Get Mystery Box with random crypto!

Ҳид сезмаслик (аносмия) қайси касалликларда кузатилади? Шифо | Oilaviy_shifokor

Ҳид сезмаслик (аносмия) қайси касалликларда кузатилади?

Шифокор Дилафрўз Мўминова:

Аносмия туғма ва орттирилган бўлади.
Орттирилган аносмия- бош мия ва бурун бўшлиғи касалликларида кузатилади ва кўпгина касалликлар белгиси бўлиши мумкин.
Булар:
Ҳид билиш йўлларининг ривожланиш нуқсонлари;
Бурун полипи ва шиллиқ қавати яллиғланиш касалликлари (ринит, синусит, тумов);
Бош мия травмалари;
Ҳид билиш пиёзчаси ва йўлларини жароҳатланиши натижасида;
Бурун бўшлиғи ва бош мия ўсмалари;
Тамаки чекиш;
Паркинсон ва Альцгеймер касаллиги;
Covid-19;
Токсинлар (акрилат, метакрилат ва кадмий);
Кексалик;
Бепуштлик билан кечувчи Кальман синдроми;
Ларингоэктомия ва эстезионейробластома.

@OILAVIY_SHIFOKOR - kanaliga
obuna bo'ling !