Get Mystery Box with random crypto!

Ҳоким ва вазирни ишдан оламан, дебди президент. Очиғи, мен бу | Telegram

Ҳоким ва вазирни ишдан оламан, дебди президент. Очиғи, мен бу иш жуда тез кунларда бўлади, деб ўйламайман.

Агар амалга оширилса ҳам, улар ким бўлиши мумкин? Охирги пайтда халқ қарғишига қолаётган Энергетика вазири Алишер Султоновми? Менимча, йўқ.

Қишлоқ хўжалигида жуда кутилган натижага эришолмаётган (рақамлар бежа кўрсатишни билмаётган десак ҳам бўлади) Жамшид Хўжаев ишдан кетиши мумкин. У нима учун кетади? Этиги йўқлиги учунми? Асло!

Унинг соҳаси аслида маҳаллий ҳокимият томонидан булғаб ташланган. Фермерларнинг кўпи ҳар тонг уйғонаркан, ҳокимиятнинг бирор вакили билан жангга киришгандай, далага қараб кетади. Хуллас, қишлоқ хўжалиги вазири ишдан олинса, у соҳадаги камчилик учун эмас, Ўзбекистонда ҳалигача сиёсий ислоҳот бўлмаётгани учун, кетган бўлади.

Энди ҳоким масаласига келайлик: у ким бўлиши мумкин? Аслида ҳамма ҳокимни ишдан олса ҳам, ярашади. Лекин ҳаммасининг ўрнига «садоқатли» янги ҳокимларни топиш қийин. Шунинг учун, бу гал ишдан кетадиган ҳокимнинг сўнгги вазифаси — қолганлар учун сигнал бўлиш. Яъни унинг ишдан олиниши қолганларга катта мессеж. Ишла, натижа кўрсат, демоқчи бўлган бўлади давлат раҳбари.

Менимча, Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан кетиб қолиши мумкин.