Get Mystery Box with random crypto!

Марғилонда зулм манзаралари. Фарғона вилояти Марғилон шаҳрид | Olimjon Haydarov

Марғилонда зулм манзаралари.

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида етарли ва аниқ сабабларсиз ИИБ ходимлари фуқаро уйига бостириб кириб, тинтув ўтказиб, ҳеч нима тополмагач, "қаршилик қилдинг" деб, 15 суткага қамашмоқда.

Бугун тонг саҳарда соат 6³⁰ лар чамаси Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари Марғилон шаҳри Маориф МФЙ Ж.Султонов кўчаси, 196-уйда ижарада яшаётган Юнусов Бобиржон Бахтиёр ўғли уйида тинтув ўтказишган. Тинтувга Бобиржон устидан тушган ариза сабаб қилинган. Қизиғи Прокурор ордери, Марғилон ИИБ тергов бўлими бошлиғи Муртазақулов берган топшириққа кўра тинтив Бобиржон доимий рўйхатда турган 239-уйда эмас, у ижарада турган 196-уйда бўлган. Бобиржон ИИБ ходимларига аввало ҳужжат бўйича кўрсатилган манзилда тинтув ўтказиш кераклиги, шунингдек холислар бўлсагина тинтувга рухсат беришини айтган. Ноқонуний бўлсада, холислар иштирокида тинтувга киришган, ёрдамга махсус гуруҳ ҳам келган. Тинтув ўтган, ҳеч нима топилмаган, кейин Бобиржонга Маъмурий жавобгарлик кодексининг бундай вазиятлар учун навбатчи моддаси 183-модда(жамоат жойида майда безорилик), 194-модда(ИИВ ходимларини қонуний талабларини бажармаслик)лари билан баённома расмийлаштириб, 15 сутка қилишмоқчи. Маълумот учун МЖтКнинг 183-моддаси қачонки жамоат жойида безорилик қилинса, бунга етарли асос ва гувоҳлар бўлсагина қўлланилади, ҳолат эса Бобирбекни уйи ичида содир бўлган. Ундан ташқари ИИБ ходимлари ноқонуний ҳаракат қилишган, яъни қўлларида 239-уйда тинтув қилиш ҳужжати бўла туриб, 196-уйга киришган. Бобиржон бу нотўғри эканини айтгани учун, "ИИВ қонуний талабани бажармади" деб айбламоқчи бўлишган.
Бундай баённома тузган ИИВ участка нозири малакасига шубҳа билан қарай бошладим. Бу вазиятда маъмурий ҳуқуқбузарлик йўқлигини билиш учун олий маълумотли юрист бўлиш шарт эмас. Экстринний тарзда тайёрланган ҳужжат суддан ўтказиш учун олиб келинган экан, судга келдим, вазият қизиқ туюлгани сабаб. Ҳозир пала партиш, камчиликлар, амалдаги нормаларни бузилган ва энг муҳими айбланувчини ҳуқуқлари таъминланмаган "дело"ни участка нозири камчиликларини тўлдириш учун қайта Марғилон шаҳар ИИБга олиб кетди.
Агар қайтариб олиб келса, иш ЖИБ Марғилон шаҳар судида кўриб чиқилади. Натижани кўрамиз, умид қиламиз бундай ҳеч қандай қонуний асосга эга бўлмаган асоссиз айблов рад этилади.

@OlimjonHaydarov