Get Mystery Box with random crypto!

Фарғонада Мажбурий Ижро бюроси ходими ундирилиши керак бўлган | Olimjon Haydarov

Фарғонада Мажбурий Ижро бюроси ходими ундирилиши керак бўлган пулни шахсий манфаатларига ишлатиб юбордими?

Фарғона вилояти Учкўприк туманидан қизиқ бир мурожаат тушди.
Муддатли тўловга савдо қилувчи тадбиркор M.Ҳ.нинг дўконидан маҳсулот сотиб олган харидорлар карантин сабаб тўловларни вақтида қила олмаган, тадбиркор талаби билан 2021-йилда Қўқон шаҳар суди мажбурий ундирувга ҳукм чиқарган.
Орадан 2 йил ўтса-да, умуман тушим бўлмагач, тадбиркор туман МИБ бўлимига бориб сабабини сўраган. МИБ бўлимидагилар ижро ҳаракати СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ТЎҒРИСИДАги ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИнинг 40-моддаси, 3-қисми билан тадбиркорни огоҳлантирмай тўхтатилганини айтишган(қарздорни тўлаш имкони йўқ деган важ билан). Тадбиркор аслида МИБ ходимлари вазифасини ўзи бажариш мақсадида ҳаракатни бошлаган. 2023-йилни июнь ойида қарздорлардан бирининг уйига борса, қизиқ ҳолатга дуч келади. Қарздор мижоз барча қарзини 2022-йилнинг 10-октябрида барча қарзини МИБ ходими, юрист Б.Собиров далолатнома асосида олиб кетганини айтиб, далолатнома ва расмларни тақдим этади. Яъни Учкўприк тумани МИБ бўлими ходими сохта далолатнома тузиб, жами 30 миллионга яқин пулни қарздордан олиб(шундан 2,2 миллиони тадбиркор M.Ҳ.га тегишли, қолгани кимга тегишли номаълум), ҳақдорларга етказмай, пулни маълум қисми ёки ҳаммасини шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юбориб, далолатномани йўқотиб, ижро ҳаракатларини худдики қарздорда тўлаш қобилияти йўқ деган важ билан тўхтатган. Тадбиркор M.Ҳ. ходим устидан ариза қилмаган, бунга 2 сабаб бўлган. Биринчидан, ходим ва бўлим тадбиркордан 1 ой вақт сўрашган, ҳамма пулларни қайтариш, қолган ижро ҳужжатлари бўйича йиғимларни тўлиқ йиғиб бериш учун. Иккинчидан тадбиркор МИБ ходимини жувонмарг бўлишини хоҳлашмаган.

Шунингдек тадбиркор МИБ бўлими назоратчиларига ҳам воқеани айтган, лекин ҳозирча ходимга бирор чора кўрилмаган.

Тушунмаганим, одамларни бузилган ҳуқуқларини таъминлаши керак бўлган тузилма, яъни уларни талаётгани.
Яна бир тушунарсиз ҳолат нега шу вақтгача Учкўприк туман МИБ раҳбарияти воқеадан тўлиқ хабардир бўлсада, ҳеч қандай чора кўрмаётгани? Нега? Ёки улар биргаликда бу ишларни қилишмоқдами?

Умид қиламиз ҳолатга аввало вилоят Прокуратураси, шунингдек Бош Прокуратура эътибор қаратиб, назоратга олишади.

@OlimjonHaydarov