2021-12-02 20:40:20
Мақсадга эришиш ҳақида масал
(Ҳаракат қонуни)
Кунлардан бир кун монастир жойлашган вилоятда кечаси билан кучли қор ёғибди. Тонгда ўқувчилар, белигача қор кечиб, медитациялар учун мўлжалланган хонага тўпланишибди.
Устоз ўқувчиларини тўплаб, уларга савол берибди:
- Айтингларчи ҳозирги вазиятда биз нима қилишимиз керак?
Биринчи ўқувчи дебди: - Қор эришни бошлаши учун ибодат қилиш керак.
Иккинчи ўқувчи дебди: - Ҳамма ўз хонасида кутиб ўтирсин, қор эса ўз йўлида кетсин.
Учинчи ўқувчи дебди: - Ҳақиқатни англаган инсон учун фарқи йўқ бўлиши керак - қор ёғганми ёки ёғмаганми.
Устоз сўзлабди: - Энди ҳамма мени тингласин.
Ўқувчилар буюк донишмандликни қабул қилишга шайланишибди.
Устоз уларни ҳар бирини сўзсиз нигоҳидан ўтказибди ва дебди: - Ҳамма қўлига белкуракларни олсин - олға!
Ҳисса: ҳақиқатда самарали бўлган нарсани унутманг - бу ҳаракат.
Интернетдан
57 views17:40