Get Mystery Box with random crypto!

Бугун иш билан Қўқонга боргандим. Қурилиш ишлари авжида. Сайл | Olimjon Haydarov

Бугун иш билан Қўқонга боргандим.
Қурилиш ишлари авжида. Сайловгача битириб, одамларни бозорга олиб киришмоқчи шекилли.

Фақат тушунмаганим, нега бозор яна аввалгидек тор йўлакчалардан иборат қилинмоқда. Масалан 1 та павильон узунлиги 50 метр. Павильонлар орасида жой бор, лекин павильон ичига ўт ўчириш машинаси киролмайди-ку яна!

Бир тарафга машина кириб, павильон орасидан, ёнғинлар ичидан қандай қилиб кириб оловни ўчириш мумкин?
Эшитишим бўйича бозор ёнишидан аввал бозорда кимни жойи бўлса, шуни тиклаб берасан деган топшириқ бўйича ишлашмоқда экан. Унда яна аввалгидек тартибсиз, тор йўлаклар бўлганидан, янги қурилаётганига яраша замонавийроқ қилса бўлмайдими?

Фарғона вилояти ҳокимлиги, буни лойиҳаси билан алоҳида ишландими, ёки сайловгача одамларни норозилигини бостирайлик деб, иш битишига қурилмоқдами бозор? Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev шундай қуриб беринглар деганмиди?

Пс. Расмда қулочим билан белгиланган икки раста оралиғи.
Кенглик тахминан 250-270 см чиқса керак.

@OlimjonHaydarov