Get Mystery Box with random crypto!

ТЎКИЛИБ КЕТДИ Жонимни сенсизлик қилдию нишон, Ўқ отди, юрагим | Одилбек Қодиров | Шеьрлар

ТЎКИЛИБ КЕТДИ

Жонимни сенсизлик қилдию нишон,
Ўқ отди, юрагим сўкилиб кетди.
Орзуларим кузда сарғайган, хазон,
Дарахтнинг баргидек тўкилиб кетди.

Бор будимни тутдим тақдир ишига,
Муҳаббат баҳоси энди бир тийин.
Балки ишқ берарман бошқа кишига,
Аммо ишончимни беришим қийин.

Қасдинг бўлса олмоқ учун ҳўп... Қайтгин...
Дардлар қаторига сен етмаябсан.
Қайтмоқ ҳоҳламасанг ҳўп унда айтгин,
Нега ҳаёлимни тарк этмаябсан.

Кел битим тузайлик, узилсин ришта,
Забонсиз бораман  ҳоҳлар жойинга.
Куйгани кам бўлса, ёндир оташда,
Юрагимни ташлаб берай пойинга.

Ҳижронда азоблаб кундан, тунимча,
Жим туриб берайми тўйишинг учун.
Уҳламай қўяйми тў ўлгунимча,
Тушларимда келмай қўйишинг учун.

Балки етарлидир барчаси ахир,
Азоблаб бўлгандир тақдирнинг сўзи.
Билганингда эди қанчайин оғир,
Бўлганини, мендан кетмоғинг ўзи...

Одилбек Қодиров


𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟