг бўёқлари тамом охир.
Ёзда ҳам ўз жилосидан нолишмайди,
Алвон гуллар Намангандан қолишмайди,
Эрта тонгда азонсиз кун ёришмайди,
Келмаганлар тасаввур ҳам килишмайди.
Мевалари мисли асал, айтсам агар,
Боғларидан аримайди сира болар,
Ишкомдаги хусайниси товланади,
Бир тотсангиз, кўнгил кайта тусаб қолар.
Новвос қўчкор сўядилар азонларда,
Эрта тонгда ош шўрвалар қозонларда,
Тўйга-тўйга дея чорлар карнай сурнай,
Эшитсангиз, ўтиб кетманг мехмон булмай.
Тўйларини кўрсангизми, во ажабо,
Бари қондош юрагида меҳр тўлган.
Жанжалсиз тўй-тўйми деган нақли ҳам бор,
Балки бундай тўйлар бизга мерос қолган.
Айтсам адо бўлмас ҳали бу достоним,
Қизиқсангиз, келиб, кўриб, билиб кетинг,
Сиз чун очик доим тўкин дастурхоним,
Қишлогимда бир бор мехмон булиб кетинг.
Йўл тушибми, ўтсангизми воха томон,
Гиёҳ солган чойларидан ичиб кетинг.
Келинлари хўп пазанда, моҳир мезбон,
ҚОРАХТОЙГА бир бор мехмон бўлиб кетинг.
Муаллиф: Дилфуза Саттарова
1 view06:52