Get Mystery Box with random crypto!

Ёшларга эътибор доимо ҳар жабҳада бўлиши керак. Улар бизнинг ф | O'TKIR FIKRLAR

Ёшларга эътибор доимо ҳар жабҳада бўлиши керак. Улар бизнинг фарзандларимиз, укаларимиз. Уларнинг камоли бизнинг келажагимиз бўлади.

2021 йилнинг 20-21 декабр кунлари Congress Hall биносида Тошкент ёшлар форуми – 2021 бўлиб ўтади. Ташкилотчи – пойтахт ҳокимлиги.

Президент ташаббусига кўра Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилган ушбу йирик тадбир илк маротаба 2020 йилда ўтказилган ва бир олам таассурот ҳамда ёқимли хотиралар қолдирган. Ўша пайтда унда 10 000 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этган эди.

20 декабрда ёшлар форумининг тантанали очилиши бўлиб ўтади. Худди шу куни вазирлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, унда йигит-қизлар уларга замонавий таълим, IT-технологиялар, соғлиқни сақлаш, молиявий саводхонликни ошириш, бизнес ва бошқа йўналишларга оид таклифларини бериб тақдимотларини кўрстаишлари мумкин бўлади.

Ташкилотчилар бу йилги дастур воқеаларга бой ҳамда қизиқарли бўлишини ваъда қилмоқда.

Тадбирда қатнашиш учун қуйидаги Telegram-бот орқали рўйхатдан ўтиш мумкин: @toshkent21bot